Мамлакатимизда қабул қилинган 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурига мувофиқ бозорнинг чуқур таҳлили, ундаги талаб ва таклифлар базаси асосида иқтисодиётнинг таркибий ўзгартиришлари ва диверсификацияси муҳим омиллардан



Download 0,53 Mb.
bet8/17
Sana17.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#813533
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
О.К.Иминов-Янги иктисодиёт

2.2.6. Мумтоз иқтисодий назария

Мумтоз (классик) иқтисодий назария (сиёсий иқтисод) физиократия билан деярли бир пайтда вужудга келган бўлиб, унинг асосчиси Адам Смит илк бор бойликнинг иқтисодий қиймати ва унинг синфлар ўртасида тақсимланиши қонуниятини очиб берган. Шунингдек, мумтоз иқтисодиёт доирасида иқтисодиёт илмининг мухим парадигмаси (иқтисодий қарашлар ва тамойиллар тизими) - қийматнинг меҳнат назарияси (labour theory of value) шакллантирилган. Мумтоз иқтисодчилар физиократлар каби иқтисодий либерализмни, яъни давлатни иқтисодиётга аралашмаслигини, иқтисодий қонуниятларни бозор механизмларига топшириб, давлат либерал позицияда бўлиши лозимлигини таъкидлаганлар.


Мумтоз иқтисодий назарияга кўра, қайси ишлаб чиқариш сохаси бўлишидан қатъий назар, товарнинг қиймати мехнат орқали яратилади. Товарда жамланган мехнат миқдори уни алмашув бахосини белгилайди. Бахо шунингдек, талаб ва таклиф орқали аниқланади.
Жами ижтимоий махсулот мамлакат бойлигини ўзида жамлайди ва ушбу бойлик миқдори мехнат самарадорлиги ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган ахоли улушига боғлиқ.
Мумтоз иқтисодиёт вакиллари "иқтисодий инсон" концепциясини илгари суришган. Бунга кўра инсоннинг хаёт фаолияти фақат битта нарса - шахсий манфаат нуқтаи назаридан тадқиқ этилган. Маънавият, маданият, дин, анъана, сиёсат ёки спорт каби омиллар инобатга олинмаган.
Қийматнинг мехнат назарияси ўз мехнати эвазига пул топувчилар синфини химоя этувчи алохида иқтисодчилар гурухини шаклланишига олиб келди.
Шунингдек, мумтоз иқтисодиёт иқтисодий либерализмни, яъни давлатни иқтисодиётга аралашмаслик ғоясини шаклланишига олиб келди. Ушбу ғояга кўра, иқтисодий қонунлар табиат қонунлари каби фаолият юритади ва уларнинг таъсирида жамият иқтисодий хаётида аста-секин "табиий уйғунлик" юзага келади, бу жараёнларга давлатнинг аралашуви эса фақат табиий мувозанатни бузади.
Иқтисодий либерализмнинг асосий шиори - laissez faire, laissez passer - маъноси: одамларга ўз ишини қилишига имконият беринг, ишни ўз йўлида кетишига имконият беринг. Либерализм эркин савдони, чекланмаган экспорт ва импортни ёқлаб чиққан.
Мумтоз иқтисодий назарияга кўра иқтисодий қонунлар ва рақобат "кўринмас қўл" каби таъсир этади. Натижада, бозор муносабатлари ўз-ўзидан талаб ва таклиф ўртасида мувозанатни юзага келтиради, янги ишлаб чиқаришлар таркиб топади, ресурслардан самарали фойдаланиш юзага келади.
Мумтоз иқтисодий назария кейинчалик қўшимча қиймат назарияси билан сиёсийлаштирилди (буни ҚҚС-қўшилган қиймат солиғидан фарқлаш керак). Яъни, бунга кўра иш берувчи (капиталист) ишлаб чикариш жараёнида ишчини ортиқча ишлатиш орқали (эксплуатация) қўшимча қиймат олади (Д - Т - Д*).



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish