3.3. Гуруҳ бошкарув имконияти сифатида
Рахбар уз фаолиятида ходимларни ташкилот максади сари йуллар экан, у турли услуб ва имкониятлардан фойдаланади. Шундай имкониятлардан бири, меҳнат жамоасидир. Хуш, рахбар гуруҳ имкониятларидан қандай фойдаланиши мумкин? Бу борада тадқиқотчилар учта асосий йуналишни тавсия этадилар: 1) жамоа таъсирида ходимни буйсунишга ундаш; 2) жамоани жал б этиш оркали гуруҳий қарор қабул килиш; 3) жамоада рақобат ва ҳамкорликни ташкил этиш. Мана шу уч йуналиш раҳбарликни янада самарали олиб бориш омилларидир. Юкорида санаб утилган йуналишлардан карор кабул килишга оид фиколар алохдца булимда баён этилади.
Куйида таъкидланган икки услуб хдкида тухталиб утамиз. Буисундириш. Купчилик рахбарлар ходимни ташкилот максад ва манфаатларига буисундиришга, жамоадаги муносабатларни такомиллаштириш оркали эришадилар. Бунда рахбар одатда илтимос, тушунтириш, маслахат, буйруқ каби услублардан фойдаланади. Лекин, ходимни буисундиришнинг энг самарали услубларидан бири, гуруҳ ёрдамидан фойдаланишдир. Хуш, бундай натижага жамоа ёрдамида кандай эришилади? Хар кандай жамоада гуруҳий нормалар мавжуд булиб, улар гуруҳ аъзосининг хулкини умумий манфаатлар билан уйрунлаштириб туради ва максадга эришиш борасида ишонч уйготади. Гуруҳ хар бир ходимни бошкалар сингари фиколашга, хис этишга ва харакат килишга ундовчи кучга эга (хатто, шундай дейиш хам мумкинки, ходим уз шахсий манфаатларидан воз кечиб жамоа максадига буйсунади). Ходимнинг буйсуниш даражаси мавжуд вазиятга ва унинг шахсий хислатига борлиқ.
Ходимнинг жамоа ихтиёрига буйсуниш тажрибасини америкалик психолог Соломон Аш тадкикотлари асосида эслаш мумкин. Тажрибада иштирок этган колледж талабаларидан бир нечта чизиклар орасидан тенгларини топиш суралади. Лекин тажрибанинг бошланишида гурухни чалритиш максадида аввалдан тайёрланган талабалар доскага чикиб, нотугри жавоб беришган. Кейинчалиқ талабаларнинг 37% и «ёлгон» жавоблар такдимотига берилиб, нотугри жавобни «турри» деб танлаганлар. Бундай тажриба гуруҳ фаолиятига унинг аъзолари накадар кучли таъсир этишини курсатади. Сиёсий бахолаш, маъмурият фикри, компания нуфузи каби мураккаб вазиятни таргиб этишда бу курсаткич янада ошиши мумкин. Бу жараёнда корхона ходими гурухда нима булаётганини куриб туради ва гуруҳий хулк нормаларига буйсунишга мажбур. Шахсдаги ўзгаришлар нафакат у ёки бу хатти-ҳаракат, балки, фиколаш, ҳис этиш ва ҳатто, эътиқод соҳасида хам юз бериши мумкин.
Гурухнинг уз аъзосига таъсирчанлиги қатор омилларга борлиқ Хусусан, агар киши мухокама этилаётган масала ҳакида қанчалик кам маълумотга эга булса, у гуруҳ таъсирига шунчалик берилади. Гуруҳ канчалик катта булса ёки аҳил булса, шунингдеқ ушбу жамоа қанчалик нуфузли булса, унинг аъзоси унга шунчалик буйсунади.
Хамкорлик ва ракобат. Ходим жамоада ишлар экан, куп ҳолларда уз хатти-ҳаракатини бошқалар билан мувофиклаштириб боради ва бу жараён ракобат ёки ҳамкорлик тарзида утади. Хамкорлик ва ракобат карама-карши шакл касб этиб, махсулот курсаткичларида кисман якин келсалар-да, ходимнинг уз ишидан коникиши ва маҳсулотнинг сифатида фарқ юзага келади. Хамкорлик ходимда, уз ишидан купроқ коникиш хиссини уйготади, гуруҳ олдидаги вазифани ҳал килишда унга сидкидиллик бахш этади. Агар, мехнат якка тартибда бажарилса, бир ходимнинг фаолияти бошкаларга борлиқ булмаса, у холда рақобатга асосланган муносабатнинг салбий оқибатлари камрок кузатилади. Аммо, жамоа бир махсулот устида гуруҳий тарзда фаолият юритса, бир ходимнинг ишлаш меъёри ва мехнат сифати, умумий маҳсулотда уз аксини топса, бунда хамкорлик муносабатларини урнатиш зарур.
Ракобат вазиятида эса бир жамоада ишлаётган ходимлар орасида ким узарликдан келиб чикувчи турли рирромлик ва ёлгон каби салбий ходисалар кузга ташланади. Ходимда уз ишидан қоникмаслик ва жамоага бегоналик ҳисси уйгонади. Масалан, тажриба тарикасида бир жамоанинг мехнат фаолияти, бошқаси билан тақкосланган ва иш унумдорлигини ошириш керак дейилган булса, иккинчи жамоада эса, иш унумдорлиги ички рақобат орқали амалга оширилган ва ходимлар уртасида мусобака уюштирилган. Натижада, биринчи гурухда меҳнат унумдорлиги купроқ булган ва ишдан коникиш ҳисси ҳам иккинчи жамоага нисбатан афзаллиги аникланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |