Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet418/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   414   415   416   417   418   419   420   421   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

«Нима учун?», «қандай килиб?», «Нима орқали?» 
каби 
саволларига жавоб олишга қаратилган бўлади. Бу ёшдаги болалар асосан ўзлари кўриб 
турган нарса ҳақида чуқурроқ фикр юрита оладилар. Бу ёшдаги болалар тафаккурининг 
асосий тури образли тафаккурдир. 
6-10 ёшли бола мантиқий фикрлай олади, лекин, бу ёш асосан кўрганларига таяниб, 
таълим олишга сензитив бўлган давр ҳисобланади, Ақлий ривожланиш ижтимоий 
омиллар билан белгиланади -индивид ижтимоий муносабатлар билан ўзгаради. Боланинг 
мактабда мунтазам равишда ўқишга ўтиши унинг атроф-ҳаётдаги нарса-ҳодисаларга 
нисбатан фикрини ва муносабатларини ўзгаришига олиб келади. Кичик мактаб ёшидаги 
ўқувчиларнинг тафаккури мантиқий фикрлаш, мулоҳаза юритиш, ҳукм ва хулоса 
чиқариш, таққослаш таҳлил қилишнинг турли усулларини қўллашдек ўзига хос 
хусусиятлари билан мактабгача ёшдаги болалар ва ўсмирлардан фарқ қилади. Таълим 
жараёнида тафаккур операцияларига, мустақил фикрлашга ўргатиш кичик мактаб ёшдаги 
ўқувчиларни камол топтиришнинг гаровидир.
Дарс жараёнида ўқитувчи турли вазиятларни тасаввур қилишни сўрайди. Бу ҳолат, 
албатта, бирон-бир ёрдамчи қуроллар-предметлар, макетлар, схемалар бўлган тақдирдагина 
ўқувчи тасаввурини ривожлантириши мумкин. Акс ҳолда бу ёшдаги болалар мустақил 
тасаввур ҳаракатлари қилишга қийналадилар. 
Психолог Пиаже тадқиқотларида 6-7 ёшли болалардан турли хил баландликдаги 
идишлардаги сув миқдорини белгилаш сўралган. Болалар сув миқдорини, бир-бири билан 
тенг бўлган идишларда кўрганларидан сўнггина 'ўз жавоблари нотўғрилигини билганлар. 
Кичик мактаб даврида тасаввур асосан болалар расм чизаётганларида, шунингдек 
эртак ва ҳикоялар тўқиётганларида ривожланади. Кичик мактаб ёшидаги болалар тасаввури 
жуда кенг ва хилма-хил бўлади. Айрим ўқувчилар реал борлиқни тасаввур этсалар, 
бошқалари эса фантастик образ ва вазиятларни тасаввур этадилар. Шу боис кичик 
мактаб ёшидаги болаларни реалистлар ва фантазёрларга ажратиш мумкин. Болалар 
кўпинча ўзларига маълум сиймолар, сюжетлардан фойдаланган ҳолда янги образларни 
тасаввур этадилар, яратадилар, Бу тасаввурлар замирида уларнинг қўрқувни енгиши, дўст 
топиши, хурсандчилик ҳислари ётади. Бундан ташқари тасаввур терапевтик натижа олиб 
келувчи фаолият сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. Бола реал ҳаётда 
қийинчиликларга дуч келиб, улардан чиқиб кета олмаган ҳолатда кўпинча хаёлга 
берилади. Масалан, меҳрибонлик уйида тарбияланаётган бола ўзининг ҳамма ҳавас 
қиладиган оиласи, уйи бўлишини, бу уйга ўғрилар келиб қолса, у қаҳрамонлик 
қилишини тасаввур қилади. ўз тасаввурида яхши ёки ёмон ҳолатларни бошидан 
кечирган бола ўзининг келгуси ҳатти-ҳаракатлари мотивацияси учун замин 
тайёрлайди. Катталарга нисбатан тасаввурнинг болалар ҳаётида аҳамияти жуда катга. 
Бола тасаввур қилиб атроф-ҳаётни чуқурроқ била бошлайди, ўз-ўзининг шахсий 
тажрибасидан тасаввур ёрдамида четга чиқа олади, ижодий лаёқати ривожланади, 
шахсий хусусиятларининг ривожланишига хизмат қилади. 
Боланинг хаёли теварак-атроф таассуротлари, тасвирий санъат асарларини етарли 
даражада акс эттиришда вужудга келади. Сиймолар, шартли белгилар, табиат 
манзаралари жамланиб, ўқувчиларда хаёл пайдо бўлади. 
Ўқув фаолияти боладан берилган ўқув материалларини эсда сақлаб қолишни талаб 
этади, ўқитувчи ўқувчисига нималарни эслаб қолиши зарурлиги ҳақида кўрсатмалар беради. 
Ўқувчи нимани эслаб қолиши кераклигини такрорлайди, уни тушуниб олишга ҳаракат 
қилади. Лекин бу ёшда ихтиёрсиз хотира, шубҳасиз, устунлик қилади. Боланинг 


568 
хотирасида сақлаб қолишини асосан унинг ишга бўлган қизиқиши белгилаб беради. Ўқув 
материалини тушуниш, эслаб қолишнинг асосий шарти ҳисобланади. 
Шундай қилиб, бу ёшдаги болаларда идрок, диққат, хотира, тафаккур ва нутқ тўлиқ 
шаклланиб бўлгани учун ҳам уларга таълим беришда катталарга қўлланиладиган 
услублардан хам фойдаланиш мумкин. Кичик мактаб ёшидаги болалар шахси 
ривожланишига уларнинг атрофидаги одамлар, ота-онаси ва айниқса ўқитувчи билан 
бўладиган муносабати катта таъсир кўрсатади. 3-4 синфларга бориб бола учун унинг 
ўртоқлари билан муносабатининг ҳам аҳамияти ортади. Бу муносабатлардан катталар 
таълим-тарбия мақсадларида фойдаланишлари мумкин. Бу ёшдаги болалар соатлаб 
ёлғиз ҳолда севимли машғулотлари билан шуғулланишлари мумкин ва шу асосда уларда 
меҳнатсеварлик ва мустақиллик фазилатлари шаклланади. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   414   415   416   417   418   419   420   421   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish