Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet336/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
 


449 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКСПОРТИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
 
Маматов Б.Қ. 
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таянч докторанти
 
Жаҳонда юз бераётган глобаллашув ва интеграция жараёнларининг авж олиши 
давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайишига олиб келди. Оқибатда мамлакатлар 
ўртасида товар ва хизматлар оқими муттасил ошиб борди. Мамлакатлар ўз 
иқтисодиётларини ривожлантириш мақсадида, ташқи савдо сиёсатини ишлаб чиқди. Ташқи 
савдо фаолияти саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, 
замонавий техника ва технологиялар билан таъминлаш, меҳнат ресурслари, табиий минерал 
хом ашёдан янада самаралироқ фойдаланишга замин яратади. 
Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги асосий вазифа чет эл мамлакатлари билан савдо, 
илм-фан, техника, таълим, инвестиция каби соҳаларда ўзаро манфаатли иқтисодий 
муносабатларни таъминлаш орқали мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан 
иборат. Мамлакатнинг экспорт ва импорт қилиш билан боғлиқ миллий манфаатлари ва 
хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун самарали ва мослашувчан экспорт назорати тизимини 
шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Экспорт назорати асосида экспорт 
шартномаларининг халқаро мажбуриятларга, мамлакат иқтисодий хавфсизлиги талабларига 
мослиги таъминланади.
Мамлакатимизни халқаро савдо тизимига интеграциялашувининг қуйидаги шарт-
шароитларини яратиш лозим бўлади: 
- иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш, шу 
жумладан, ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш; 
- ривожланиш стратегиясини шакллантириш, халқаро маркетингни йўлга қўйиш; 
- ташқи иқтисодий фаолиятни, шу жумладан, халқаро савдони тартибга солиш ва 
қўллаб-қувватлаш; 
- халқаро савдони молиялаштириш ва инфратузилмани шакллантириш; 
- малакали кадрларни тайёрлаш.
Мамлакатимизда ташқи савдони ислоҳ этиш стратегиясини ишлаб чиқишда экспорт 
таркибини диверсификация йўналишларини аниқ белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда 
иқтисодиётнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги вазиятини чуқур ўрганиш, илмий 
асосланган ҳолда таҳлил қилиш ва таклифларни ишлаб чиқиш лозим. Хориж тажрибаси 
шуни кўрсатадики, экспорт таркибини диверсификациялашда асосий эътибор қуйидагиларга 
қаратилса, мақсадга мувофиқ бўлади:
-
экспортни диверсификациялаш жараёнларини амалга ошириш харажатлари 
миқдори; 
-
экспорт диверсификациялашувининг иқтисодий ресурслар билан таъминланганлик 
даражаси; 
-
экспортни диверсификациялаш жараёнларининг самадорлиги ва сарфланган 
харажатларни қоплаш муддати; 
-
экспортга йўналтирилган тармоқларнинг ривожланганлик даражаси; 
-
мавжуд бозорларнинг товар сиғими; 
-
мамлакатнинг ташқи бозордаги нуфузи; 
-
янги бозорларга чиқиш имконияти ва рақобат муҳити; 
-
транспорт ва сақлаш имкониятлари ва бошқалар. 
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги ҳолатидан келиб чиққан 
ҳолатда экспортни диверсификациялашнинг учта асосий йўналишини ажратиб кўрсатиш 
мумкин. Булар:
1.
Экспортнинг товар таркибини такомиллаштириш. 
2.
Экспорт 
маҳсулотлари 
етказиб 
берилаётган 
мамлакатлар 
географиясини 
кенгайтириш. 


450 
3.
Мамлакат минтақаларининг экспорт имкониятларини ошириш. 
Экспортнинг 
географик 
таркибини 
кенгайтиришда 
экспорт 
маркетинги, 
давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги, турли савдо-иқтисодий ташкилотларидаги иштироки 
катта аҳамиятига эга. Экспорт маркетинги экспортчи корхоналар махсус давлат 
ташкилотлари томонидан тегишли тадқиқот бўлинмалари барпо этишни назарда тутади, 
хорижий мамлакатларда мақсадли товар бозорлари ҳақида маълумотларни йиғиш ва 
маҳсулотларни бозорларга олиб кириш чора-тадбирларини ўз ичига олади. Мамлакатимиз 
экспортининг катта қисми МДҲ мамлакатларига тўғри келиши ҳам маҳсулотларимизнинг 
ушбу ҳудудда яхши танилганлиги ва транспорт харажатларининг камлигидан. Шу сабабли 
мамлакатимизнинг ташқи савдо ҳолатидан келиб чиқиб, маркетинг фаолиятини амалга 
оширишда, асосан, узоқ хориж мамлакатларига алоҳида урғу бериш лозим. Маркетинг 
фаолиятини молиялаштириш ишлаб чиқарувчилардан катта миқдорда ресурслар талаб этади. 
Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятида катта ўринга эга кичик бизнес вакилларининг 
молиявий имкониятлари чекланганлигини ҳисобга олган ҳолда давлат томонидан молиявий 
қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши лозим. 
“Ўздавкарантин” инспекциясининг 2018-2020 йилларда хорижий давлатларнинг 
карантин хизматлари билан олиб борилган музокаралари натижасида 2019 йилда 17 та 
давлатга 78 турдаги, 2020 йилда 26 та давлатга 99 турдаги маҳсулотларга карантин 
рухсатномалари олинди. 52 та давлатга барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
фитосанитар сертификат асосида экспортга юклаш бўйича келишувларга эришилди. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда етиштирилган бир неча турдаги мева ва сабзавотларни 
фитосанитария талабларига риоя қилган ҳолда қуйидаги мамлакатларга экспорт қилиш 
мумкин: 
1-жадвал 
т
/р 
Маҳсулот номи 
Асосий 
импортёр 
мамлакатлар гуруҳи 
Мамлакатлар 
1

Қулупнай 
МДҲ мамлакатлари; 
Европа 
Иттифоқининг бир 
қатор давлатлари 
АҚШ ва Япония 
2

Олхўри 
Ҳиндистон, Мьянма ва Гана 
3

Шафтоли 
Ҳиндистон, Мьянма ва Гана 
4

Узум 
Миср, Япония, Мьянма, Гана ва 
Ҳиндистон 
5

Лимон 
Япония, 
Гана, 
Мьянма 
ва 
Ҳиндистон 
6

Ерёнғоқ 
Эрон, Хитой, Исроил, Иордания, 
Бангладеш, Ҳиндистон, Ж.Корея, 
Япония, Покистон, Марокаш ва 
Филиппин 
7

Олма 
Мьянма ва Гана
8

Олча 
Ҳиндистон 
9

Гилос 
Ҳиндистон, Ж.Корея, Хитой, Миср, 
Б.Британия, Мьянма ва Гана 
1
0. 
Анжир 
Япония
1
1. 
Анор 
Мьянма, Ж.Корея, Япония, Хитой 
ва Гана 
1
2. 
Қуритилган қовун 
Ж.Корея, 
Япония, 
Покистон, 
Иордания, 
Таиланд, 
Эрон, 


451 
Бангладеш, 
Миср, 
Исроил, 
Марокаш ва Ҳиндистон 
1
3. 
Қуритилган нок 
Эрон, Миср, Исроил, Иордания, 
Бангладеш, Таиланд, Филиппин, 
Марокаш, 
Япония, 
Ж.Корея, 
Ҳиндистон ва Покистон 
1
4. 
Қуритилган сабзи 
Ж,Корея, 
Миср, 
Иордания, 
Ҳиндистон, Филиппин, Таиланд, 
Эрон, Покистон, Япония, Марокаш, 
Исроил ва Бангладеш 
1
5. 
Қуритилган олча 
Эрон, Миср, Исроил, Иордания, 
Бангладеш, Ҳиндистон, Ж.Корея, 
Япония, 
Покистон, 
Марокаш, 
Филиппин, ва Таиланд 
1
6. 
Қуритилган олхўри 
Хитой, Ж.Корея, Япония, Эрон, 
Исроил, 
Миср, 
Покистон, 
Иордания, Марокаш, Бангладеш, 
Ҳиндистон, Филиппин ва Таиланд. 
1
7. 
Қуритилган булғор 
қалампири 
Ж.Корея, 
Миср, 
Иордания, 
Ҳиндистон, 
Филиппин, 
Эрон, 
Япония, 
Марокаш, 
Исроил, 
Покистон ва Бангладеш 
 
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар 
карантини давлат инспекциясининг расмий сайти 
www.karantin.uz
сайти маълумотлари 
асосида муаллиф ишланмаси. 
Жадвал маълумотларидан кўринадики, Ўзбекистоннинг асосий ҳамкор давлатлари, 
ташқи савдо айланмасида (ТСА) юқори улушга эга мамлакатлар булар МДҲ мамлакатлари 
ҳисобланади. Бунга асосий сабаб қилиб, қардош миллатлар эканлигимиз учун 
маҳсулотларимиз маркетингида тил муаммоси йўқлигини ва улар бизга қўшни мамлакатлар 
бўлганликлари сабабли транспорт харажатларининг кам эканлигини келтиришимиз мумкин.
Ўзбекистон учун экспортни оширишга транспорт харажатларининг юқорилиги, анклав 
давлат эканлиги ва тил муаммоси тўсиқ бўлмоқда. Бундан ташқари қўшни мамлакатларнинг 
ўз ҳудудларида транзит йўлларини қуришни жадаллаштирганликлари асосий муаммо 
сифатида қаралади. Муаммони ҳал этишимиз учун транспорт инфратузилмасини 
яхшилашимиз муҳим аҳамият касб этади. 
Маҳсулот ва хизматлар етказиб берилаётган мамлакатлар географиясини 
кенгайтиришда давлат томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган икки амалиётни таклиф 
қилиш мумкин: 
- янги бозорларни ўзлаштиришга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт божларидан 
озод қилиш, экспорт харажатларини қоплаш мақсадида имтиёзли кредит ва субсидиялар 
тадқим этиш; 
- ишлаб чиқарувчиларга янги бозорлар, иқтисодий имкониятлари, рақобат муҳити, 
давлатнинг иқтисодий сиёсати ҳақида ахборотлар етказиб турувчи махсус ташкилот тузиш. 
Бу ишлаб чиқарувчиларнинг рискини камайтиради ва уларни экспортга рағбатлантиради.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish