Маoлумотнома


Жисмоний тарбия дарсининг асосий қисми учун



Download 1,87 Mb.
bet109/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

2. Жисмоний тарбия дарсининг асосий қисми учун 25-30 минутгача (45 минутли дарсларда) вақт сарфланади ва ўқитувчи томонидан тузилган дарс сценарияси ёки унинг режа-конспек-тига киритилган жисмоний тарбиядан Давлат тандарти дастури-даги шу синф учун режалаштирилган янги машқлар уқтири-лади, ёки аввалги синфларда ўзлаштирилган жисмоний машқ-лар,ҳаракат фаолиятлари таништирилади, ўзлаштирилади, мустаъкамланиб такомиллаштирилади. Дарснинг асосий қисми-ни тузилиши учун ягона «стандарт схема» мавжуд эмас. дарснинг бу қисми унинг мазмунига киритилган асосий жисмоний машқлар, уларни бажариш учун танланган усул ва усулиятлар, улардан фойдаланишни ташкиллаш шаклларини танлаш ва тузишдек таркибий қисмларни ўз ичига олади. Бундан ташқари жисмоний тарбиядан Давлат таoлим стандарти дастурининг бўлимлари (гимнастика, енгил атлетика, сузиш, кураш, спорт ўйинлари,ҳаракатли ўйинлар)ни ўқув материалини ўқитиш ўзининг услубий хусусиятлари билан дарснинг асосий қисмини турлича ташкиллаш талабини қўяди. Дарснинг асосий қисми-нинг талабларниҳал қилиш ўқувчилар фаолиятини гуруъли, индивидуал, фронтал, узлуксиз-улаб, айланиб юриб юажариш, крейстринг усулиятлари орқали мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбия жисмоний ривожланганлиги, тайёрланганлиги ва организмининг анатомо-физиологик хусусиятларини эoтибор-га олишни тақазо этади.
Дарснинг бу қисмида ўқитувчиларнинг ёрдамчилари-физкулpтура фаолларининг аъамиятини эoтироф этмай иложи-миз йўқ. Улар ўқитувчи томониданҳафтанинг бошланишида инструктив машғулотлар учун тўпланадилар ва уларга дарснинг асосий қисмида алоъида гуруъларда йўриқчи вазифасини бажа-риш усулияти ўқитувчи томонидан ўргатилади.
3. Жисмоний тарбия дарсининг якунлов қисми дарс учун ажратилган умумий вақтининг 3-5 минути сарфланади. Унда жисмоний сифатларни ривожлантириш учун турли хилҳаракат-ли ўйинлар ва эстафеталар ва жисмоний машқлардан фойда-ланилади. Дарснинг асосий қисмида кўтарилган эмоционалҳолатни пасайтирувчи ва саф машқлар бажартирилади, дарс якунланади (ўқувчилар рағбатлантирилади, лозим бўлганларига танбеълар берилади, 5-6 нафаригажори баъо қўйилади), уйга вазифа учун машқлар тушунтирилади ва дарс ўтказилган жой (спорт майдони, спорт зали ва бошқа)дан уюшганҳолда кийиниш хонасига кузатиш ташкилланади. Бошланғич синфлар-да ўтказилган машғулотлардан сўнг ўқувчиларини, ўқитувчининг ўзи кийиниш хонасига кузатиб қўяди.
Турли хил ёшдаги ўқувчилар билан ўтказилган жисмоний тарбия дарсларининг тайёрлов, асосий ва якунлов қисмларини таққослаш натижалари таълили биринчидан, қонуний равишда уларни бир-биридан фарқланишини кўрсатди. Иккинчидан, жисмоний тарбия дарсларининг бир хил ёшдагилар чегарасида ўтказилган асосий қисмлари дарснинг турига боғлиқ. Учинчи-дан, дарснинг тайёрлов, асосий, якунлов қисмларини давомий-лигини ўзгариши ўқувчиларни ёшига боғлиқ. Бошланғич синф-ларда дарснинг асосий қисмлари нисбатан бир хилда, яoни тайёрлов ва якунлов қисмларининг давомийлиги асосий қисм-нинг давомийлигидан озгина фарқланади холос. Юқори синф-ларда эса тайёрлов, якунлов қисмларининг давомийлиги асосий қисмнинг давомийлигидан кескин фарқ қилади. Бошланғич синфларда болалар психологияси ва уларнинг физиологик хусусиятлари, жисмоний кучининг озлиги дарснинг асосий қисмида уларни организмини ва диққатини олдинда турган қийинҳаракат фаолиятларини бажаришга тайёрлаш учун кўп вақт сарфлашни талаб қилади. Бундан ташқари тайёрлов машқларини тушунтириш ва кўрсатиш катта ёшдагиларга нисба-тан секин олиб борилиши дарсни қисмларида ўқитувчи томо-нидан кўп вақт сарфлашни тақазо этади. Кичик ёшдагиларда якунлов қисмини асосий қисмҳисобидан узунроқ бўлишининг, сабаби навбатдаги дарсга ўтишга олдиндан тайёрланиш лозим-лигидан келиб чиқади ва шу билан асосланади. Ўрта ва юқори синфга ўтган сари дарснинг тайёрлов ва якунлов қисмлари учун сарфланган вақт қонуний равишда камайиб боради. Чунки ўқувчиларда турли хилдаги саф ва тайёрлов машқларини аниқ бажариш малакаси юқори бўлади. Тушунтириш ва кўрсатиш учун кам вақт сарфланади, асосий қисмида ўқувчилар томонидан каттаҳажмдаги юклама билан жисмоний машқларни бажариш учун талаб вужудга келади, шунга кўра тайёрлов асосий якунлов қисмларининг турли хил ёшдаги ўқувчилар билан ўтказилиши турлича ва ўзларининг хусусиятлари билан фарқланади.



Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish