350
Баўырына жыйып өткен...
Өзбек халқи өз баўырың,
Қырғызларың ханаласың.
Қазақ, түркмен, сеннен нусқа,
Қой-қозысы қораласың.
Аўызбирлик улкен дәўлет [3, 6].
Ўзбек ва қорақалпоқ назмида Ж.Избасканов билан Б.Рўзимуҳаммад, У.Ҳамдам билан
Б.Генжемуродов адабий талқинларида ҳам шаклий-услубий ҳамоҳангликни кузатиш мумкин.
Жумладан, У.Ҳамдамнинг “Сени кутдим”, Б.Генжемуроднинг “Укуздарё битиклари” шеърий
тўпламида туйғу самимий, фалсафий мушоҳадага мойиллиги, эстетик жиҳатдан ўзига хос
қирраларга эга эканлиги улардаги туйғу ва фикрлар ифодасини тушунишни осонлаштиради.
Хусусан, икки шоир ижодидаги модернча талқин олам ва одам ҳақидаги тасаввурларини ҳис
қилиш, илғаш ҳамда англаш муддаосига йўналтирилган.
Аслида инсон ҳасрату дардларни жамиятдан, унинг зиддиятларидан олади. У кўриб
турган ноҳақликлар, хиёнату изтиробларнинг барчаси жамият етказган озорлардан
ибтидоланади, озиқланади ва мисраларда ифодаланади. Шоир ана шу ноҳақликни енгиб
ўтишда қийналади. Изтироблар кундан-кунга улғайиб, ўзини тамомила маҳв этади.
“Бўзлаш”нинг тагида аччиқ йиғи ҳақиқати мавжуд. Шу тариқа бўлиққа қараб қалбини
бўшатмоқда. Бу хилдаги ташбеҳлар мажмуи тасвир экзистенциясини илгари сурган, деган
хулосага келиш мумкин. Жамият ёзилмаган қонунлари, ҳақсизлик ва адолатсизлик – шоир
дилига чексиз изтироблар уруғини сепмоқда. У атроф-жавонибдаги одамлар етказган
хиёнатлардан, адолатсизликдан тортаётган азиятини “ювиш”ни ўйламайди. Фақат ўз “мен”и
билан олишади, курашади. Ирода етганича тафаккур қилади. Б.Генжемурод ва У.Ҳамдам
ижодида аналогик ва типологик ўхшашлик таҳлилида дард инсониятга дахлдорлиги
ойдинлашади.
Хулоса қилиб айтганда, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари орасидаги ягона кайфият, ўзаро
адабий алоқалар яқинлашуви, турфа хил характердаги асрлар давомидаги “бадиий
озиқ”ланишларнинг ўзиёқ, бир-бирини тўлдирувчи моҳият билан ўлчанишига асос бўлади.
Шунга асосан, ўзбек ва қорақалпоқ шеъриятиаро типологик ўхшашликни қуйидаги
жиҳатларда кўриш мумкин:
1.Давр шеъриятида янгиланишлар мунтазамлиги жаҳон, рус ва ўзбек адабиётида
эксперимент тарзида бир-бирига кўчиш жараён тусини олгани.
2. Ўзбек ва қорақалпоқ лирикасида юзага келган типологик ўхшашликлар икки халқ
дил ришталарининг нақадар яқинлиги, азал-азалдан қавму қариндошчилик ва ҳамкорлик
ҳисси анча анъаналарининг мустаҳкамлиги.
3. Мазмун ва шакл, усул алоқадорлигида ҳиссий, поэтик тафаккур қирраларининг
хамоҳанглиги, дунё шеъриятидан яхши хабардорлиги, туйғуларни тасвирида туркий халқлар
дунёқарашидан келиб чиқилгани.
Do'stlaringiz bilan baham: