Маoлумотнома


Жисмоний тарбия назариясининг етакчи тушунчалари



Download 1,87 Mb.
bet5/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

1.4. Жисмоний тарбия назариясининг етакчи тушунчалари
ва жисмоний тарбиянинг ижтимоий моъияти

У ёки бу касб эгалари ўзаро мулоқот давомида ўз касби ваҳунарига оид маoлум тушунчалар ва иборалардан фойдалана-дилар. Фаннинг маoлум соъасини ўрганиш ва уни ўзлаштириш ана шу етакчи тушунчаларнинг мазмунига боғлиқ. Уларнинг мазмуни ваҳажмини аниқламай туриб, жисмоний тарбия назарияси ва амалиётининг кўпдан-кўпҳодисалари ва масала-ларини тўғри тушуниб олиш қийинлашади, жисмоний тарбия назарияси фанини муваффақиятли эгаллаб бўлмайди.


Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятида қўлланила-диган етакчи тушунчаларга қуйидагилар киради: жисмоний ривожланиш, жисмонан тайёргарлик, жисмоний тарбия, инсон жисмининг маданияти, спорти, жисмоний камолот. Нима учун юқорида санаб ўтилган тушунчалар асосий тушунчалар дейилади-ю, бошқалари, масалан, жисмоний машқ, жисмоний сифатлар, жисмоний билимлар тушунчалари асосий тушунча дебҳисобланмайди? Тегишли фаолиятни тўғри акс эттирадиган барча тушунчалар ўз аъамияти жиъатидан бирдек муъимдир, булар тўғрисида дарсликнинг тегишли бобларида тўхталамиз. Биз эса инсон жисми тарбиясининг асосий, энг муъим сифатлари умумлаштирилиб кўрсатилган тушунчаларига тўхталдик холос.
Жисман ривожланиш инсон организмининг аста-секинлик билан табиий шаклланиши – ташқи кўринишини ва унинг хизматининг ўзгариши жараёнидир.
Ривожланиш даври уч фазага ажратилади: унинг юқори даражаси, нисбатан стабиллашган (барқарорлик) ва инсон жисми имкониятларининг аста-секинлик билан пасайиши. У табиатнинг обoектив қонунларига организм ва унинг яшаш шароитларини бирлиги қонунига, хизмати ва тузилишининг ўзгаришларни бир-бирини тақозо этиш қонунига, организмда аста-секинлик билан миқдор ва сифат ўзгаришлари қонунига ва бошқа қонунларга бўйсунади. Бошқача айтганда жисман ривожланиш обoектив ва биологик қонуниятлар мажмуасидан иборат. Булардан энг муъими, муъит ва организм ривожла-нишининг бир бутунлиги қонунидир.
Юқоридагиларни ўқувчиларга қўллаганимизда, ўқиш шароити, меънат ва мустақил ишлаш, дам олишниҳисобга олишга тўғри келади. Буларнинг барчаси болаларнинг жисмоний ривожланишига таoсир кўрсатади.
Наслдан-наслга ўтадиган табиий-ъаётий кучлар, инсон жисмининг қобилиятилариҳам жисмоний ривожланишнинг муъим замини эканлиги, шунинг учунҳам юқори натижаларга эришишҳар қайси шуғулланувчи (индивид) учун насиб бўла-вермаслигини, аммоҳар қандай шахс ўз организмининг жисмо-нан ривожланишига сидқидилдан тизимли мақсадга мувофиқ равишда мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш орқали ижобий таoсир эта олишлигини эoтироф этиш лозим.
Жисмоний ривожланишнинг шиддатли (кескин) даври, мактабгача ёшдаги ва кичик мактаб ёшидаги даврга тўғри келади ва бутун мактаб ёши даври давомида давом этади.
Амалиётда жисмоний ривожланганлик кўрсаткичлари деган иборага дуч келамиз. Бу инсон баданининг аoзоларини бичимини ўлчами бўлиб, шуғулланувчиларни ёки индивиднинг жисмоний ривожланишиҳақидаги антропометрик маoлумотлар тарзида рўйхатга олинади.
Жисман ривожланишнинг йўналиши, характери, даражаси, шунингдек, инсон ўзида камол топтирадиган фазилатлари ва қобилиятлари турмуш шароити ва тарбияга кўп жиъатдан боғлиқдир. Жисман ривожланиш қонунларини эгаллаш, улардан ўз жисми тарбияси мақсадларида фойдаланиш жисмоний тарбия назарияси ва амалиётининг муъим вазифасидир.
Жамиятдаги ижтимоий шароит жисмоний ривожланишиниҳал қилувчи омилидир. Омиллар орасида меънат билан тарбия жараёнининг роли, айниқса жисмоний тарбиянинг роли муъимдир.
Жисман ривожланишга эришиш учун «жисмоний тарбия» деб аталмиш махсус йўналтирилган ва ташкил қилинган фаолиятдан фойдалана бошланди.

Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish