Жисмоний тарбия дарсига қуйидаги талабалар қўйилади:
- жисмоний тарбия дарслари муайян умумий ва хусусий вазифаларга эга бўлиши; умумий вазифалар барча дарс ёки дарслар туркуми жараёнида, хусусий вазифалар эса алоъида олинган бир дарс мобайнидаҳал қилиниши; дарс усулий томондан ва тарбиявий жиъатдан тўғри ташкил қилиниши; олдинги ўқитилган материалларни машғулотларда изчил давом эттириш ва айни пайтда улар яхлит тугалланган, муайян даражада бўлғуси дарснинг вазифаси ва мазмуни билан боғла-ниши; ўқувчиларнинг таркиби, уларнинг ёши, жинси, жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигиҳар томонлама жис-моний ривожланиш, соғликни мустаъкамлаш, қадди қоматни шакллантиришдек тарбиялаш учун ёрдам берувчи машқлар ва ўйинларни тўғри танлаш; дарсни ўқувчилар учун қизиқарлилиги уларниҳаракат фаолиятга даoват эттиши; жисмоний тарбия дарси ўқув куни таркибидаги бошқа дарслар билан мувофиқ, узвий олиб борилишидек талаблар жисмоний тарбия дарсининг асосий талабларидир.
13.3.8. Жисмоний тарбия дарсининг педагогик
вазифаларига кўра классификацияси
Жисмоний тарбия дарслари уни ташкиллаш характерига кўра, дарсдаги тарбия ёки таoлимнинг йўналишига кўра, дарсга қўйилган педагогик вазифаларига кўра классификацияланади. Биз дарснинг педагогик вазифаларига кўра классификациясига тўхталишни лозим топдик. Улар: «Кириш», «Янги материални ўзлаштириш», «Аралаш», «Мустаъкамлаш ва такомиллаштириш», «Якуний дарслар» деб хилланади.
1. Кириш дарслари ўқув йилининг, ўқув чоракларининг биринчи, шунингдек, ўқув чораги учун режалаштирилган дастурнинг янги бўлими ёки мавзуларини бошланишидаги дарслар. Бундай дарслар ўзининг мазмуни ва тузилишига кўра, анoанавий дарслардан бироз фарқланади. Улар маoруза, суъбат, ўзаро мулоқат тарзида ташкилланиши мумкин. Ўқитувчи ўқув-чиларга ўқув йили, ўқув чораклари учун жисмоний тарбиядан Давлат стандарти дастури бўлимлари бўйичаҳал қилинадиган умумий вазифалар,ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусият-лариниҳисобга олганҳолда вазифалар ва уларнинг мазмуни билан ўқувчиларни таништиради, лозим бўлган талабларни қўяди. Кириш дарслари янги ўқув материалини таништириш вазифасиниҳамҳал қилиши мумкин.
Кириш дарслари ўзини тузилишига кўра хилланишидан ташқари қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 1. Ўқувчилар диққатини йиғиш. 2. Йил учун ўқув ишларини вазифалари ва мазмуни билан таништириш. 3. Синф физкулpтура ташкилот-чисини сайлаш. 4. Уйга вазифа.
Кириш дарсларининг қайд қилинган элементлари турли хил ёшдаги ўқувчилар билан турлича ташкилланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |