Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида. Режа



Download 35,85 Kb.
bet6/8
Sana07.05.2023
Hajmi35,85 Kb.
#936076
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
falsafa 10

Учинчи истисно қонуни
Учинчиси истисно қонуни маъно жиҳатидан зиддиятсизлик қонунининг бевосита давоми бўлиб, фақат зид (ўзаро бир-бирини тамомила инкор этувчи) фикрларга нисбатан қўлланади. Бу қонун қуйидагича таърифланади: бир-бирига зид бўлган икки фикр (муҳокамадан) бирининг чинлиги ҳамиша иккинчисининг хатолигини келтириб чиқаради, учинчиси бўлиши мумкин эмас, яъни истисно қилинади. Тафаккурнинг бу қонунини буюк юнон файласуфи Аристотель икки зид фикр орасида учинчисининг бўлиши мумкин эмас, деб таърифлаган. Мантиқнинг бу қонуни белги, хусусият, муносабатнинг нарсага хос эканлигини тасдиқлайди ёки инкор этади. Бунда бир нарса ҳақида икки бир-бирига батамом зид фикрлар ўртасидаги муносабатлар назарда тутилади. Масалан: Бу геометрик шакл - ўткир бурчакли учбурчак (А - В дир). Бу геометрик шакл - ўткир бурчакли учбурчак эмас (А - В эмасдир) фикрлари ўзаро зидлик муносабатида. Улар мантиқда А ёки В ёки В эмасдир формуласи билан ифодаланади. Математик мантиқда бу қонун а v а формуласи шаклида берилади. Бунда а ҳар қандай фикрни, «а» унга зид бўлган фикрни, v зидлик белгисини ифодалайди.
Учинчиси истисно қонуни зиддиятсизлик қонуни каби фикрнинг изчил, зиддиятсиз бўлишини талаб этади. Шу билан бир қаторда учинчиси истисно қонуни икки зид фикр бир вақтнинг ўзида ҳам чин, ҳам хато бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Учинчиси истисно қонуни объект, вақт, муносабат айнанлигини тақозо қилади. Учинчисини истисно этувчи фикрлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:
-алоҳида нарса ёки ҳодисага нисбатан бирон бир нарсанинг тасдиқланиши ёки инкор этилиши; S - Р дир ва S - Р эмасдир. Бу якка тасдиқ ва якка инкор фикрлар орасидаги муносабатни англатади;
-туркумга мансуб нарсалар, ҳодисалар ва алоҳида олинган предмет ҳақидаги ниманидир тасдиқланиши ёки инкор этилишини;
-туркумга мансуб нарсаларга нисбатан ниманидир инкор этилиши ва алоҳида нарсага нисбатан шу белгининг тасдиқланиши.
Учинчиси истисно қонуни фикрларимизнинг аниқ, равшан, зиддиятсиз бўлишини талаб қилади. Учинчиси истисно қонунининг амал қилиш ҳолатлари турли-туман, ундан алоҳида нарсалар ҳақида фикр юритганда ҳам, мураккаб жараёнларни ўрганганда ҳам фойдаланиш кўзда тутилади. Учинчиси истисно қонуни тўғри фикрлашнинг асосий шартларидан бўлса-да, тўғри тафаккур қилиш, чин билимлар ҳосил қилиш учун унинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун мавжуд нарса ва ҳодисаларни, уларнинг муносабатларини чуқур, атрофлича ўрганиш талаб қилинади. Учинчиси истисно қонуни муҳокама жараёнида тўғри хулоса чиқариш имконини беради. Лекин бунинг ўзига хос шарти мавжуд: Учинчиси истисно қонуни зид фикрларгагина тегишли булади. Учинчиси истисно қонунининг илмий изланишларни олиб боришда ўзига хос ўрни бор. У назарий тадқиқотлар жараёнида фикрдаги ноаниқликни, чалкашликни бартараф этишнинг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади. Унинг ёрдамида инсон билими нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятига қадар чуқурлашиб боради ва таъкидлаш жоизки, зидликнинг томонларидан бири айрим ҳолларда ноаниқ бўлиб қолаверади. Бу ҳол учинчиси истисно қонунининг дихотомияга хос томонларини ҳисобга олишни талаб қилади. Учинчиси истисно қонуни тадқиқотчидан ўз фикрларини аниқ, равшан, зидликсиз баён этишни, рақибининг фикрларини инкор этишнинг асосларини топишни, ўз нуқтаи-назарига эга бўлишини талаб қилади. Илмий тадқиқотда ундан фойдаланиш учун бирон-бир фикрни инкор этишнинг ўзи кифоя қилмайди. Шунга эришиш лозимки, тадқиқотчи муайян мавзудаги ўз нуқтаи-назарини баён қилишнинг мантиқий усулларидан фойдалана билсин, далиллар асосида ўз фикрини асослай билсин. Бунинг учун мантиқ қонунларидан ташқари тадқиқот объектини чуқур билиш, у тўғрисидаги мавжуд билимларни ўзлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунда тадқиқотнинг қиймати унда инкор этилган фикрлар билан ўлчанмайди, балки инкор этилган фикрларнинг асоссиз эканлигини исботлайдиган далиллар воситасида муаммога ўз ечимини бериш, ўз мустақил фикрини шакллантириш илмий ижоднинг муваффақиятини таъминлайди.

Download 35,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish