1-МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ПЕДАГОГИКАНИНГ МУСТАҚИЛ СОҲАСИ СИФАТИДА
Режа:
Ўзбекистон Республикасининг “Талим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да илғор педагогик технологияни ишлаб чиқиш масаласининг ёритилиши.
“Педагогик технологиялар” фанининг мазмуни, предмети, мақсад ва вазифалари
Педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари: “Технология”, “Педагогик технология”, “Илғор педагогик технологиялар”, “Янги педагогик технологиялар”, “Педагогик маҳорат” тушунчаларнинг мазмун-моҳияти.
1.4. Педагогик технологияларнитаълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш зарурияти.
Таянч иборалар: таълим, технология, педагогик технология, илғор педагогик технологиялар, янги педагогик технологиялар, педагогик маҳорат, илмий-назарий, асос, предмет, мазмун, мақсад, вазифа, зарурият, илмий тадқиқот, метод, Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари.
1.1.Ўзбекистон Республикасининг “Талим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да илғор педагогик технологияни ишлаб чиқиш масаласининг ёритилиши.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришгач мамлакатни иқтисодий-сиёсий, маънавий ривожлантириш учун, иқтисодиёт, сиёсат, маънавий, маориф соҳасида қатор ислоҳотларни амалга оширишга киришди.
Маълумки, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёти, мамлакатнинг маънавий-ахлоқий негизларининг ривожланиши билан мустаҳкам боғлиқликдир. Буни чуқур ҳис этган мамлакатнинг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг 1992-йилда ёзган “Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” рисоласида мазкур негизини:
-умуминсоний қадриятларга содиқлик:
-халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш:
-инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиш:
-ватанпарварлик”1 дан иборат бўлиши лозимлигини таъкидланган эди.
Мазкур маънавий-ахлоқий негизларни ривожлантиришда, бутун мамлакат аҳли, жумладан, ёшлар ҳам масъулдирлар. Бунинг учун билим, ақл-заковат, интелектуал салоҳият, маънавият, ахлоқий баркамоллик талаб этилади.
Бу эса таълим тизими олдига ёшларга фақат чуқур билим бериш, касб ўргатишни эмас, балки уларнинг шахсий сифатларига ҳам ошириш талабини қўяди. ХХI асрнинг техник ривожланган жамиятида яшовчи ҳозирги мактаб битирувчилари қуйидаги шахсий сифатларига эга бўлиши лозим:
-ўзгарувчан ҳаётий вазиятларга тез мослаша олиш, зарур билимларини мустақил эгаллаш ва уларни турли-туман муаммоларини ечишга қўллай олиш:
-мустақил танқидий фикрлай олиш, фаолиятда пайдо бўладиган қийинчиликларни кўра билиш ва уларни илғор технологияларда қўллаб, ижодий фикрлаб, янги ғоялар топишга қобилиятли бўлиш:
-ахборотлардан ўринли фойдалана олиш, фанларни таҳлил қилиш, уларни умумлаштириш, муқобил ғоялар ижод қилиш, ўз хулоса ва фикрларини мантиқий ва статистик асослай олиш:
-мулоқотга кириша олиш, ҳар хил кишилар, жамоалар билан тил топа олиш, жанжал (конфликт)ли вазиятларни ҳал қилиш, улардан усталик билан чиқа олиш:
- ўзининг ахлоқий, жисмоний ва руҳий, маънавий камолоти, маданий савияли, ақл-заковатини муттасил мустақил ривожлантириш учун тинмай изланиш.
Муаммоларни ҳал этишнинг ягона шарти таълим муассасаларининг ўқитиш ва тарбиялаш жараёнларига илғор педагогик технологияларни тадбиқ этишдир. Чунки илғор педагогик технологиялар таълим -тарбиянинг қоидалари, шакллари, усуллари, воситаларининг мукаммалиги ва ўзаро алоқадорлигини таминлаш, ўқувчилар ўқув -билув фаолиятларида ифодаланувчи, кафолатланган натижани таъминловчи педагогик ҳодиса ҳисобланади. Шунга биноан мамлакатимиз таълим муассасаларининг 1993-йилдан бошлаб таълим-тарбия жараёнларига илғор педагогик технологияларни қўллаш ишлари бошланди ва бу масалани расмийлаштириш учун 1997 йил 27 августда “Талим тўғрисида” ги Қонуннинг 3- моддасида қабул қилинди.
“ ... таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалашган ёндашув” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” нинг тўртинчи бўлимидаги, “Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари” деб номланган бандида”... илғор педагогик технологиялар, таълимнинг янги шакл ва услублари, ўқув шу, жумладан дифференсиалашган дастурлар амалиётга жорий етилди” деб қайд этилган”.2
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни рўёбга чиқоришнинг иккинчи босқичи (2001-2005 йиллар)да юқорида қайд этилган масаларни тўла ечиш ва “Таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини мустаҳкамлашни давом эттириш ва илғор педагогик технологиялар (таъкид бизники –Б.Х.; Ш.О.) билан таъминлаш” зарурлиги қайд этилган (2;41). Бу масала ўз навбатида педагогика фани олдида замонавий инновацион технологияларнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқишни тоқазо этади.
Шу муносабат билан 1997-1998- ўқув йилидан бошлаб Республикамизнинг барча узлуксиз таълим тизимидаги ўқув юртларининг таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияларни тадбиқ этиш кенг амалга оширила бошланди ҳамда олий таълим муассасаларида таълим олаётган бўлажак ўқитувчи тарбиячиларга педагогик технологияларнунг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида таълим муассасаларининг ўқув режасига “Педагогик технологиялар” курси киритилди. Бундан академик даража-магистратура бўлимлари ҳам мустасно эмас. “Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” фани ҳозирги демакратик, ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти асосларини ривожлантириш шароитида таълим жараёниниг зарурий самарадорлигини таъминлаш, замонавуй техника ва унинг ишлаш технологиясини мукаммал биладиган, жаҳонда рўй берадиган муаммолар мазмунини теран англайдиган ҳамда уларга ижобий муносабат билдирадиган, билиш фаоллиги ақлий меҳнат маданияти юксак, моҳир лаёқатли олий малумотли мутахассисларни тайёрлашга хизмат қила оладиган фан бўлганлиги учун ҳам, унинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни беқиёс, ижтимоий-педагогик аҳамияти катта фан сифатида тавсифланади. Чунки, мазкур фаннинг мазмунидан ўрин олган мавзулар ва улардаги маълумотлар бўлажак олий маълумоти ўқитувчи –тарбиячиларга ўқувчи ёшларни замонавий ахборотлар оқимини ўзлаштириш, техника ва унинг ишлаш технологиялари билан танишиш, илмий-ўқув адабиётлари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш имкиниятини таминлашга хизмат қилувчи таълим-тарбия жараёнинг инновацион технологиялари билан қуроллантиришга хизмат қилади.
Эътироф этиш жоизки, ҳар қандай инсоннинг техник-технологик билимдонлиги, маънавий-ахлоқий ва интелектуал салоҳияти, касбий маҳорати, ахборот билан таминланганлиги, муайян ихтисослик тўғрисидаги маълумотлар билан қуролланганлигига боғлиқ бўлади Шунга биноан педагогик технологиялар ва касбий маҳорат тўғрисидаги маълумотлар билан қуролланганлик, шу соҳани янада такомиллаштириш уни янги ғоялар билан тўлдириш учун асос бўлади. Бу ғоянинг мазмунида қизиқиш, интилиш, моҳирлик, лаёқат ва меҳнат унумдорлиги мужассамлашган. Бинобарин, қадимги юнон файласуфи Фалесга ”Қандай инсон бахтли инсондир?,-деб савол берганларида, у “танаси соғлом кўнгли хотиржам ва қобилиятли, маҳорати бор одам бахтлидир”,-деб жавоб берган экан.
Ушбу масалани ҳал этиш ва ёшларни бахтли инсон қилиш учун уларга давр талабидаги маълумотларни тақдим этиш лозим бўлади. Бунинг учун ҳозирги давр узлуксиз таълим муассасаларининг таълим-тарбия жараёнига педагогик жамоатчилик томонидан ишлаб чиқилган инновацион педагогик технологияларни кенг жорий қилиш ва уларни ҳаётга татбиқ эта оладиган кадрларни тайёрлаб, касбий маҳоратини такомиллаштириш масаласини ҳал этиш давлат даражасидаги устувор муаммога айланди.
Шунга биноан “Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” фани яратилиб олий таълим муассасаларининг магистратура таълим мутахассисликларига ўқитиш йўлга қуйилди. Ушбу фан мазмунидан ўрин олган мавзулар, талабаларни, таълим-тарбия шакллари, усуллари, воситаларини янгича, давр ва педагогик назарияр асосида ташкил этишни билишга, шуғулланишга, қўллашга, таҳлил қилиш ва ижодий хулусалар чиқаришга, касбий маҳоратни эгаллаш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган ва бу масала ҳозирги кунда ҳаётга кенг тадбиқ этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |