Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади



Download 2,55 Mb.
bet20/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

ТАСДИКЛАЙМАН
КАФЕДРА МУДИРИ________Д. XОДЖАЕВА
____-_________2017


Мавзу: Корхоналарнинг моддий ресурслар билан таъминланганлиги таҳлил қилишнинг аҳамияти ва таҳлил вазифалари
Режа:

  1. Корхоналарнинг моддий ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилишнинг ахамияти

  2. Корхоналарнинг моддий ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил вазифалари ва ахборот манбалари



Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай корхона асосий мақсадига эришиш учун ишлаб чиқариш харажатларини жумладан мехнат предметларидан тежаб-тергаб фойдаланишга алохида эътибор берадилар. Чунки шунинг натижасида улар ўз фойдаларини кўпайтиришга окибат натижада фойдалилик даражасини оширишга эришадилар. Махсулот ишлаб чиқаришда мехнат предметларининг ахамияти улкан. Уларсиз айрим холларда махсулот ишлаб чиқариш имконияти чекланади айрим холларда эса умуман мумкин эмас.
Масалан, мехнат предмети хисобланган металлар электр кувватлари ва бошкалар мавжуд бўлмаса махсулот ишлаб чикариш хам чекланади. Шундай экан мехнат предметларига саноат ишлаб чикаришида нималар киришлилигини аниклаб олиш лозим. Адабиётларда, корхона хужжатларида кўрсатилишича мехнат предметларига куйидагилар киритилган:

  • хом-аше ва материаллар;

  • электро-энергия;

  • ёкилғи;

  • ёловчи материаллар;

  • кам бахоли ва тез тузувчи буюмлар ва бошкалар.

Улардан йил давомида тўлик хамда тежаб тергаб фойдаланиш энг мухим максад хисобланади. Мехнат предметларига бўлган талаб мустакил равишда корхона томонидан режалаштирилади. Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар туғрисида”ги қонунининг 22-моддаси биринчи бандида бу хусусда шундай дейилади: “Корхона бозор талабларини, эхтимол тутилган шерикларнинг имкониятларини урганиш, нарх-навонинг узгариши туғрисидаги ахборот асосида уз ишлаб чикаришининг таъминотини, бозорларда (товарлар, хизматлар, молия бозорларида) монополияга карши конунларнинг талабларини назарда тутган холда бевосита ёки воситачи оркали олди-сотдини, махсулот сотишни ва ўз ишлаб чикаришининг таъминотини мустакил амалга оширади”.
Мехнат предметларидан самарали фойдаланиш натижасида ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг ўртача харажатлари ёки таннархлари пасайади. Бунинг натижасида корхоналарнинг соф фойдалари ортади. Шунинг билан биргаликда мехнат предметларидан уриндошлик билан фойдаланиш окибатида ишлаб чикарилаётган махсулотларинг сифатлари яхшиланади, хизмат килиш муддатлари эса кўпайади.
Махсулот ишлаб чикариш режасининг бажарилиши, таннархнинг пасайиши, фойда ва рентабеллининг ошиши, корхонани моддий ресурслар билан белгиланган ассортименти ва сифати бўйича таъминланишига боғлик.
Шунинг учун саноат корхоналари уз ишлаб чикаришини бир меъорда самарали ривожланишини таъминлаш максадида узок муддатга млжалланган бизнес режаларига асосланган холда мехнат предметлари билан таъминлашга алохида эътибор берадилар. Чунки хозирги пайтда мехнат предметларини йуклиги ёки уз вактида олиб келинмаганлиги сабабли саноат корхоналарининг ишлаб чикариш фаолияти туриб колмокда.
Корхоналарнинг моддий ресурслар билан ўз вактида, зарурий микдорларда, белгиланган сифатда хамда бир маъромда таъминланиши шу билан биргаликда улардан рационал фойдаланиш пировардида унинг иктисодий ривожланиши ва тараккий этиши учун хар тамонлама таъсир этади.
Корхоналарнинг ривожланиши, тараккий этиши хамда иктисодий жихатдан бакувват бўлиши окибат натижада мустакил Республикамиз-нинг иктисодиётини баркарорлашишига замин яратади. Халкимиз турмуш даражасининг янада юксалишига хар томонлама ўз таъсирини кўрсатади.
Саноат корхоналарида махсулот ишлаб чикариш хажмларининг ошиши ўз навбатида моддий ресурслардан фойдаланиш кўламининг хам кенгайишига олиб келади. Шунинг учун моддий ресурслардан тежаб тергаб фойдаланиш мухим масалалардан бири хисобланади.
Мехнат предметларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун хозирги даврда замонавий янги техникалардан туғри фойдаланиш, шунингдек, самарали технологияларни ишлаб чикаришга тезкорлик билан татбик этишни таказо этади. Чунки улар ёрдамида мехнат предметлари ишлаб чикаришга сарф килиниши, тежалиши таъминланади. Шунинг билан биргаликда ишлаб чикаришни турлича шаклларини, асосий эътиборни нодавлат мулкчилигига асосланган корхоналарни барпо этиш ва ривожлантиришга каратиш максадга мувофикдир. Сабаби уларда мулкка эгалик килиш хиссиёти доимо юкори даражада булади. Дархакикат, нодавлат мулкчилигига асосланган корхоналарда мехнат предметлари уларнинг мулки хисобланади. Ундан имконият доирасида самарали фойдаланишга катта эътибор берилади.
Моддий ресурслардан самарали фойдаланишни йулга куйишда иктисодий таҳлилнинг ахамияти каттадир. Корхонада моддий ресурслардан кай даражада фойдаланилағтганлигини Таҳлил этиш натижасида ишлаб чикарилаётган махсулотларга сарфланаётган харажатларни тежаш максадида фойдаланилмай колган ички имкониятларни топиш мумкин.
Эркин иктисодий муносабатлар шароитида корхоналарнинг моддий ресурслар билан таъминланганлигини ва улардан самарали фойдаланишни таҳлил этишда бошкарув таҳлилининг энг асосий вазифалари булиб куйидагилар хисобланади:

  • корхона, бирлашмаларнинг зарурий моддий ресурслари билан таъминланганлик даражасини аниклаш;

  • моддий ресурсларни корхонага етказиб бериш хажмини, комплекслилигини, сифатлилигини, сортлилигини хамда маромийлигининг даражасини белгилаш;

  • моддий ресурсларни етказиб бериш борасида корхоналараро тузиладиган шартномаларнинг уз вактида тузилганлигини аниклаш;

  • моддий техника таъминоти белгиланган режасининг хакикатга якинлигини текшириш;

  • транспорт-тайёрлов харажатларини хисоблаш;

  • материалллардан самарали фойдаланиш курсаткичларини аниклаш ва уларни махсулот хажмига хамда унинг таннархига таъсирини микдор жихатдан хисоблаш;

  • хом ашё, ёкилғи ва материалларга бахо беришда фойдаланилмай колган ички имкониятларини аниклаш, Таҳлил этиш ва бошкалар.

Таҳлил учун зарурий маълумотлар моддий техника таъминоти режаси, хом ашғ ва материаллар бўйича тузилган шартнома хамда моддий ресурслар мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг статистик хисоботидан олинади. Корхоналарда мехнат предметларидан фойдаланишни таҳлил этишда уларни сарфланиши бўйича ўрнатилган меъғрий маълумотлардан хам фойдаланиш максадга мувофикдир.
Мехнат предметларидан самарали фойдаланишга Республикамиз хукумати томонидан хам доимо алохида эътибор каратилмокда. Улар кабул килинган норматив хужжатларда уз аксини топган. Масалан, «Узбекистон Республикасида корхоналар туғрисида» ги, «Тадбиркорлик туғрисида» ги, «Мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш туғрисида» ги ва бошка конунларда, фармонларда, карорларда ўз аксини топган.


Таянч сўзлар
Моддий ресурслар, амортизация, ялпи махсулот қиймати, мехнат предметлари


Такрорлаш учун саволлар

  1. Корхоналарнинг моддий ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилишнинг ахамияти нимада?

  2. Маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳнат предметларига нималар киради?

  3. Моддий ресурслар билин таъминланганлик ва улардан фойдаланиш самародорлигини ифодалайдиган кўрсатгичларни келтиринг.

  4. Корхоналарнинг моддий ресурслар билан таъминланганлигини ва улардан самарали фойдаланиш таҳлилининг вазифаларига нималар киради?



Фойдалинилагн адабиётлар:
1. Вахобов А.В., Ибрагимов А.Т. «Молиявий ва бошқарув Таҳлили» Фарстлик. Т.: “Шарқ” 2005й.
2. Пардаев М.Қ. “Молиявий Таҳлил”
3.Ергашев Е. “Иқтисодий ва молиявий Таҳлил” Т.; “Молия” 2000й.
4.Абдуллаев А. Ва бошқалар “Иқтисодий Таҳлил” 100 савол ва жавоб
Т.; “Мехнат” 2001й.


Интернет маълумотлари
http:// www. accounting. rut gars. edu
http:// www. accounting web. com/
http:// www. buhgalteria. com. ua
http:// www. 1c. ru
http:// www. gaap. Ru



Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish