III. ИЖТИМОИЙГУРУХЛАРНИ БОШКАРИШ 3.1. Гурухлар психологияси Бошкарув фаолияти доимо жамоа доирасида олиб борилади. Шу муносабат билан рахбар гурухнинг ички хаётига оид узига хос конун, коида ва хусусиятлар хакидаги билимга эга булиши лозим. Рахбар ёки ходим канчалик узини ёлгиз хис килмасин, барибир бирон гурух ёки жамоа манфаатлари доирасида булади. Умуман ҳар бир кишининг меҳнат фаолияти бирон жамоа ички коидалари, нормалари асосида бошкарилади. Хатто, якка тартибда ишлайдиган мутахассис хам, бирон уюшма ёки жамият ичида кдбул килинган кадриятлар ва коидаларга суяниб фаолият юритади. Шу маънода алохида шахсни бошкариш имконияти кўп холларда жамоани бошкариш услублари билан уйгунлашади.
Хар бир гуруҳ назарда тутилган конун асосида яшайди ва окибатда пайдо буладиган ходисалар гурухий жараён деб аталади. Гурухий жараённи билиш, унга хос конуниятни тушуниш рахбарга жамоани бошкариш, унинг аъзоларига таъсир этиш учун кулайлик яратади. Шу муносабат билан, куйида жамоанинг ички ҳаёти, унга хос гурухий жараёнлар хакида батафсил маълумот бериб утамиз.
Гурухлар, унинг ичида содир булаётган жараёнлар, бу жараёнларнинг шу гурух аъзоларига таъсири ва акс таъсири ижтимоий психология фани томонидан урганилади. Айни вактда гуруҳ ичидаги содир булаётган ходисалар ва улар буйсунадиган конун-коидаларни бир мунча умумлаштириш оркали гурухнинг ривожланиш боскичлари аникланганлиги аён. Гуруҳ ички ходисаларининг маълум боскичларга амал кдяиб ривожланиши, бундай ривожланишнинг хар бир гурухда узига хослиги гурухий динамика ибораси билан ифодаланади. Бинобарин, хар кандай гуруҳ у ташкил топгандан то таркалиб кетгунча маълум коидаларга амал килади. Окибатда гурух ривожланиб боради ва жамоаларнинг юксак куриниши даражасига кўтарилади, баъзилари эса турли сабабларга кура гурух ривожланишининг Бирон боскичида узоқ туриб колади, ёки шу боскичдан нарига утолмай, кейинчалик таркалиб кетади.
Гуруҳни ички ривожланиш конуншарига амал килиши, унинг юксак жамоа даражасига кутагрилиши ташкилотни кўзланган максадга эришиш йфлидапи имкониятидан бири хисобланади. Хуш, гуруҳ деган тушунчганинг узи нима?
Гуруҳ тушунчаси. Гуруҳ тушунчаси ижтимоий психологиядаги энг мухим иборалардая биридир.
Рахбар, юкорида таъкидлаганимивдеқ уз фаолиятида ходимлар уюшган гурухи билан мулоколда бўлар экан, уларга хос хусуеиятларни билиши ва ундан бюшкарув фаолиятида унумли фойдаланиши лозим. Ташясилот максадларига мувофиқ уюшган гурухни мехнат жамогаси деб аташ мумкин. Рахбар ўз фаолиятида мулокотга кириииадиган гурухлар бир неча турларга бўлинади. Ходимларшинг сони ва улар уртасидаги муносабатга кура кичик ва катта гурухлар фаркланади. Хусусан, кичик гурухдаги ходимларнинг муносабати бевосита кўринишда булса, катта гуруҳ аъзолари эса бавосита муносабатда буладилар.
Кичик гурухлар психологик жихатдан талкин этилганда, уларга алокадор куйидаги хусусиятлар фаркланади:
гуруҳ аъзоларидан бирининг хатга-харакати бошка аъзоларга таъсир этади;
гуруҳ аъзолари шахсий ёки умумий эхтиёжларини Кондиришда бир-бирларига мухтождир.
Бундай таъриф машхур психолог Қ Левинга тегишли булиб, у гуруҳ ичида руй берадиган жараёнларни илмий жихатдан тахлил этади. Бинобарин, бирон ташкилотдаги кичик гурухни назарда тутсақ гуруҳ аъзюларига хос умумий максаднинг мавжудлиги таъкидланади,
Демақ бир бутун корхонани ташгкил этувчи кичик гурухлар мажмуаси катта гуруҳ дейилади. Лекин кичик ва катта гурухлардаги ички жараёнлар узига хос булиб, рахбар у ёки бу гуруҳ билан мулоқотга кигришганда мазкур хусуеиятларни хисобга олиши лозим.
Гуруҳ турлари. Умуман, психология фанида гурухларни фарклаш бир неча мезон буйича амалга оширилади. Куйидаги хусусиятлар гуруҳ табиатини янда чукуррок тушуниш ва бундан бошкарув фаолиятида фойдаланиш имконини беради. Кичик гурухнинг узи иккига булинади:
• бирламчи гурух уз аҳиллиги ва ўзидаги «БИЗ» хиссиётининг юксаклиги билан кузга ташланади. Асосий белгилари — унинг камсонлилиги, аъзолари уртасидаги масофа якинлиги, узаро муносабатларнинг шахсий хусусиятларга асосланганлиги. Бундай гурухга ёркин мисол сифатида оилани келтириш мумкин.
• иккиламчи гуруҳ деб фаолияти аниқ максадга йуналган ва узаро муносабатларда расмий жихатлар кузатиладиган жамоага айтилади. Бундай гурухда асосий диккат узаро муносабатларга эмас, балки маълум вазифани бажариш малакасига каратилади.
Рахбар бошкарув фаолиятида турли максадда тузилган гурухларда турлича психологик мухитни шакллантиришга эътибор бериши керақ Масалан, киска муддатли ва малакали мехнат талаб киладиган вазифаларни адо этиш учун тузилган гурухда асосий максад мехнат фаолиятига каратилади ва жамоа бирдамлигига боглиқ тадбирлар чекланади. Доимий ва мунтазам фаолият юритувчи гурухда эса бажарилаётган мехнат билан бир каторда айни жамоада соглом ва ахил мухит яратиш йўли танланади.
Кичик гурухнинг яна бир куриниши референт гуруҳ деб аталади. Референт гуруҳ, уз мазмунига кура, бирон кимса учун энг ардокли ва узига якин тутувчи жамоани англатади. Одатда хар ким референт гурухни узига намуна сифатида Кабул килади ва уз хулкини шу гуруҳ нормалари билан мослаштиришга интилади.
Уз мохиятига кура референт гуруҳ салбий ва ижобий характерга эга булиши мумкин. Ижобий мазмунга хос референт гуруҳ ташкилот максадига мувофик ишлайди ва ундаги жараёнлар умумий максадга буйсунган булади. Салбий мазмун касб этган референт гурухдаги норма ва хулк-атвор шакллари жамоа манфаатига зид булиши ва ташкилот максади билан мос келмаслиги мумкин. Масалан, бу манзара мехнат жамоасидаги баъзи ходимлар тудасининг мунтазам равишда тартиб бузарликка йул куйиши ёки асосий иш вактида уз фаолиятини бошка йуналишга башшлашида куринади.
Одатда хар бир жамоада бир неча референт гурухлар учраши табиий. Рахбар бундай вактда ушбу гурухнинг салбий ёки ижобий мазмунга йуналганини дархол ажратиб олиши ва шу асосда уларга нисбатан уз муносабатини билдириши лозим. Ижобий йуналишга эга булган референт гурухни куллаш билан бирга аста-секин ундаги аъзолар сонининг купайиши ҳақида гамхурлик қилиш керақ Салбий йуналишдаги гурухга нисбатан танланган асосий сиёсат эса, ушбу гуруҳ аъзоларига топшириладиган вазифалар асносида иложи борича уларни бир-биридан узоклаштиришга каратилган булиши зарур.
Юкорида санаб утилганлар каторида расмий ва норасмий гурухлар хам мавжуд. Расмий гуруҳ бирон максадга эришиш йулида ташкил топади. Масалан, бригада, булим, маъмурият каби расмий мехнат жамоалари... Одатда мазкур гурухларнинг фаолияти маълум бир мақсадга йуналган равишда бошкарилади. Бундай гурухнинг ташкил топиши хукукий жихатдан расмийлаштирилиб куйилади.
Норасмий гурухлар тасодифан пайдо бўлади ва бу холат у ёки бу корхона ичида юз бериши мумкин. Норасмий гуруҳ ташкил топишининг манбаалари шу гурух аъзоларига хос умумий манфаат ва узаро илиқ муносабатларнинг мавжудлигида куринади. Норасмий гуруҳ корхона расмий тизимидан мустакиллиги, уз олдига куйган максадининг ноаниклиги билан ифодаланади. Бундай гуруҳни баъзан манфаатлар буйича бирлашиш деса хам булади.
Ташкилот микёсида, дадил айта оламизки, юқорида санаб утилган гуруҳ турларининг ҳамма куриниши мавжуд. Гуруҳ уз аъзоларига таъсирини утказади ва гуруҳий нормаларга риоя қилишга шароит яратади, қолаверса, ижтимоий назорат олиб боради. Жамоа таркибида ходим корхона мақсадларини тулароқ англайди ва умумий масъулиятга беихтиёр шерик булади. Жамоа аъзолари билан хамкорликда ҳаракат қилган ҳолда, у якка тартибдаги интилишга нисбатан кўпроқ самарага эришади.