Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet415/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
 
 
 
 
 
 
 
 
158
Latin American and Caribbean Economic system (SELA) Final Report. http://s017.sela.org/media/2463881/informe-
final-xlii-cl-ing-sin-presupuesto.pdf (мурожаат санаси 03.02.2021 й.). 


560 
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИДАН – УЧИНЧИ РЕНЕССАНС 
САРИ 
Одилов Қ. 
Андижон вилоят, ХТХҚТУМО “Ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси”
доценти, фалсафа фанлари номзоди 
 
 
Янгиланаётган Ўзбекистонда таълим тизими тубдан ислоҳ этилиб, эртанги 
кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган баркамол авлодни вояга етказишга, улуғ 
аждодларимизга муносиб авлодлар бўлиб шаклланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу 
борада Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, 
Ўзбекистонда ўзига хос мақсад муддаоларни қамраб олган миллий ғоя эълон қилинди: 
"Таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври-Учинчи Ренессанс 
пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик“ [2. “Халқ сўзи” 
01.09.2020]. Бунинг маъноси шуки, миллий давлатчилик, бозор иқтисодиёти ва демократик 
жамиятни юксак даражада ривожлантириш таълим ислохотлари орқали амалга оширилади.
Ўз навбатида, янги Ўзбекистонда таълим уч муҳим функцияни бажармоқда: 
биринчидан, жамиятда маърифатини юксалтириш; иккинчидан, юксак малакали кадрлар 
тайёрлаш; учинчидан, илм-фанни замон талаблари асосида ривожлантириш. Негизи 
Ўзбекистон бўлган Марказий Осиё минтақасида кейинги минг йил давомида икки Ренесанс 
даври келганлиги жаҳон илм-фанида эътироф этилганлиги таълим тараққиётида хали ўзбек 
ёшлари шубҳасиз дунёни хали кўп лол қолдиради деб умид билдирамиз. 
Маълумки, Марказий Осиё минтақаси, хусусан, бугунги Ўзбекистон ҳудуди тарихда 
илм-фан, маданият ва санъатнинг қадимий манзилларидан бири сифатида IХ-ХII асрларда 
биринчи Шарқ Уйғониш даври ёки Мусулмон Ренессанси бешиги ҳисобланиб, иккинчи 
Шарқ Уйғониш даври — ХIV-ХVI асрлардаги иккинчи уйғонтш даври Темурийлар 
Ренессанси сифатида жаҳон илф-фани ривожига жуда катта хисса қўшган улуғ аллома ва 
мутафаккирлар юрти бўлган. 
Такидлаш керакки, “Ренессанс” тушинчаси луғавий французча “қайта туғилиш” деган 
маънони англатади. Атама сифатида унинг мазмуни анча кенг: маданиятда, илм-фанда, 
санъатда, таълим-тарбияда, умуман, жамият ҳаётида узоқ муддатли турғунликдан кейин 
қайта жонланиб, тез ривожланишни, ижтимоий онг ва қадриятлар тизими янги сифат 
босқичига чиқишини билдиради. Илк бор атама Европада ўрта асрлар мутаассиблигидан 
кейин 15-16 асрлардаги ривожланиш даврига нисбатан қўлланилган. Ренессанс аталмиш 
мазкур ижтимоий ҳодиса ўзбек тилига Уйғониш даври деб ўгирилган.
Гап уйғониш даври ҳақида кетар экан, Марказий Осиё минтақаси, хусусан, бугунги 
Ўзбекистон ҳудуди тарихда илм-фан, маданият ва санъатнинг қадимий бешиги сифатида 
мавжуд бўлиб келган. Бу тўғрисида исломга қадар мавжуд манбаларда ҳам маълумотлар 
келтирилган. Жумладан, “Авесто”да маънавий муҳит, илм-фан ва таълим-тарбия хусусида ўз 
даври учун илғор ғоялар илгари сурилган. Ўзбекистон ҳудудлари тарихан Буюк ипак 
йўлининг маркази ва унинг турли тармоқлари кесишган нуқтада жойлашганлиги учун Шарқ 
ва жаҳоннинг турли мамлакатларидан диний ва дунёвий билим олиш истагидаги инсонлар 
ҳамиша Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Насаф (Қарши), Кеш (Шаҳрисабз), Тошкент, Фарғона 
каби кўҳна маданият марказларига интилганлар. Бу ҳудудларда қадимги замонлардан 
фаолият юритган билим масканлари — мадрасалар ўз даврининг олий таълим муассасаси, 
яъни университетлари мақомида бўлган. 
Австриялик атоқли шарқшунос Адам Мецнинг 1909 йилда “Мусулмон Ренессанси” 
номли фундаментал асари чоп этилган. [3.стр 3-7, 211-267, 397- 473.] Шундан буён Ренессанс 
фақат Европага оид ҳодиса эмаслиги, уни Шарқ халқлари европаликларга нисбатан аввалроқ 
бошдан кечиргани тўғрисидаги қарашлар ва тадқиқотлар эълон қилина бошлади. [4. Россия и 
АТР, 2013, №1, С. 133-141.]
Россиялик буюк шарқшунос академик Н. Н. Конрад фикрича [5. Стр.3-10, 103-204, 455- 
496] Ренессанс VII — VIII асрларда Хитойда бошланиб, VIII асрда Ҳиндистонда давом 


561 
этгани, ундан IX-XII асрларда ислом мамлакатлари эстафетани қабул қилгани, мўғул 
истилоси туфайли анча пасайиб қолган юксалиш Амир Темур ва темурийлар даврида яна 
қайта гуркураб ўсганини таъкидлайди. У Ўрта Шарқ Уйғониш даврини Алишер Навоий 
замонасигача чўзади. Жавоҳарлал Неру Бобурни ҳам Ренессанснинг типик вакили, деб 
баҳолаган эди. 
XV асрдан Ренессанс Европага силжиди. Бу пайтга келиб Европа 300 —350 йил 
давомида ислом олимлари, жумладан, бизнинг буюк аждодларимиз асарларини, айниқса, 
Хоразмий, Фарғоний ва Ибн Сино асарларини лотинчага ўгириб, чуқур ўзлаштириб олган 
эди. Европа Уйғонишига жуда кучли таъсир кўрсатганлардан бири Ибн Рушддир. Европа 
фалсафаси ва илмий тафаккурида XVI аср ўрталаригача аверроизм (Ибн Рушд таълимотига 
асосланган оқим) мавқеини сақлаб турди. 
Ренессанс, яъни Уйғониш атамаси илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт жадал 
ривожланиши даврига нисбат берилишидир. Биринчи Шарқда илк Ўрта асрлар Уйғониш 
даври номини олган илмий ва маданий тараққиёт VIII-IX асрлардаёқ ўз оламшумул 
кашфиётлари билан оламни ўзгартирган эди.
Бу даврда юртимиз ҳудудида биринчи Ренессанс юзага келди ва у бутун дунё тан 
оладиган машҳур даҳоларни етиштириб берди. Хусусан, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад 
Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замаҳшарий сингари ўнлаб 
буюк алломаларимизнинг жаҳоншумул илмий-ижодий кашфиётлари умумбашарият 
тараққиёти ривожига беқиёс таъсир кўрсатди. 
“Ислом маданиятининг олтин асри” деб эътироф этиладиган бу даврда она 
заминимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, 
Бурҳониддин Марғиноний, Абул Муъин Насафий каби улуғ уламолар бутун мусулмон 
оламининг фахру ифтихори ва чексиз ғурури ҳисобланади. 
Ўн бешинчи асрда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган ва унинг муносиб 
авлодлари давом эттирган муҳташам салтанат, юртимизда иккинчи Уйғониш, яъни иккинчи 
Ренессанс даврини бошлаб берди. Бу даврда Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин 
Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Лутфий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, 
Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар 
майдонга чиқди. Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд 
Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирлар, кўплаб хаттот ва созандалар, 
мусиқашунос ва меъморларнинг шуҳрати дунёга ёйилди. 
Бугунги таълим тизимида юртимиздан чиққан улуғ аллома ва мутафаккирларининг 
давомчилари шаклланмоқда. Давлатимиз раҳбари “Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш 
урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига 
пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади” деб таъкидлади. [6. “Халқ сўзи” 
1.10.2020]
Шубҳасиз, учинчи ренессанс – мамлакатимизда илм-фан тараққиётининг, иқтисодиёт 
ва жамиятнинг, халққа хизмат қилиш ва одамларни рози қилишдай эзгу ният билан амалга 
оширилаётган барча ютуқлар – кишилариимз ва ёшларимиз ақлу заковатининг, иқтидор ва 
истеъдод қувватининг ёрқин намунаси бўлади 
Учинчи Ренессанс масаласи стратегик вазифа сифатида миллий ғоя даражасига 
кўтарилаётгани, бунинг учун мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус 
таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасалар бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий 
ҳалқаси эканлиги, боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-
ижодий зиёлилар янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни, бу ташаббусни қўллаб-
қувватловчи ота-оналар янги Ренессанснинг бешинчи ҳалқаси, бешинчи устуни бўлиши шу 
Ватанда яшаётган барча юртдошларимиз зиммасига катта масъулият юклайди, албатта.
Мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар, айниқса таълим-тарбия 
соҳалардаги ривожланиш одамларда эртанги кунига ишонч ва шукуроналик кайфиятини 
яратмоқда. Шу боис сўнгги йилларда дунё ҳамжамиятида Ўзбекистон тараққиётнинг янги 
босқичига қадам қўйиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўлга киритилаётган ютуқ ва 


562 
марралар ҳам янги кўлам, миқёс касб этаётганлиги тан олинмоқда. Натижада, юртимиз 
ҳақида гап кетганда, мамлакатимизнинг ўзида ҳам, жаҳон миқёсида ҳам “Янги 
Ўзбекистон”деган ибора бот-бот тилга олиниб, бу ерда янги ренессас даври бошланиш 
арафасида эканлиги таъкидллнмоқда.
Бу бежиз эмас албатта. Мустақилликнинг 29 йиллиги байрам тадбирида сўзлаган 
нутқида Президентимиз: «Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда 
Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, 
айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги 
халқимиз ҳам кечаги халқ эмас». [2.“Халқ сўзи” 01.09.2020] Президент тарихга назар солиб, 
бу халқнинг илм заковати, жаҳон цивилизацияси илм-фанига қўшган хиссаси туфайли IX-XII 
асрларда юртимиз ҳудудида биринчи, XV асрда иккинчи Ренессанс порлаганини таъкидлади. 
Мамлакатимизда учинчи Ренессансни ХХ асрда маърифатпарвар жадид боболаримиз 
амалга оширишлари мумкин эди. Улар “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин 
эмас”, деган ҳадиси шарифни ҳаётий эътиқод деб билдилар. [2. “Халқ сўзи” 01.09.2020] 
Лекин, илм-фанда, эътиқод ва имонда миллатнинг ўзларидан илгарилаб кетишини истамаган 
собиқ тузим жадидларни қатоғон қилди. 
Мамлакатда амалга оширилаётган модернизация жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар 
натижадорлиги таълим тизимида янги авлод кадрларини етиштиришни, илм-фан соҳаси 
ривожини жадаллаштиришни, мамлакат таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш 
асосида олий таълим соҳасини янада ривожлантиришни тақазо этмоқда. Ушбу йўналишда 
қабул қилинаётган Президент қарорлари ва фармонлари учинчи ренессас авлодларини 
шакллантиришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб қолмоқда.
Мамлактимизда иқтидорли ёшларни чет эллардаги нуфузли ўқув юртларида ўқитиш ва 
малака ошириш бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган. [15. ПФ-4958 16.02. 2017] 
Бугун хорижда докторантура ва магистратурада ўқитиш, малака ошириш ва стажировкани 
ташкил қилиш бўйича дастлабки эҳтиёж 3,5 мингдан ортиқ. Шу билан бирга Юртимизда 
халқаро илмий ва амалий тажриба эга 600 нафардан зиёд ватандошларимизга эҳтиёж 
мавжуд. 1000 га яқин хорижий олимлар ва экспертларни жалб этишга талаб бор.
Профессор-ўқитувчиларнинг хориждаги олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот 
масканларида малака ошириши ва стажировка ўташини таъминлайдиган механизм яратилди. 
Уларнинг 
ойлик 
иш 
ҳақи 
миқдори 
2018 йилга нисбатан ўртача 2,5 баробар оширилди. 2020 йилдан бошлаб 10 та олий таълим 
муассасаси ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилди. 
Албатта мамлакатимизда янги авлод кадрларини тайёрлашда олий таълим тизимида 
туб ислоҳотларнинг аҳамияти катта. Хусусан, юртимизда сўнгги 2017-2020 йилларда 
мамлакатимизда 47 та янги олий ўқув юрти, хорижий университетларнинг филиаллари 
ташкил этилиб, олий ўқув юртларининг сони 125 тага етди. Қолаверса, давлат-хусусий 
шериклик тизими асосида нодавлат олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. 
Бироқ ҳали бу соҳада ҳам қилинадиган ишлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар бор. 
Шу билан бирга фарзандларимизни замонавий билимларни ва чет тилларни чуқур 
ўрганишлари учун мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ёшларимизнинг 
"IT" технологияларга қизиқишини янада ошириш ва уларнинг етук мутахассис бўлиб 
етишиши учун шароит яратиш мақсадида жорий йилда – 14 та, келгуси йилда – 82 та, 2022 
йилда – 64 та, 2023 йилда – 45 та ахборот технологиясига ихтисослашган мактаблар ташкил 
этилиши ҳамда барча туман ва шаҳарлар қамраб олиниши, қолаверса, халқаро фан 
олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантириш тизимини йўлга 
қўйилиши, табиийки, юртимиз таълим тизимини бутунлай янги босқичга олиб чиқади. 
Юртбошимиз доимо фундаментал фанлар ривожи учун ишлатилган маблағ бир кун 
эмас бир кун натижа беришига ишонч билдиради. «Биз учинчи Ренессанс учун пойдевор 
қўяяпмиз. Мактабларда зарур шароитлар яратилса, билим олишда ўзбек боласидек 
меҳнаткаш ва сабрлиси жаҳоннинг ҳеч ерида йўқ. Уйғониш даври барибир бўлади, ўшанда 
янги Улуғбеклар дунёга келади… Нима учун шунча маблағни математика, кимё, биологияга 


563 
сарфлаяпмиз? Эртага ушбу фундаментал илмлар барибир натижа кўрсатади. Ахир бир 
вақтлар шундай бўлганди-ку», — деди Шавкат Мирзиёев [WWW «Gazeta uz».
 
29 08.2020]
Таъкидлаш керакки, бугун мамлакатнинг буюк келажагини, унинг иқтисодий 
қудратини, ижтимоий-маънавий ҳаёт даражасини юксалишини сифатли таълимсиз, етук ва 
малакали кадрларсиз асло тасаввур этиб бўлмайди. Бу соҳада таълимдаги ислоҳатлар 
аждодларга муносиб авлодларни шакллантиришда муносиб маънавий асос бўлаолади ва у 
албатта учинчи ренессасни таъминлайди.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish