Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади



Download 2,55 Mb.
bet21/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

ТАСДИКЛАЙМАН
КАФЕДРА МУДИРИ________Д. XОДЖАЕВА
____-_________2017


Мавзу: Моддий ресурслар билан таъминланганлик ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ифодалайдиган кўрсатгичлар тизими
Режа:
1. Моддий ресурслар билан таъминланганлик ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ифодалайдиган кўрсатгичлар тизимидан фойдаланиш
2. Материал сиғимининг омилли таҳлилининг тузилиши


Корхоналарда моддий ресурслардан тўлиқ, бир меъёрда ҳамда самарали фойдаланганлик даражасини таҳлил этиш учун шу ҳолатларни ифодалайдиган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур.
А) Шу жумладан асосий фондлар билан таъминланганлик ҳамда айланма фондлар ва маблағлар билан таъминланганлик даражаси ҳисобланади. Бу курсаткичларни моддий ресурсларни алоҳида алоҳида турлари бўйича ҳам ҳисоблаш мумкин. Масалан станоклар билан, хом ашё билан, электр энергия билан, ёқилғи билан ва бошқа моддий ресурслар билан таъминланганлигини аниқлаш мумкин.
Б) Моддий ресурслардан фойдаланишнинг тўлиқлилигини асосан корхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражаси исботлайди.
В) Саноат корхоналарида меҳнатни моддий ресурслар билан таъминланганлик даражаси. Уни жами моддий ресурслар қийматини корхонада мавжуд бўлган ишчи ва хизматчилар сонига тақсимлаш натижасида аниқлаш мумкин. Бу кўрсаткични янада аниқлаштириш мақсадида моддий ресурслар қийматини фақатгина ишчилар сонига тақсимлаш натижасида ҳам аниқлаш мумкин. Уни алоҳида асосий фондлар билан ўуролланганлик ҳамда айланма фондлар билан таъминганлик кўрсаткичлари бўйича ҳам аниқлаш мумкин.
Г) Моддий ресурслардан фойдаланишни иқтисодий самарадорлигини корхоналардаги фондлар қайтими ҳамда фондлар сиғими исботлайди. Фондлар қайтимини аниқлаш учун корхонада йил давомида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ҳамда товар маҳсулоти ўийматини асосий фондларнинг ўртача йиллик ўийматига таўсимлаш лозим. Фондлар ўайтимининг иўтисодий мохияти бўлиб корхонанинг ҳар минг сўмлик асосий фондларига тўғри келадиган ялпи маҳсулот ёки товар маҳсулотини кўрсаткичи ҳисобланади.
Асосий фондлардан самарали фойдаланишни кўрсатувчи кейинги кўрсаткич бўлиб фонд сиғими ҳисобланади. Ушбу кўрсаткични ҳисоблаш учун корхонадаги мавжуд бўлган асосий воситаларнинг йиллик ўртача ўийматини йил давомида ишлаб чиўарилган ялпи маҳсулот ва товар маҳсулоти қийматларига тақсимланади. Фондлар сиғимининг иқтисодий моҳияти бўлиб корхонада йил мобайнида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ёки товар маҳсулотининг ҳар минг сўмига тўғри келадиган асосий фондларнинг ўиймати ҳисобланади.
Ушбу самарадорлик кўрсаткичларини қуйидаги схема орқали ифодалаш мақсадга мувофиқдир.








Шу билан биргаликда материаллардан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичларини материал қайтими ва материал сиғими кўрсаткичлари ифодалайди. Материал қайтими кўрсаткичини аниқлаш учун корхонада йил давомида ишлаб чиқарилган товар маҳсулоти қийматини материал харажатлар қийматига тақсимланади. Материал сиғими кўрсаткичи бунинг акси бўлиб материал харажатлар қийматини корхонанинг йил давомида ишлаб чиқарилган товар маҳсулоти қийматига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Буни тавсифлайдиган бўлсак ушбу кўрсаткич корхонада йил мобайнида ишлаб чиқарилган товар маҳсулотининг ҳар бир сўмига қанча материал харажатлари сарфланганлигини кўрсатади.
Материаллар харажати коэффициенти - ҳақиқий сарфланган материаллар харажатини бизнес режадагиси ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажмига корректировка қилинган кўрсаткичга нисбатини ифодалайди. Бу кўрсаткич ишлаб чиқариш жараёнида материаллар сарфидан иқтисод ёки ортиқча сарф)га эришганлигини ифодалайди. Бу коэффициент 1 дан катта бўлса моддий ресурслардан самарали фойдаланилганлигини билиш мумкин.
Материал сиғимини алоҳида кўрсаткичлари моддий ресурсларнинг айрим турларидан самарали фойдаланишни характерлайди. Улар қаторига ёқилғи сиғими, материал сиғими, хом-ашё сиғими каби кўрсаткичларни киритиш мумкин. Одатда материал сиғимини ўзгаришига бир қатор омиллар таъсир этади. Материал сиғимининг омилли таҳлилининг тузилишини қуйидаги чизма кўринишида беришимиз мумкин бўлади.


Материал сиғимининг омилли таҳлилини тузилиши.


Таянч сўзлар

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish