Keywords:
common basil, content of essential oils, component composition, leaves, flowers,
dry and wet mass.
Эфир мойли ўсимликлар доривор ўсимликларга ўхшаб инсониятга жуда қадим
даврлардан маълум. Ҳозирги даврда 3000 турдан ортиқ эфир мойли ўсимликлар мавжуд,
аммо улардан саноат миқёсида дунёда 200 га яқин тури етиштирилади. Уларнинг кўпчилиги
парфюмерияда, қандолатчиликда, озиқ-овқат саноатида, фармацевтика ва тиббиётда,
ветеринарияда ишлатилади [3,4].
Эфир мойли ўсимликларнинг препаратлари бактерицид, фунгицид, антибиотик ва
антиоксидант бирикмалар ҳисобланади. Эфир мойлари инсон организмига ижобий таъсир
қилиб, кўп касалликлар - юрак-қон томирлари, ўпка, ошқозон-ичак, асаб тизими ва
бошқаларни даволашда гипотензив, антимикроб, спазмолитик, шамоллашга қарши ва бошқа
доривор препаратлар сифатида кенг қўлланилади.
Кейинги йилларда ўсимликлардан олинадиган доривор воситаларга бўлган
талабларнинг ортиши ва табиий ўсадиган ўсимликлар ресурсининг чекланганлиги боис эфир
мойли ўсимликларни етиштириш заруриятини яратди. Эфир мойли ўсимликларни
етиштириш аҳолининг уларга бўлган эхтиёжини қондириш билан бирга бир қатор экологик
муаммоларни ҳам ҳал қилишга имкон яратади.
Эфир мойли ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши жараёнида нафақат эфир мойларини
синтез қилади ва уларни жамғаради ҳамда бир қисмини атмосферага тарқатади. Эфир
мойлариниг буғланиши муҳит омилларига ва эфир мойининг кимёвий таркибига боғлиқ
бўлади.
Шу боис эфир мойли ўсимликларни самарали етиштириш учун уларнинг биоэкологик
хусусиятларини ва уларнинг ўсиши ва ривожланишининг тупроқ-иқлим шароитларига
боғлиқлигини эътиборга олишимиз керак.
Эфир мойли ўсимликлар орасида райҳон муҳим аҳамиятга эга.
Райҳон
Lamiaceae
оиласига мансуб қадимий экин бўлиб, дунёдаги кўпчилик халқлар
уни етиштириб, кенг истеъмол қилишади. Ўсимликнинг ер устки қисмида турли миқдорда
(0,02 дан 1,5 % гача) эфир мойлари бўлади.
360
Кейинги йилларда райҳоннинг эфир мойларига эҳтиёж ошмоқда. Шу боис райҳон
ўсимлигининг турлари ва шаклларини етиштириш ҳамда улардаги эфир мойларининг
хоссаларини ўрганиш муҳим назарий ва катта амалий аҳамиятга эгадир.
Райҳон турлари Ўзбекистон Миллий университетининг Ботаника боғида етиштирилди.
Тажрибаларда райҳоннинг катта баргли яшил шакли ва “Лимонное чудо” нави ўстирилди.
Дала
тажрибаларини
амалга
оширишда
ВИЛАР
(Всероссийский научно-
исследовательский институт лекарственных и ароматических растений) олимларининг
тавсиялари ва “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” [1,5,6] қўлланмасидан
фойдаланилди.
Тажриба даласида бажарилган барча агротехник тадбирлар, яъни ерни шудгор қилиш,
текислаш, чел олиш, бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, суғориш
ва минерал ўғитлар бериш минтақада кенг қўлланиладиган технология асосида ва райҳон
ўсимлигининг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди.
Райҳон ўсимлигининг ер устки массаси сояда ҳарорат 40
0
С дан ошмаган шароитда
қуритилди. Ўсимликлан эфир мойларини ажратиб олишда Гинзберг методи бўйича сув
буғлари билан экстракция қилинди [2].
1- жадвал
Райҳон ўсимлигининг турли органларидаги эфир мойлари миқдори
Райҳон навлари
Райҳон ҳўл
массаси, г.
Эфир мойи
миқдори, %
Райҳон қуруқ
массаси, г.
Эфир мойи
миқдори, %
“Лимонное
чудо” нави
гуллари
200
0,15
100
0,41
“Лимонное
чудо” нави
барглари
170
0,16
150
0,14
Катта баргли
яшил райҳон
гуллари
200
0,29
100
0,58
Катта баргли
яшил райҳон
барглари
200
0,13
150
0,44
Таҳлилларнинг натижаларига кўра, катта баргли райҳон ўсимлигининг гулларида эфир
мойлари энг кўп (0,29 %), баргларида эса кам (0,13 %) миқдорда мавжуд (1-жадвал).
Райҳоннинг “Лимонное чудо” нави гуллари ва баргларидаги эфир мойлари ҳўл
массасида унча фарқ қилмайди, аммо баргларининг қуруқ массасида 3 марта камаяди. Катта
баргли яшил райҳоннинг қуруқ массасидаги фарқ эса 25 % га етмайди (қуритиш жараёнида
камроқ буғланади).
Райҳоннинг турли намуналаридан ажратиб олинган эфир мойларининг кимёвий
таркиби ЎзР ФА Биоорганик кимё институтида Agilent 8890 GC газ хроматографида
аниқланди.
Райҳоннинг “Лимонное чудо” нави гулларининг ҳўл массасидан ажратиб олинган эфир
мойида 31 компонент борлиги аниқланди. Шу навнинг ҳўл баргларидаги эфир мойида 38
компонент қуруқ баргларида эса
?
мавжудлиги қайд этилди.
Катта баргли яшил райҳон гулларининг ҳўл массасида 29 компонент мавжудлиги,
баргларининг ҳўл массасида эса 39 компонент борлиги аниқланди.
Катта баргли яшил райҳонни қуруқ гулларидан ажратиб олинган эфир мойида 56
компонент борлиги қайд қилинди. Турли райҳон намуналаридан ажратиб олинган эфир
мойларининг сифат таркиби ҳам фарқ қилади. Катта баргли яшил райҳондан ажратиб
олинган эфир мойларида Цитраль Z ва Цитраль E, Нерал ва Кариофиллин компонентлари
361
йўқлиги аниқланди. “Лимонное чудо” навидаги эфир мойлари таркибида эса уларнинг
мавжудлигини қайд этилди (2- жадвал).
2- жадвал
Турли райҳон ўсимлиги эфир мойларининг таркиби
Моддалар
Райҳон “Лимонное чудо”
нави
Катта баргли яшил
райҳон
Цитраль (3,7 диметил 2,6
октадиеналь) - (Z)
+
-
Цитраль (3,7- диметил -2,6 -
октадиеналь)(E)
+
-
Линалоол
+
+
Нерал
+
-
Кариофиллен
+
-
Экстрагол
+
+
ß-oцимен
+
+
Декалиин
+
+
Нафталин
+
+
Эвгинол
+
+
Ўрганилган райҳон турларидаги эфир мойлари таркибидаги компонентларнинг
миқдорлари ҳам турлича эканлиги кузатилди.
Шундай қилиб, олинган тадқиқот натижаларига асосланиб хулоса қилиш мумкинки,
ўрганилган райҳон турларининг барглари ва гулларидаги эфир мойларининг миқдорлари ва
компонент таркиблари ўзаро фарқ қилиши аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |