2.5.1-жадвал Қарор қабул килиш даражалари
Карор шакли
|
Зарур малакалар
|
Биринчи даража: Одатий, кундалик
|
Йурикнома ва қоидаларга сузеиз амал килиш, вазиятни тугри бахолаш. Назоратни ташкил этиш.
|
Иккинчи даража: Танловга асосланган
|
Мақсадларни урнатиш. Режалаштириш. Маълумотларни тахлил этиш
|
Учинчи даража: Мослашувчан
|
Муаммони идентификациялаш. Муаммони тизимли равишда ечиш. Ишчи гуруоугарни ташкил этиш. Мавжуд хавфларни тахлил этиш
|
Туртинчи даража: Инновацион
|
Ижодий бошкариш. Стратегах режалаштириш
|
Одатий карорлар корхона режаси буйича амалга ошувчи кундалик дастур асосида қабул килинади. Пайдо булган муаммо мавжуд ечимлар мажмуаси билан киёсланади, улар ичида макбули қабул килинади ва амалга оширилади. Ташкилотдаги одатий холларда «мана бундай вазиятда, мана бундай килиш керак» кабилида иш тутилади ва айнан шу услуб урта ва куйи бугин менежерларига хос асосий қарор кабул килиш шаклига айланади. Бундай вазиятдаги кийинчиликлар менежернинг малакасизлиги, мавжуд йуриқномаларни яхши билмаслиқ вазиятни нотутри баҳолаш ёки шахснинг журъатсизлиги асосида келиб чикиши мумкин. Вазиятни тугри идрок этувчи ва мақбул хулосалар чиқарувчи хамда натижаларни назорат эта олиш кобилиятига эга булган менежер ушбу вазият учун узукка куз куйгандек булади. Қарор қабул килишнинг бу даражасида ижодий ёндошув талаб этилмайди, чунки вазият ечимлари аввалдан белгилангандир.
Танловга асосланган (селектив) даражада раҳбар мавжуд муаммо буйича катор имкониятларни таккрелаб куради ва улар ичидан айнан шу муаммо ечимига энг мос келувчи самарали ва тежамлиси устида тухталади.
Мослашувчан даражадаги карор кабул килиш бир мунча мураккаб булиб, бунда рахбар таниш муаммога янгича ечим топиши талаб этилади. Бунда у мавжуд муаммога эскича ёндошишдан воз кечиши ва ижодий карорга келиши лозим. Айни шароитда рахбар муваффакияти, унинг шахсий ташаббуси ва номаълумликка шахдам кадам куя олиши билан асосланади.
Инновацион, яъни янгиликларни жорий этиш билан боглиқ карорлар анча мураккаб хисобланади. Ноаниқ вазиятда рахбарнинг янгича ёндошув услубларидан, бошка мутахассисларнинг ижодий гояларидан фойлана олиши талаб этилади.
Рахбар муаммоли вазият билан тукнаш келиб, маълум карорни кабул килиши заруратида булар экан, авваламбор, ушбу вазият ва ундан кутилаётган ечимни юкорида санаб угилган Карорлар гурухига таккрслаши ва тахминан булса хам, кайси тоифага киришини аниклаб олиши лозим. Бундай харакат рахбарга айни муаммо ечими нимада ифодаланишини, кай шаклда намоён булишини кисман булса хам олдиндан тасаввур этиш имконини беради. Бу эса танланган йул канчалик турри ёки нотуррилиги хакидаги маълумот билан бирга, зарур булган такдирда харакат услубини узгартиришга асос яратади. Хар калай, карорнинг уйлаб кабул килинганлиги уни бирон-бир тоифага киритишдан, ва натижани кисман булса хам олдиндан тасаввур этган холда талабдаги намуна билан такдослашдан иборатдир.
Карор кабул килиш боскичлари. Умуман олганда, бошкарув карорларини кабул килиш жараёни аник бир дойра ичида утиши кийин. Хар бир раҳбар уз психологик хусусиятидан келиб чикдан холда муаммо ечимига турли услуб ва мойилликни намоён этади. Мана шу омиллар мавжуд муаммо ечимига уз таъсирини утказмай куймайди.
Карор яратилиши давомида рахбар уз ички дунёсида содир булаётган жараёнларни билиши, ушбу ҳолатни максадга мувофик равишда бошкариш имконини беради. Шу боис карор кабул килиш амалларини боскичма-боскич таҳлил этиш лозим, деб топилади. Куйида мана шу боскичларнинг асосий тавсифлари берилади.
Бошкарув карорларини кабул килиш купкиррали ва мураккаб жараён булиб, унда асосий бешта боскични шархлаб утиш мумкин: 1 - муаммони урганиш; 2 - гоялар ишлаб чикиш; 3 - маъкул келувчи ролларни ажратиб олиш; 4 - янгиликни жорий этишни режалаштириш; 5 - канта алока ва тахлил. Энди санаб угилган хар бир боскични куриб чиксақ
Карор кабул килишнинг биринчи «Муаммони урганиш» боскичида ҳам куйидаги кетма-кет вазифалар белгиланади:
1 - вазифа: «Муаммони куйиш» деб аталиб, унда Ушбу масала буйича кандай кийинчиликлар борлиги аникланади ва муаммонинг мазмуни тушунилади. Агар ҳал килиниши лозим булган муаммо нотугри тушунилса, ҳамма булажак ҳаракатлар ва молиявий харажатлар зое кетади, шунинг учун ҳам муаммони аник тасаввур этиб олиш бошлангич боскичнинг асосий вазифасидир. Куп холларда масалани нотугри акс эттиришга малакасизлиқ касбий билимнинг камлиги, шунингдеқ мазкур тоифадаги масалаларни хал эта олиш га тайёр эмаслиқ хамда баъзи бир муаммо ва ечимларнинг «юкоридан туширилганлиги» сабаб булиши мумкин. Муаммони куйиш куйидаги харакатларни уз ичига олади:
Муаммо табиатини, ундаги кийинчиликни англаш.
Муаммо ечими оркали кандай максадга эришиш лозимлигини аниклаш.
Максадга эришилган такдирда кандай белгилар, курсаткичлар мавжуд булишини аниклаб олиш.
Охирги натижа нимадан иборат булиши керақ деган саволга жавоб олиниши лозим.
2 - вазифа: мажбуриятларни таксимлаш. Рахбар доимо хамма муаммоларни узи хал эта олмайди, шунинг учун хам бу боскичда у баъзи-бир мажбуриятларни малакали мутахассис ихтиёрига топширгани маъкул. Мутахассис, бу боскичда, мазкур муаммо юзасидан барча маълумотларни йириш ва масалани ҳар томонлама урганиш Билан шурулланади.
- вазифа: маълумотлар йириш, муаммоли вазиятнинг информацион моделини яратиш. Бунда нафакат «узининг» маълумотлари, балки, мухолифлар, рақобатдош томонларнинг ҳам маълумотини хисобга олиш лозим. Баъзи бир пайтда мухолифлар, улар берган маълумот камситилади, инкор этилади ва унга эътибор берилмайди. Бу эса мутлакр хатодир. Маълумот йигишда унга масъул шахс, ушбу муаммо юзасидан чукур билимга эга экспертлар фикрини урганиши уга мухимдир.
- вазифа: муаммоли вазиятнинг концептуал моделини яратиш, мазкур муаммони бир бутун, яхлит тарзда тушуниш. Муаммо бу тарзда акс эттирилганда, унинг аввалги холатидан фарки, унинг янги жихатлари ва ечимга янгича ёндошиш зарурати англанади.
II боскич - гоя яратиш. Масала ечимига оид гояни яратишнинг турли усуллари бўлиб, улар ичида энг самаралиси «аклий хужум» услубидир. Бу услубнинг асосий тамойиллари куиидагилар:
турли касбга мансуб 5 - 10 та мутахассислардан иборат гуруҳ ишлайди;
ушбу гуруҳ аъзолари иложи борича рухий ва жисмоний жихатдан узларини эркин сезишлари лозим;
ечимга оид таклиф этилаётган гояларни танкид килиш таъқикланади. Бошқалар бераётган гояни фақатгина ривожлантириш, макташ мумкин ёки унинг ўрнига уз гоясини таклиф этиш лозим;
хар кайси роя, гарчанд у гаройиб ва маъкул келмаслигига карамай «акдий хужум»нинг бошлангич даврида унга бахр берилмайди ва хамма фиколар ёзиб борилади;
гоя муаллифи курсатилмайди;
иш тугагандан сунг хамма таклиф этилган гоялар мантикий тарзда тартибга келтирилади ва экспертлардан иборат гурухда мухокама этилади.
III боскич: йитлган юяларни бахолаш, макбул фиколарни саралаш. Аввалига хар бир гоянинг ижобий томонини бахолаб чикиш, сунгра унинг самарадорлигини, амалга ошириш имкониятини, харажатли томонлари ва бошкд улчамларини аниклаб олиш зарур. Шу билан бирга, ушбу гоянинг танланиши оқибатида юз берадиган хавф баҳоланар экан, афсуски купчилик раҳбарлар учун айнан шу мезон етакчи уринга чикиб колади. Бунда таклиф этилаётган роя четда колиб, бошқа йуналиш танланса, масала ечими тамоман бошка туе олади ва гурух боши берк кучага кириб қолади.
IV боскич: янги карорпи режалаштириш ва амалга оширишдан иборатдир. Бунда кайси иш, кандай муддатда ва кимнинг иштирокида бажарилиши керақ деган саволларга жавоб олинади. Карорни амалга оширишга жалб этилувчи ишчи гуруҳи, умумий режани ва унга оид Амалий харакатларни аникдасаввур эта олиши лозим.
V боскич куйидаги амалий тадбирларни уз ичига олади: 1) кабул килинган карорни, режа ва ҳаракатни амалга ошириш; 2) амалга оширилган ҳаракат ва натижаларни янада яхшилаш мақсадида назорат этиш; 3) зарур булган такдирда қарорни такомиллаштириш, яъни «муаммони урганиш» босқичига ёки гоя яратиш ва бошка оралиқ босқичга қайтиш.
Қарор кабул кдшнш — психологик жараён сифатида. Қарор қабул қилиш жараёнининг психологик жихатини билиш мавжуд боскичларни янада самарали амалга ошириш имконини беради. Гап шундаки, тугри карор қабул килиш ва уни самарали равишда жорий этиш учун раҳбар психологик жихатдан ҳам маълум амалларга риоя килиши керақ Бу тадбирнинг асосий мазмуни шундан иборатки, рахбар муаммоли вазият ҳақида маълумот йигар экан, муаммо ҳаклда бирламчи тасаввур — информацион модел ярата бошлайди. Бу моделнинг ҳакиқатга ва мавжуд вазиятга қанчалик мослиги олинаётган маълумотнинг тўла-тукислиги, Хар томонламалигига боглиқ.
Афсуски, ташки мухитдаги купгина омиллар таъсирида раҳбар вазият юзасидан объектив булмаган маълумотлар олади ва уз идроки жараёнида маълум субъективликларга йўл куяди. Айниқса, бундай тавофутга раҳбарнинг жинси, ёши ёки атрофидаги одамларнинг таъсири кучли булади. Шаклланаётган информацион модель иложи борича объектив булиши учун рахбар вазият хакида хар томонлама маълумот йириши, ташки оламни тула-тукис акс эттиришни чекловчи идрок стереотипи ва установкалардан четланиши лозим. Информацион модель тахлил этилиши ва кушимча маълумотлар билан бойитиш натижасида рахбар онгкда концептуал модель, яъни вазият хакидаги узил-кесил карзш шаклланади. Концептуал модель уз ичига информацион моделдан шаклланган фикр ва хиссиётларни, шунингдек рахбарнинг утмиш шахсий тажрибаси, билимларини камраб олади. Рахбар мавжуд вазиятнинг мохиятини тушунган пайгда концептуал модель шаклланди дейиш мумкин. Энг ажабланарлиси шуки, концептуал модель хакикий вазиягга доимо хам мос келавермайди. Бу мос келмаслик даражгеи хар бир шахсда турличадир. Кимдадир бу фарк катта бул:а, кимдадир жуда кичиқ Концептуал модель ва объектив вазият уртасидаги фарк канчалик кичик булса, тугри карор кабул Килишга шунчалик замин яратилади.
Шахс узининг индивидуал психологик хусусиятларига кура олаётган маълумотнинг баъзисига эътибор бермаслиги, ёки айримларини бурттириб акс эттириши мумкин. Шунинг учун хам рахбар вазият хакидаги уз тасаввурининг канчапик объективлиги, хакконийлиги хакида кайгуриши лозим. Айнан шу борадаги психологик тавсия куйидагича -информацион модель ва концептуал моделлардаги таркибий кисмлар орасида иложи борича мувофиклик купрокбулгани маъкул, яъни концептуал модель яратилиши мобайнида кулланилаётган бирликлар иложи борича информацион моделда ҳам куп учраши керақ Масалан, вазият иштирокчилари, муаммодаги асосий масала, ечим воситалари кабилар иккала моделда учраши мумкин булган бирликлар хисобланади. Қарор кабул килишнинг уч таркибий Кисми - муаммо юзага келган объектив борлиқ информацион ва концептуал модель учбурчак шаклида иложи борича бир-бирига уйгунлашган булиши хамда учбурчакнинг, айтайлиқ бир бурчаги иккитасидан юкорида ёки пастда жойлашмаслиги керақ
Бу такдослашда бирламчи манба сифатвда муаммоли вазият, яъни борлиқ кдбул килинади.
Бошкарув карорларини қабул қилишга оид купгина тадкдаотларда ечилиши лозим булган муаммонинг аниклик даражасига катта эътибор берилади. Шу маънода аниқ ва ноаниқ вазиятларда кдбул кдиинувчи карорлар хдкдада айтиб утиш лозим. Бундай вазиятлардаги карор кдбул килиш тезлиги ва мазмуни хам бир-биридан фарқ килади.
Аниқ вазиятда карор кдбул қилиш аввалги тажрибага асосланишни та козо этади. Мазкур шароитда инсон тажрибаси хамда билимлари, вазиятни хал этиш манбаи булиб хисобланади ва табиийки, карор кдбул килиш холатида ишонч ва тезкорлик хукм суради.
Ноаниқ вазиятда эса рахбардан муаммога ижодий ёндошиш талаб этилади. Маълум микдорда Уз интуициясига асосланиш изланувчан шахс учун янги имкониятлар турдиради. Бироқ, бундай холда чикариладиган хукм узида маълум хавф-хатарни хам мужассамлаштирганлиги сабабли, карор кдбул килинганда хатога йул куйиш эхтимоли ошади. Демақ рахбар хар кандай муаммоли вазиятга туқнаш келар экан, унинг аниклик ва ноаниклик даражаларини тасдикдаб олиши лозим.
Кейинги кадам сифатида раҳбар, масала долзарблигидан келиб чиқиб, унга ойдинлик киритиши, вазиятдаги ноаниқ томонларини еритган ҳолда аниқлик доирасини кенгайтириши лозим. Ечимда мужассамланадиган ижодий улушларнинг асосий қисми масалани ойдинлаштириш боскичида сарафлангани маъкул, деб хисобланади.
Асосий кийинчилик кабул килинган карорни амалга ошириш босқичида учраши мумкин. Юқорида айтганимиздеқ карор ижросига оид вазифаларнинг аниқ таксимланиши ва ижро вақтини курсатиш назорат самарасини таъминлайди. Лекин карор юзасидан норози булган ходим ва айрим урта бугин рахбари хам ижро боскичида сует харакат этищи мумкин. Бунга сабаб бир нечта: биринчидан, улар карор кабул қилишда кдтнашмаган ёки ушбу карордан норози булган; иккинчидан, карорнинг хаётга татбиқ этиш муваффакият келтиришига ишонч йуқ; учинчи сабаб, ходимнинг сусткашлиги ёки укувсизлиги булиши мумкин. Уйлашимизча, биринчи ва иккинчи сабаб ижтимоий-психологик ечимга эга булиб, агар гурухнинг ахиллик даражаси юкори булса, карор ижросида ходимлар иложи борича жадал кдтнашадилар. Учинчи сабабнинг бартараф этилиши эса карорга оид вазифалар такоимланиши пайтида хисобга олиниши лозим.
Қарор ижросидаги томонлар ҳамкорлиги уни қабул килиш босқичида таъминланади. Қарор қабул қилиниши чогида узгалар қаршилигини енгиш, иложи борича томонлар учун «бешикаст» утиши лозим. Окибатда мақбул деб, топилган қарор иложи борича консенсус (келишув) асосида кдбул кдпиниши керақ Демақ раҳбар олдида томонларни яраштириш ва зиддиятларни юмшатиш, тадбирдан сунг губор колмаслигини таъминлаш вазифаси туради. Агар қарор гуруҳий тарзда кдбул килинаётган булса, ва унинг ижроси жамоа аъзолари иштироки орқали таъминланса, ҳар бир ходим ва рахбар куйидагини ёдда тутиши маслахат берилади: «Бугун бошқа ходим таклиф этган карор бажарилаяпти. Бу жараёнга менинг муносабатим ва иштироким, эртага мен таклиф этган карорга нисбатан муносабат ва бошкаларнинг кандай иштирок этишини белгилайди».
2.6. Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари
Музокара — бу, бирон-бир масала юзасидан келишув жараёнидир. Бу жараёнда, одатда, камида икки томон иштирок этади ва хар қайси томон, уз манфаатини амалга оширишни кузлайди. Манфаатлари турлича булишига карамай, умумий фаолият олиб борувчи томонлар маълум коидалар доирасида ҳаракат қилиб, узаро кониктирувчи ва хамма томонга маъкул ечим устида иш олиб борадилар. Айнан шу умумий фаолиятнинг мавжудлиги манфаат ва максадларни мувофиклаштириш имкониятини тугдиради. Шунинг учун ҳам, музокара оркали мақсадга эришишни ҳохловчи раҳбар бу жараёнга хос томонларни, колаверса, хусусиятларни билиши ва кези келганда уларни бошкара олиши лозим.
Рахбар фаолиятида музокара. Музокара олиб бориш кулами жуда кенг булиб, бу соха ташкилотдаги айрим зиддиятли холатни ижобий йуналишда хал этишдан бошлаб, токи сармоя жалб этишдаги қулай позицияни қулга киритишга ва хатто зиддиятдаги томонларни яраштириш йулида воситачилик вазифасини бажариш максадида ҳам кулланилади. Шу боис, раҳбар музокара олиб боришга оид асосий конун ва коидаларни билиши, улардан амалий тарзда фойдалана олиши лозим. Музокара бу, нафакат бирон масала юзасидан фикр алмашиш, балки музокара иштирокчиси бўлмиш раҳбар орқали унинг ташкилоти хакида хулоса чиқариш манбаи ҳамдир. Демақ музокара олиб бориш махоратига эга рахбар хатто уртамеъёна ташкилотни хам бошкд рақобатдош ташкилотга нисбатан афзаллик томонини намоён этиш қобилиятига эга. Ушбу жумлаларни укиган ўкувчида музокара бу, йуқ нарсани бор килиб курсатиш махорати эмасмикан, деган фикр тугилишининг мутлако тарафдори эмасмиз. Рахбар уз ташкилоти имкониятлари, Унинг кучли томонларини яхши тасаввур кнла олиши ва бу хусусиятларни янада ижобий тарзда такдим эта билиши лозим. Бу жараён рахбардан нафакат узига, балки, ташкилот ходимларига ишончни, келажакка катта умид билан карашни ва шахснинг муваффакиятга йуналишини ифодалайди.
Музокаралар турли шароит ва томонлар иштирокида утади. Бу эса, музокаранинг осон кечмаслигини, бу жараён давомида турли-туман кутилмаган омиллар таъсири мавжудлигини асослайди. Одатда музокара хар кандай мураккаб тузилма сингари бир неча асосий булаклардан иборат: музокара мазмуни, мулокот, муносабатлар, тадбирлар (қоидалар, мухокама тартиби, протокол). Музокаранинг жараён сифатида мураккаблиги шундаки, ушбу санаб утилган хар бир кием долзарб аҳамият касб этади ва музокара натижасини хал этишга уз улушини кушади. Масалан, музокарага олдиндан тайёрланиш, ҳамма хужжатларни батафеил урганиб, мулозамат коидаларини 5фнига куйиб ижро этиш мумкин, лекин хамсухбатимиз миллий хусусиятига оид баъзи жихатларга эътиборсизлигимиз бутун уринишимизни зое кетказиши мумкин. Бу жихатларни музокаранинг ташки томони, пустлоги деб аташ мумкин. Лекин бу жараённинг ички томони хам борки, унда музокарага тайёрланган томондан катор вазифаларни амалга ошириш талаб этилади. Бу вазифалар кдторида куйидагиларни санаб утиш мумкин:
• узга томонда кизикиш уйготиш;
• масала юзасидан уз нуқтаи назарини тугри тушунтиришга эришиш ва шу билан бирга узганинг караши Хакида тула-тукис тасаввурга эга булиш;
узга томонда хайрихохлик харакатларини уйготиш;
биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш ва узгада масъулият уйготиш.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш музокаранинг муваффакиятини таъминловчи асосдир.
Рахбар ваколатидаги имкониятлардан келиб чикдан Холда айтиш мумкинки, ташкилот рахбари олиб борадиган музокаралар ички ёки ташки турларга булиниши мумкин. Ички музокаралар - ташкилот ичидаги муаммога йуналган булиб, ушбу музокарани куллаш зарурати мазкур шароитда бошкарувнинг одатий услублари уз кучини йуқотганлиги билан асосланади. Бундан ташқари ташқи музокара хам мавжуд ва у уз навбатида бир неча даражага булиниши мумкин: бир сохд доирасида, соҳалараро ва халкаро музокаралар. қайд этилган погоналарга қанчалик юқори кутарилсақ бунда амалга ошувчи музокаранинг ахамияти Хам шунчалик ошиб бораверади. Хуш, қандай холда музокарага мурожаат этилади ва кай шароитда музокарасиз Хам иш куриш мумкин. Музокарага мурожаат этиш холлари куйидагича: бир томонлама харакат натижа бермайди; масаланинг ечими қонун билан белгиланмаган; масалани судгача хал этиш самаралироқ булган такдирда ва шу каби нестандарт вазиятларда. Одатда музокараларнинг ташкилий, Хукуқий, ахлокий томонлари фаркланади ва улар музокара шаклига кура турлича мазмунга эга. Масалан, халкаро муносабатлар сохасидаги музокаралар аниқ кайд этилган коида ва меъёрий томонларига эга булса, хужаликлараро учрашувлар доирасидаги купгина учрашувлар томонларнинг кўл сикиши орқали хам тасдикланиб кетаверади. Лекин музокара кай даражада амалга оширилмасин унинг натижаси келишувдан ва ушбу келишувни у ёки бу шаклда кайд этишдан иборатдир.
Музокара олиб бориш босқичлари. Музокаранинг самарали утиши кўп жихатдан амалга оширилган тайёргарлик жараёнининг пухталигига боглиқ. Бу хусусида тадклкотчи Р.И. Мокшанов куйидаги тадбирларни амалга ошириш дастурини таклиф этади:
Музокара максадини аниқ ифодалай билиш.
Ушбу максадга эришишга ёрдам берувчи вазифаларни аниклаш (яъни максадга эришиш йўлида кандай кадамларни босиб утиш лозим).
Музокараларнинг ташкилий кисмини аниклаштириш:
утказиш муддати
утказиш жойи
жойни тайёрлаш
музокара жараёни учун хавфларни бартараф этиш
делегация таркиби
музокараларни молиялаштириш манбаалари
музокара иштирокчиларига сарф-ҳаражатлар (канцелярия анжомлари, видео ва аудио мосламалар мавжудлиги, транспорт, алока, озиқ-овқат таъминоти, танаффус ва кофе-брейклар)
узга томон делегациясини кутиб олиш ва жойлаштириш
маданий дам олиш дастурини ишлаб чикиш
совга-салом ва ёдгорликлар
якуний зиёфат
делегацияларни кузатиш.
Музокара асосидаги манфаатнинг турли даражаларини билиш.
Узга томоннинг манфаатларини иложи борича батафсил тасаввур этиш.
Музокаранинг куйидаги жихатлари буйича маълумот туплашга эришиш:
мухокама масаласининг тарихи, хозирги холати ва курсаткичлари:
музокарада иштирок этувчи делегация вакиллари хакида маълумот (ёши, касби, шу сохадаги тажрибаси, қизиқишлари, характер хислатлари, уларнинг шериклари кимлару, рақиблари кимлар, улар орасида иккиланувчилар борми ва ҳқ).
Иктисодий, сиёсий, хукуқий, психологик сохаларда маслахатчиларга булган эхтиёжни аниклаш.
Музокара жараёнининг умумий стратегиясини аниклаш.
Вазиятга караб кандай харакатни амалга ошириш тактикасини белгилаш.
Мухокама этилажак муаммонинг мавжуд ечимларини аниклаб кўйиш.
Агар музокара узилса, кай тарзда мақсадга эришиш йулини белгилаш.
12. Музокаралар утаётгани ва натижа хдкидаги маълумотларни кай тарзда ёритиш масаласини уйлаб куйиш (масалан, оммавий ахборот воситаларида).
Куриниб турганидеқ музокарага тайёрланиш бу жараённи бошидан охиригача пухта режалаштириш демакдир. Музокарани тадкиқ этиш соҳасидаги купгина олимлар фикрича, учрашув натижаси, мақсадга эришишнинг асосий шарти музокара олиб борувчи шахснинг психологик жихатларига келиб такалади.
Бу жиҳатлар қаторида куйидагиларни санаб утиш мумкин: музокара олиб борувчининг мақсадни аникбилиши ва унга интилиши; куп соҳаларда параллел тарзда фиколашига карамай мақсадни куздан йўқотмаслиқ қай вазиятда ва вактда қанча маълумот беришни билиш, ўз нуфузи ва мавкеига оид ҳиссиётнинг ижобийлиги, музокара вазиятида дикхатни жамлаш ва бир нечта йуналишга дикдатни жалб этиш. Шу каби катор психологик омиллар музокара олиб борувчи шахснинг ута қийин вазиятда тугри йўл топа олиши учун асосий шартлардир.
Самарали музокарани амалга оширувчи асосий омиллардан бири — музокара гурухидир. Окидона ташкил этилган музокарада камида уч киши қатнашиши уринли. Музокарадаги биринчи шахс раҳбар бўлиб, суҳбат давомида асосий фаолиятни уз кулига олади. Иккинчи иштирокчи эса узга томон вакилларининг психологик холатини талқин кдяади, уларнинг манфаатларини урганади, улар нимани таъ1сидлашяпти-ю, нимада уз сузларига карши чикишаётганини аниклайди, яъни кузатувчи ролини бажаради.
Умуман олганда, кузатувчилик вазифасини утаётган ходимнинг вазифаси узга томон вакилларининг канчалик самимийлиги даражасини аниклашдан иборат. Кузатувчи берган маълумотлар нафакат узга томон, балки раҳбарнинг аник-ноаниқ ҳаракатлари борасида ҳам булиши максадга мувофиқ, яъни раҳбар кузатувчидан уз хатти-ҳаракати уринлилиги ёки асосий максадга зид бораётгани ҳакида маълумот олиб туради. Гуруҳ раҳбари орадаги танаффусдан фойдаланиб кузатувчидан маълумот олади ва музокара жараёнини узгартириш ёки такомиллаштириш учун асос яратади. Гурухнинг учинчи аъзоси эса музокара жараёнидаги ахамиятли кисмларни ёзма кайд этади, протокол олиб боради. Икки ёрдамчи берган маълумот асосида рахбар энг макбул карор кабул килиш имкониятига эга булади.
Маълумки, хар кандай музокара танишиш, контакт урнатишдан бошланади. Музокара жараёнининг бошланишидаёқурнатилган хиссий мухит куп жихатдан унинг кейинги боскичларида уз аксини топади ва хар бир томон ушбу мухитни ижобийлаштиришга алохида эътибор бериши лозим. Ахир, музокаранинг бузилиши курсаткичларидан бири айни шу мухитнинг совуклашуви билан ифодаланади.
Музокара кийин угаётган вазиятдаги асосий шартлардан бири - кейинги учрашув учун хам «оқ йул» колдиришдир. Хатто уйланган натижага эришилмаган такдирда хам, биздан кейинги делегация музокара олиб бориши учун имконият колдиришимиз зарур. Музокарларни таъминловчи мухит хакида уйлар эканмиз, узга томон вакилларига хос булган хусусиятлар хакида иложи борича тула маълумотга эга булиш лозим.
Маълумки, турли миллат ёки жинс, ёки ёш вакиллари узига хос хусусиятга эга булиб, бу хусусиятларни музокара олдидан бир бор кайд этиш сухбатни кузланган маромда олиб бориш имконини беради. Хозирга келиб, халкаро муносабатлар мавзусига тегишли адабиётларда турли халкларга хос булган миллий психологик хусусиятлар хакида куплаб маълумотлар ёзилган. Бундай манбаалар билан танишиш, ёки узга гурухга оид ёш, жинс, касб мавзусидаги психологик билимларни кайд этиш музокара бошланиши чогидаёк ижобий мухитни яратишга катта кумак булади.
Учрашув натижалари купинча суҳбат олиб бориш услубига ва музокаралар куришнинг методологик асосига боглиқ. Психологик нуктаи назардан, анчагина малакали тартибда утадиган музокара тури «мақсадга йуналган музокара» деб, аталади. Бундай музокаранинг асосий мохияти - объектив меъёрларга асосланган карор топиш максадида сухбат учун макбул социал-психологик шароитларни яратишдан иборатдир.
Бунда, объектив меъёрлар сифатида йурикномалар, хукукий қонунлар ва имзоланган шартномалар иштирок этади. Музокара олиб боришнинг бу тури иш мохиятига катьий ёндошиш ва учрашув иштирокчиларига нисбатан эса илтифотли муносабатда булишни назарда тутади. Мақсадга йуналган музокаралар куйилган мақсадларга эришиш ва шу билан бирга инсоний муносабатларни саклаб қолиш имконини беради.
Мақсадга йуналган музокарадаги асосий тамойиллардан бири - томонларнинг муаммога караши, масалага булган муносабати юзасидан бахс олиб борилмайди, балки томонларнинг муаммода ифодаланган манфаатини аниклаш ва уни қондириш йул-йуригини излашдан иборатдир. Музокара жараёнида асосий дикдат-эътибор низодаги томонлар позициясига эмас, балки баҳс предметига қаратилади. Бахс предмети, уни хал этиш асосий ва ягона масаладир. Музокара уч натижага эришилганда муваф-фақиятли деб хисобланиши мумкин:
оклона келишув;
вактни тежаш;
томонлар Уртасидаги муносабатнинг яхшиланиши (ҳеч булмаганда ёмонлашмаслиги).
Узга томоннинг карашини, уларнинг фиколаш услуби ва масалага муносабати устида бахс олиб бориш узганинг эътикоди ва нафсониятига путур етказиш билан баробардир, бундай вазиятда эса музокаранинг узилиши муқаррардир. Демақ музокара карашлар уртасидаги келишмовчиликни эмас, балки турли манфаатлар уртасидаги келишмовчиликни хал этишдан иборатдир. Музокара олиб борар эканмиз, муаммони мухокама этишда қатъий туришимиз ва иштирокчилар билан муносабатларда эса юмшоқ бўлишимиз керақ
Музокара ташкил этилишида учрашув кимнинг худудида утишига катта эътибор берилади. Меҳмонни кутиб олувчи томон қатор шартларни амалга ошириш билан бирга, ўз худудида маълум имтиёз ва кулайликларга хам эга булади. Шунинг учун ҳам, худди спорт мусобакаси каби ўз худудида Угаётган учрашувдан рахбар максадга эришиш йўлида иложи борича кулроқ фойдаланиб колиши лозим. Узга томон худудида музокара олиб боришнинг хам уз хусусиятлари бор. Бу эса авваламбор, мехмонлик мавкеидан фойдаланиш ва хатто натижаси коникарсиз бўлаётганда музокарани янада узокроқ муддатга чикиш имкониятидир.
Юкорида айтилганидеқ музокаралар давомида нафакат масала ҳал этилади, балки булажак муносабатларни такомиллаштириш учун пойдевор дам курилади. Шу муносабат билан музокара жараенидаги икки асосий жихатни ажратиб олган маъкул:
Do'stlaringiz bilan baham: |