Мунис Хоразмийнинг асарларига баён этилган таълим – тарбияга оид фикрлар фақат у яшаган давр учун эмас, балки хозирги давр учун ҳам қимматлидир.
Моҳлар ойим Нодиранинг инсон ва табиатига нисбатан қарашларига фақат шахсий туйғу эмас, балки ёшлар тарбиясида миллий анъаналарнинг роли ҳақидаги фикрлари ҳам намоёндир. Нодиранинг тарбия ҳақидаги қарашларида инсонпарварлик ғоялари-адолат, инсоф, халқ манфаати мухим ўринни эгаллайди. Нодира хаётнинг туб моҳиятини яхшилик биносини барпо этишдан иборат деб билади. Унинг фикрича, кимки тириклик чоғида яхшилик бунйод этган бўлади, ўзининг бу эзгу ишлари билан ўзидан кейин ҳаётда ёрқин хотира қолдиради. Умуман, Нодира ўз шеърларида баркамол инсонни улуғлайди. Таълим – тарбияга оид кўп фойдали ўгитларни баён этди.
Мухаммад Ризо Огаҳий ўз ижодий фаолиятини педагогик қарашларида нафосат тарбияси ҳам юқори баҳоланади. Огаҳий миллий анъаналаримиз мехмондўстликни гўзал фазилатлардан бири ҳисоблайди. Меҳмонга чуқур хурмат билан қараш, меҳмон кутиш, кузатиш одоби Огаҳий ижодидан ўз ифодасини топди, одамларни бу фазилатни эгаллашга даъват этди.
Огаҳийнинг таъкидлашича, инсонга дўст ва душманни ажратиб олиш хаётда ўз ўрнини топиб олишда ғоят мухимдир. Унинг фикрича тўғри сўз кишилар хаётда қийинчилик билан яшасаларда, дунёнинг мавжудлигини сақлаб турадилар, мангу яшайдилар.
Огаҳий таълим-тарбия илмларни эгаллаш ва тилни билишда хам мухим ахамиятга молик эканлигини таъкидлайди.
Мухаммад Ризо Огахий ўз ижодий фаолиятида бинобарин ёшларни одамларни халқ, ватан, жамият фаровонлиги йўлида хизмат қилишга даъват этди. У дўстликни меҳмондўстликни ахлоқий гўзалликни улуғлади. Инсонларни зийракликка, тўғри сўзли бўлишга чорлайди. Огаҳийнинг буф икр ўгитлари ҳозир ҳам педагогик қадрият сифатида қимматлидир.
Бердимурод Бердақ Қарақолпоғистон халқ шоири бутун ижоди давомида халқлар тенглиги, инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолат ҳақидаги ғояларини олға суради.
Бердақ инсоннинг шахсий бахти халқ бахти билан боғлиқ деб билади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир одам ҳақиқий бахтга эришиши учун ўз шахсий манфаатини халқ манфаати билан бирлаштириши, халқ бахти учун керак бўлса жонини ҳам аямаслиги керак. Бердақнинг фикрича инсон олий ахлоқий сифатларига, чунончи, беғаразлик, олижаноблик, виждонийлик, меҳнатсеварлик, мардлик фазилатларига эга бўлиши лозим.
Бердақ ёшларнинг ақлий тарбиясида мактабнинг мавқеи катта эканлигини таъкидлайди. Мактабда болани яхши хулқи атворли қилиб тарбялаш лозим. Унинг фикрича мактабда дарс берувчи муаллим ўз хушмуомилалиги, пок қалблиги, ҳақгўйлиги, ўз фанини яхши пухта билиши билан болаларга ўрнак бўлиши керак.
Бердақ оиланинг бола тарбиясида, мухим ўрин тутишни алохида таъкидлайди, оила мухитида ота – оналар билан болалар ўртасида ўзаро ҳурмат бўлгандагина тарбия яхши натижаларга эришиши мумкинлигини айтади. Бердақнинг уқтиришича, инсон туғилган кунданоқ тарбияга мухтождир, унинг илк тарбиячилари, албатта ота – оналардир. Бердақнинг фикрича барча одамлар инсонпарвар ва адолатли бўлса жамият гуллаб яшнайди. Бунинг учун эса, халққа таълим бериш, унда ижобий хулқ-атворни тарбиялаш лозим.
Ақл кенг маънода сезиш ва идрок этишдан бошлаб то тафаккур ва хаёлни ўз ичига оладиган билиш жараёнлари йиғиндисидир.
Ақлий фаолият диққатнинг ҳар доим маълум мақсадга қаратилган бўлишини таълаб этади.
Кишининг ақли унинг асосий фаолиятида эришган муваффиқияти хусусияти билан белгиланади (масалан катталарда меҳнат фаолияти, болаларда ўйин ўқув фаолияти). Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ақлий тарбиялаш болаларнинг фаол фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга катталарнинг маълум мақсад билан таъсир эттиришидир. У болаларга теварак-атрофдаги олам хақида билимлар беришни, уларни системалаштиришни болаларда билишга қизиқиш уйғотишни, ақлий малака ва кўникмаларни таркиб топтиришни, билиш қобилиятларини рижожлантиришни ўз ичига олади.
Болаларни мактабга тайёрлашда ақлий тарбиянинг роли айниқса каттадир.
Билимлар захирасини эгаллаш, ақлий фаолликни ва мустақилликни ривожлантириш, ақлий малака ва кўникмаларни таркиб топтириш мактабда муваффақиятли ўқиш бўлғуси меҳнат фаолиятига тайёрланишнинг муҳим шартларидир.
Болаларнинг 6 ёшдан бошлаб мактабда ўқишга ўтиши муносабати билан уларни мактаб таълимига тайёрлаш учун ақлий ривожланиши етарли даражада бўлишини таъминлаш тарбиячиларнинг жавобгарлигини янада оширади.
Ақлий камолот - бу ёшнинг ўсиб тарбиянинг бойиб бориши муносабати билан тарбиявий ишлар таъсири боланинг ақлий фаолиятида рўй берадиган миқдор ва сифат ўзгаришларнинг мажмуасидир.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда билим тез суръатлар билан бойиб боради, нутқ шаклланади, бола энг оддий ақлий фаолият усулларини эгаллаб олади. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланишини таъминлаш уларнинг келажакдаги бутун фаолияти учун катта аҳамиятга эга бўлади. Бола ижтимоий мухит таъсирида ақлий тамонидан ривожланиб боради.
Теварак-атрофидаги кишилар билан муомала қилиш жараёнида у тилни ва у билан бирга таркиб топган тушунчалар системасини ўзлаштиради. Натижада мактабгача тарбия ёшидаёқ бола тилни шунчалик эгаллаб оладики, ундан муомала воситаси сифатида эркин фойдалана оладиган бўлиб қолади.
Ақлий ривожланиш фикрнинг кенглигида воқеаларни ҳар-хил боғланишларда, муносабатларда кўра билиш, умумийлаштириш қобилиятида намоён бўлади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши фаолият жараёнида, дастлаб муомалада бўлиш, нарсалар билан бажариладиган фаолият натижасида, кейин эса ўқув, меҳнат, самарали фаолиятлар (расм чизиш, лой ва пластилиндан буюмлар ясаш, апликатция, қуриш-ясаш) жараёнида амалга ошириб борилади.
Боланинг ақлий ривожланишга таълим ва тарбия самаралирок таъсир этади. Ҳозирги замон педагогика фани билимлар системасини ўзлаштириб олиш уларни жамғариш, ижодий тафаккурни ривожлнтириш ҳамда янга билимлар ҳосил қилиш учун зарур бўлган билиш фаолияти усулларини эгаллаб олишни ақлий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари деб ҳисоблайди.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда ақлий тарбия беришни тўғри ташкил этиш уларнинг ақлий ривожланиш қонуниятларини ва имкониятларини билиш керак.
Ақлий тарбиянинг вазифаси унинг мазмуни методи ва ташкил этишига қараб белгиланади.
Педагогика ва психология фани ақлий тарбия бериш вазифаларини самарали ҳал этиш (бир томондан боланинг имкониятларидан унумли фойдаланиш, иккинчи томонидан бола организмининг умумий чарчашига сабаб бўлиши мумкин бўлган ортиқча нагруска бўлмаслиги) йўлларини топиш учун мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши қонунуниятлари ва имкониятларини билиш керак. Ақлий тарбиянинг вазифаси унинг мазмуни, методи ва ташкил этилишига қараб белгиланади.
Олимлар ақлий ривожланиш ва ақлий тарбияга оид кўпгина масалаларни тадқиқ қилмоқдалар, бу мактабгача тарбия ёшидаги болалар ақлий тарбиясининг асоси бўлган сенсор тарбиянинг мазмуни ва методини ишлаб чиқиши учун зарурдир, болаларнинг кўргазмали ҳаракатли, кўргазмали образли ва тушунчали-мантиқий тафаккурини шакллантириш тадбиқ этилмокда, уларнинг билиш қобилиятларини шакллантиришнинг ўзига хос томонлари аниқланмокда.
Кейинги йилларда олиб борилган психологик - педагогик тадқиқодларнинг натижалари мактабгача тарбия ёши даврида болаларнинг ақлий ривожланишида жуда катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. Буларнинг ҳаммаси мактабгача тарбия ёшидаги болаларга бериладиган билим, малака ва кўникмалар мазмунини янада чуқурлаштириш, ҳажмини кенгайтириш мақсадига мувофиқ эканлигини кўрсатади.
Мактабгача тарбия ёшининг охирига келиб болалар теварак -атроф тўғрида катта ҳажмдаги энг оддий билим ва тушунчаларга эга бўлиб қоладилар, асосий фикрлаш жараёнларини эгаллаб оладилар, нарса ва буюмлардаги, воқеаларда муҳим ва муҳим бўлмаган томонларини ажрата оладиган бўлиб қоладилар, уларда ўқув фаолиятининг дастлабки куртаклари шаклланади. Фақат яхши ташкил этилган фаолият жараёнидагина тўла қонли ақлий ривожланиш рўй беради, шу сабабли педагогларнинг вазифаси - болага муайян мақсадни кўзлаб тарбиявий таъсир кўрсатиш учун керакли шароит яратишдир.
Болаларни мактабга тайёрлашда ақлий тарбиялашнинг роли каттадир. Болаларнинг билимларини эгаллаб олишлари уларнинг ақлий фаоллигини ривожлантириш мустақиллик, ақлий малака ва кўникмаларни эгаллаб олишлари уларнинг мактабда муваффақиятли ўқиши ва бўлажак меҳнат фаолиятига тайёрланишида манба бўлиб хизмат қилади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ақлий тарбиялашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |