5. Мантиқ ва бошқа фанлар
Мантиқ фани бир қатор фанлар билан боғлиқ. Мантиқ, аввало, психология фани билан боғлиқ. Психология - ҳиссий тафаккур, унинг асосий шаклларини инсон руҳий фаолиятининг кўриниши сифатида ўрганади. У инсон фикрлаш жараёнининг бошқа руҳий ҳолатлар билан боғланишларини тадқиқ этади. Мантиқ эса фикр шакллари, усуллари, тўғри фикрлаш қонунларини ўрганади. Психология алоҳида кишининг индивидуал тафаккурига ўз диққатини қаратади. Мантиқ фикрлашнинг барча учун умумий бўлган томонларини, қонуниятларини ўрганади.
Мантиқ фанига яқин фанлардан бири – тил грамматикаси. Тушунчалар, муҳокамалар структурасини аниқлашда тил соҳасидаги билим муҳим роль ўйнайди. Инсон билимлари тил, нутқ орқали моддийлашади. Грамматика қонунларида ҳар бир миллий тилнинг ўзига хос хусусиятлари акс этади. Мантиқ эса инсонга хос бўлган тўғри тафаккурнинг шакллари ва усулларини ўрганади.
Мантиқ фалсафа билан чамбарчас алоқада. Фалсафа борлиқ ва ундаги нарса, ҳодисалар орасидаги энг ички, умумий, зарурий алоқадорликлар тўғрисида баҳс юритади. Фалсафанинг қонун ва категориялари объектив диалектика қонун ва категориялари деб юритилади. Тафаккурга хос бўлган барча томон ва қонуниятларни фақат формал мантиққа таяниб тушунтириш мушкул. Агар диалектик мантиқ оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг универсал алоқадорликлари ва тараққиёти тўғрисида баҳс юритиб, фикрлаш узлуксиз тараққий этиб борувчи жараён эканлигини тушунишга ёрдам берса, формал мантиқ тўғри фикрлаш тартиб-қоидаларини ўргатади. Диалектик мантиқ универсал алоқадорлик ва тараққиёт тўғрисидаги таълимот сифатида бошқа фанлар қатори формал мантиқ учун методологик асос вазифасини ўтайди.
6. Мантиқ фанининг аҳамияти
Мантиқ фан ва инсон амалий фаолияти тараққиётида муҳим ўрин тутади. Бизнинг фикрларимиз муайян шаклларда намоён бўлади ва мантиқ қонунларига бўйсунади. Тафаккур қонунларини билиш ва улардан фойдаланиш кишиларда фикрлаш маданияти такомиллашувининг муҳим омилларидан ҳисобланади. Кенг қамровли фикрлаш, ўз фикрини ихчам, тўғри, эркин баён эта олиш, ўзи ва бошқалар фикрига танқидий кўз билан қараш тафаккур маданиятини ифодаловчи муҳим ҳислатлар ҳисобланади,
Мантиқ инсоннинг оламни тўғри тушунишида муҳим аҳамият касб этади, зотан мантиқий фикрлаш оламни қандай бўлса, шундайлигича ҳар томонлама ўрганиш, барча томонлари ва зиддиятлари билан биргаликда тушуниш, у ҳақда тўғри билимларни ҳосил қилишни назарда тутади.
Мантиқ тўғри, зиддиятсиз, изчил, асосли фикр юритиш йўлларини ўргатади. Тўғри, изчил, асосли фикр юритиш, фикрда зиддиятга йўл қўймаслик инсон илмий ва амалий фаолиятининг барча соҳаларида муҳим аҳамиятга эга.
Тафаккур шакллари, қонунлари ҳақида билимга эга бўлиш педагогик фаолият учун ҳам зарурдир.
Мантиқ илмий ижодда муҳим ўрин тутади. Фикрларнинг моҳияти, улар орасидаги алоқа ва муносабатларни тўғри аниқлаш илмий ижод муваффақиятини таъминлайди, тадқиқот объектини ҳар томонлама, чуқур ўрганиш, уларга хос бўлган қонуниятларни очиш имкониятини беради.
Мантиқ илмий ахборотлар моҳиятини тушуниб етиш, уларни муайян тартибга олиш, ўзлаштириш асосида илмий муаммоларни аниқлаш ва муваффақиятли ҳал этишга ёрдам беради.
Тушунча тафаккурнинг илк шакли ҳисобланади. Инсон тушунчалар ёрдамида фикрлайди, ҳамда бир-бири билан ўзаро алоқа қилади. Узоқ тарихий ривожланиш давомида оламни идрок ва тасаввур қилиш тажрибаларини доимий равишда умумлаштириш тушунчаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Тушунчалар воқеликнинг инсон акс этиши асосида шаклланади. Инсон атрофидаги нарса ва ҳодисаларни ўрганиш жараёнида унинг муҳим, умумий томонларини ажратиб, умумлаштириб боради, натижада турли тушунчалар ҳосил қилинади.
Тушунча тафаккурнинг мураккаб шакли бўлиб, у ҳиссий билишнинг асосий шакллари: сезги, идрок, тасаввурдан фарқ қилади. Агар биз ҳиссий билишда объектив оламдаги алоҳида (якка) нарса, ҳодисаларни онгимизда инъикос эттирсак, тушунчаларда эса якка белгилардан узоқлашилади ва нарса, ҳодисаларнинг умумий томонлари онгимизда акс этади.
Тушунча нарса, ҳодисалар уларнинг муҳим, умумий ва ўзига хос белгиларини инсон онгида яхлит акс эттирадиган тафаккур шаклигадир.
Инсон кундалик ҳаётда турли тушунчалардан фойдаланади. Бу тушунчалар воқеликни инсон онгида акс этиши, асосида шаклланган. «Уй», «дарахт», «инсон», «қуёш», «сув» ва ҳоказо тушунчалар кундалик ҳаётда кўзга ташланиб турган белгилар асосида ҳосил қилинган. Илмий
Do'stlaringiz bilan baham: |