458
мавжуд бўлса, 49 фоиз компьютер ўйинлари зўравонлик ва ёвузликни тарғиб қилади. Айни
вақтда 42 фоиз болалар ва ўсмирлар онлайн тарзида тарқатиладиган порнография таъсирига
бутунлай тобе бўлиб қолган. Халқаро экспертлар дунё миқёсида 38 фоиз бола зўравонлик
руҳидаги сайтларга, 26 фоизи миллатчилик характеридаги вебсаҳифаларга мунтазам
киришини тасдиқлашмоқда.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб вақтни ўтказиш нафақат вақтни кетказиш, балки
психика учун хавфли машғулот ҳамдир. Зеро порталлар турли муаммоларга сабаб бўлиши
мумкин, масалан, инсон хавотирланиб, ёлғизликни кучлироқ ҳис қила бошлайди. Шу билан
бирга, ижтимоий тармоқларда вақт ўтказишни яхши кўрувчи кишилар ўзини етарлича
баҳолай олмайди. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳатто соғлом одамда ҳам ментал
саломатлик билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Депрессив ҳолатга мойиллиги
бўлган инсон учун эса бу ҳақиқий муаммодир.
Тан олиб гапириш керакки ҳозирги замон ахборот технологиялари даврида ижтимоий
тармоқлардан кўп фойдаланиш талаба ёшларнинг интеллектуал ривожланишига фақатгина
ижобий эмас, балки салбий таъсир ҳам ўтказмоқда. Талабалар ижтимоий тармоқлардан
фақатгина билим ва кўникма олиш учун эмас бошқа мақсадларда ҳам кўп фойдаланишмоқда.
Талаба ёшлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган интернетда мавжуд салбий
маълумотларга зўравонликни, ахлоқсизликни, беҳаёликни, шафқатсизликни тарғиб этувчи
маълумотларни ҳамда ўзбек халқининг миллий-маданий қадриятларига зарар етказишга олиб
келадиган ахборотлар, танишув сайтлари, ижтимоий тармоқлар, блоклар, чатлар каби
ресурсларни ўз ичига олган хавф-хатарлар киради. Бу хавф-хатарлар эса талаба ёшларни
қуйидаги ижтимоий-психологик оғишларга олиб келади:
- ёшларда реал мулоқот кўникмаларини йўқолишига;
-инсонлараро муносабатлар ривожланишини сусайишига;
-интернетга қарамлилиги туфайли ёшларнинг ота-оналари ўртасидаги зиддиятларнинг
вужудга келишига;
- ўқишдаги ўзлаштиришнинг пасайишига ҳамда ўз тенгдошлари ва устозлари билан
зиддиятга боришига;
- ўз ўзини қабул қилишини сусайишига;
- уйқу соатининг камайишига ва стрессга тушишга;
-диққатнинг давомийлигини камайиши
Тадқиқотларга кўра бутун дунёда 3 миллиард киши, сайёрада 40 фоиз инсон ва шундан
2 миллиард ёшлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Ижтимоий тармоқларнинг
кундалик ҳаётимиздаги ўрнини инкор қилиб бўлмайди. Аммо таҳликали жиҳатларига ҳам
кўз юмолмаймизки, ижтимоий тармоқларда нафақат вақтимиз, балки руҳий соғлигимизни
ҳам қурбон беряпмиз. Ижтимоий тармоқлар янги ҳодиса бўлгани учун унинг атрофида ҳали
ҳануз тўлиқ тадқиқотлар олиб боорилмаган. Бироқ бу борада шу кунгача олиб борилган
ишлар мавжуд. Уларда ижтимоий тармоқларга тобе талаба ёшлар руҳиятидаги салбийт
ўзгаришлар келтирилиб ўтилган.
Стресс
Аксарият талабалар кундалик стресс ва ташвишлардан узоқлашиш учун ижтимоий
тармоқлардан паноҳ топишга уринишади. Бироқ, тақдқиқотлар ижтимоий тармоқлар
стрессни озайтириш учун эмас, аксинча, руҳий зиқлик ва асабийликни ортириш учун хизмат
қилишини таъкидлайди. 1800 кўнгилли қатнашган синов тажрибасида, ижтимоий
тармоқлардан фойдаланадиган аёллар эркаклардан кўра кўпроқ руҳий зиқликка гирифтор
бўлиши кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: