Мамлакатимизда қабул қилинган 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурига мувофиқ бозорнинг чуқур таҳлили, ундаги талаб ва таклифлар базаси асосида иқтисодиётнинг таркибий ўзгартиришлари ва диверсификацияси муҳим омиллардан


Қўшимча қиймат - ишлаб чиқариш жараёнида яратилган янги қиймат билан ишчи кучи қиймати ўртасидаги фарқдир



Download 0,53 Mb.
bet9/17
Sana17.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#813533
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
О.К.Иминов-Янги иктисодиёт

Қўшимча қиймат - ишлаб чиқариш жараёнида яратилган янги қиймат билан ишчи кучи қиймати ўртасидаги фарқдир.
Қўшимча қиймат меъёри ишчи ола олмаган миқдорни кўрсатади:


N=m/v

N-қўшимча қиймат меъёри


m-қўшимча меҳнат
v-зарурий меҳнат


2.2.7. Янги мумтоз иқтисодий назария (маржинализм)

Янги иқтисодий назария 19-аср охирларида вужудга келган бўлиб, унинг асосчиси математик М. Вальрас чекланган иқтисодий ресурсларни рақобатчилар ўртасида тақсимлаш лозимлигини ва бунда миқдорий усуллардан фойдаланиш орқали чегаравий катталикларни аниқлаш асосларини яратган.


Ушбу оқим вакиллари маржиналистлар деб аталади. Маржинализм (marginis - чегара, одатда энг юқори чегара назарда тутилади) - чегаравий фойдалиликни камайиб бориши тамойилини тан олувчи оқимдир.
Маржинализм иқтисодий жараёнларни чегаравий катталиклардан фойдаланиш асосида тадқиқ этади, яъни маржинализм назариясининг асосий категориялари бўлган чегаравий самарадорлик, чегаравий харажатлар, чегаравий фойдалилик кабилар миқдорий тахлиллар асосида аниқланади. Ушбу назария иқтисодий тадқиқотлар жараёнида математик аппаратдан фойдаланиш, иқтисодий моделлар яратиш, оқилона (оптимал) миқдорларни белгилаш имкониятини яратди.


2.2.8. Кейнсианлик

Кейнсианлик - иқтисодий назариянинг АҚШдаги "буюк депрессия"га қарши жавоби сифатида майдонга чиққан макроиқтисодий оқимдир. Унинг асосини 1936 йилда чоп этилган Джон Мейнард Кейнснинг "Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" номли асари ташкил этади. Мумтоз ва янги мумтоз иқтисодий назария механизмларидан фойдалангани холда, ушбу назария хулосалари маълум даражада меркантилистларнинг давлатни иқтисодиётга аралашуви борасидаги қарашларига ўхшаб кетади.


Кейнс назариясига кўра, бозор иқтисодиёти тўла бандликни таъминловчи мувозанатга эриша олмайди, чунки одамлар ўз даромадларининг маълум қисмини доимо жамғариб боришга мойилдирлар ва бу жами таклифни жами талабдан ортиб кетишига олиб келади. Натижада, давлат пул массасини орттириш, фоиз даражасини пасайтириш (инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида), ижтимоий ишларни рағбатлантириш ва бюджетдан молиялаштириш каби омиллар орқали жами талабга таъсир ўтказиши ва иқтисодиётни бошқариши лозим.
Кейнс қуйидаги кетма-кетликни келтиради: 1-жамғармалар жами талабни пасайтиради; 2-талабни пасайиши ишлаб чиқаришни қисқаришига олиб келади; 3-ишлаб чиқаришни қисқариши иш ўринларини камайтириб, ишсизликни келтириб чиқаради; 4-ишсизлик ахоли даромадларини пасайишига олиб келади; 5-даромадларни пасайиши жами талабни пасайишига туртки беради. Натижада, иқтисодий хаётни доимий тушкун ҳолатда ушлаб турувчи ёпиқ доира хосил бўлади.
Иқтисодиётни тушкунликдан чиқариш учун, Кейнс таъкидлаганидек, давлат иқтисодий субъектларга тўлов асосида йирик буюртмалар бериши, бу буюртмалар даромадли бўлмаса хам, лекин дабдабали бўлиши лозим. Натижада, иқтисодий субъектлар ишчиларни ёллашади ва уларга иш хақи тўлашади, бу жами талабни оширади ва охир - оқибатда иқтисодий барқарорлик таъминланади.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish