Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

1. Депрессия
Бундай ҳолатнинг қандай кечиши боланинг ёшига боғлиқ. Авваламбор, 
боланинг жисмоний фаоллиги пасаяди. У ғамгин бўлиб қолади, бошқа болаларга ва 
катталарга қўшилгиси келмайди. Бола касалхонада узоқ вақт қолса, депрессив реакциялар 
олдида онаси ёки бошқа яқин одамлари бўлмаганда ёки тез-тез келиб туришмаганда пайдо 
бўлиши мумкин. 
2. 
Баъзан бола касалликни ёмон хулқи ёки шунга ўхшаш бошқа иши учун жазо 
сифатида қабул қилиши мумкин. Бундай ҳолда болалар тиббий муолажаларга ва дори-
дармонларга бефарқ бўладилар, уларни жазо чораси сифатида идрок этадилар. Бошқа 
ҳолларда бундай сустлик боланинг руҳий ва жисмоний толиқиши билан боғлиқ бўлиши 
мумкин. Бундай ҳолатларнинг чуқурлиги ҳамда ифодаланиш даражаси кўплаб омилларга, шу 
жумладан боланинг ёшига ва унинг психик-руҳий ривожланганлик даражасига боғлиқ. 
3. 
Кичик мактаб ёшидаги болалар ҳамда ўсмирлар тан олмаслик, инкор этиш каби хулқ-
атвор шаклини намойиш қилишлари мумкин. Улар ўзларида бундай касаллик борлигини 
инкор қиладилар, буни ўзларига ва атрофдагиларга турли воситалар билан кўрсатишга 
ҳаракат қиладилар. Одатда бу тиббий муолажалар, дори-дармонларни қабул қилишдан, 
шифокор қабулига боришдан, шифокор талабларини бажаришдан бош тортиш, уят ва алам 


363 
орқали яқинлари ёки дўстларидан узоқлашиб кетишда намоён бўлади. Бундай реакция юзага 
келган вазиятга мослашиш механизмларидан бири ҳисобланади. Кўпинча тузалиб кетишга 
умид ҳам бундай эътирозни келтириб чиқаради, бу баъзан бола соғлиғига ижобий таъсир 
кўрсатади. Шу билан бирга, ғаройиб ва тўсатдан соғайиб кетишга ишонч мияга қаттиқ 
ўрнашиб қолиб, ҳар хил фантазияларни келтириб чиқаради, бу эса боланинг фожиавий 
тарзда умидсизликка тушиб қолишига олиб келади, оқибатда болалар оғир депрессияни 
бошидан кечирадилар. 
4. 
Болаларда касалликдан ота-она ёки атрофдагиларнинг кўпроқ эътиборини ўзига жалб 
қилиш учун фойдаланиш ҳоллари ҳам тез-тез учраб туради. Бундай хулқ-атвор ота-оналар 
болаларга ҳаддан ташқари кўп ғамхўрлик қиладиган болаларда, ёки аксинча, ота-она 
болаларга ҳаддан ташқари кам эътибор берадиган оиладаги болаларда учрайди. Катталар 
билан бундай онгсиз тарзда монипуляция қилиш келажакда болада ипохондрик синдром 
ривожланишига олиб келиши мумкин. 
Боланинг ОИВ-ижобий мақоми доим ҳам унинг ота-онасидан биттаси албатта 
инфекция юқтирганини кўрсатавермайди. Бугунги кунда ОИВнинг юқиши йўллари ҳамда 
ОИВ-инфекция юқтиришнинг олдини олиш воситалари ҳақида 20 йил олдингига қараганда 
кўпроқ ахборот мавжуд бўлса-да, жамиятда ОИВ-инфекцияли кишиларни чеклаш ва 
камситиш даражаси етарли даражада юқорилигича қолмоқда. Шунинг учун аксарият 
оилалар, жамиятдаги муҳитнинг салбий муносабатидан ёки бошқа оила аъзоларининг 
номақбул муомаласидан чўчиб, ўз боласининг мақоми ҳақидаги ахборотни сир сақлашни 
афзал кўрадилар. Ота-она шунингдек, фарзанди ўзининг ОИВ-мақоми ҳақида билиб қолса, 
буни бошқалардан сир сақлай олмаслигидан ҳам қўрқади. Кўпинча ота-оналар ўз фарзандини 
беғубор болалик гаштидан маҳрум қилишни истамайдилар, шунинг учун унинг касаллигини 
болага маълум қилиш депрессияга ёки соғлиғи ва руҳий аҳволининг ёмонлашишига олиб 
келишини олдини олиш мақсадида, унга касаллик ҳақида имкон борича кечроқ айтишга 
ҳаракат қиладилар. Баъзи бир ота-оналар, болага дори бераётганда нима учун у дори қабул 
қилаётганини айтишмайди. Бироқ ОИВ-мақомни сир сақлаш тобора қийин бўлиб боради. 
Агар ота-оналар фарзандининг касаллигини тан олишга қийналишса, ич-ичидан болага 
ачинишса, болани ҳаддан ташқари эҳтиёт қилиб, тенгдошлари билан мулоқот қилишни 
тақиқлашга, бола одамови бўлиб ўсади, атрофдагиларга ишончи бўлмайди, ўзидан ҳам 
кўнгли тўлмайди, ўзининг бошқа болаларга ўхшамаслигини ҳис қилади. Кўпинча ота-
оналарда ўз фарзандига ачиниш каби табиий туйғу ҳосил бўлади. Аммо, ОИВ-инфекцияли 
болани аяш керак эмас, балки унга огоҳликни намоён қилиш керак. Касал болага унинг кучи 
етмайдиган вазифаларни топширмаслик керак. Бироқ унга шундай тарбия бериш керакки, 
уйда имкониятдан келиб чиқиб уй юмушларини бажарсин, оила ҳаётида фаол иштирок 
этсин. 
Жуда кўп ҳолларда ота-оналарнинг ўзи болага унинг касаллигини (ташхисини) тез-тез 
эслатиб турадилар, унинг номини айтмасдан, бунга хаддан ташқари кўп эътибор 
қаратадилар, боланинг соғлиғидан хавотирланаётганликларини тез-тез кўрсатиб турадилар. 
Боланинг касаллигини доим эслатиб туриш умидсизлик ҳиссини юзага келтириши, болада 
касалликка невротик боғликликни шакллантириши мумкин. Шундай ҳоллар ҳам учрайдики, 
ота-оналар фарзандини хотиржам қилиш учун асоссиз тарзда унга касалликка эътибор 
бермасликка чақирадилар, касаллик ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини уқтирадилар. Ота-
оналарнинг бундай йўл тутиши бола билан мулоқотни, тиббий кузатувни ва даволаш 
жараёнини ниҳоятда қийинлаштиради, зеро улар ОИВ билан яшаётган бола учун ҳаётий 
зарурдир. Дориларни қабул қилмасликни оқибати бу ОИВнинг ОИТС босқичига ўтиб 
қолиши билан якунланади. ОИТСнинг оқибатларининг энг салбий жиҳати, унинг ўлим билан 
якунланишидир.
Болаларнинг кўнгли жуда нозик, ёмон муносабатга ёки оиладаги низоларга таъсирчан 
бўладилар. Мақбул психологик шароитларда тарбия олаётган болаларнинг руҳий ва 
жисмоний аҳволини соғлом деб айтиш мумкин. ОИВ инфекцияли ўсмир боланинг психик 


364 
саломатлиги шундан иборатки, бола билан шуғулланаётган катталар қулай психологик 
иқлимни, шинам ва дўстона муҳитни яратишлари керак. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish