1-мавзу: педагогик технология педагогиканинг мустақил соҳаси сифатида режа



Download 54,9 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi54,9 Kb.
#49878
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 топшириқ

- педагогик технология – ўқув жараёнига технологик – тизимли ёндашишдир.
- педагогик технология – мақсад, (вазифа) фаолият натижаларининг яхлитлиги ва муваффақиятини таъминловчи лойиҳадир.
- педагогик технология - таълим–тарбияни энг қулай имкониятларини яратишга қаратилган ўқув жараёнининг шакл, усул ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлигидир» ва ҳ. к.
Юқоридаги таърифлар назаримизда орасида энг мукаммали, педагогик технологиянинг моҳият-мазмунини тўлиқ очиб берадигани ЮНЕСКО берган таърифдир. Зеро, таълим-тарбияда кам куч ва вақт сарфлаб яхши натижаларни тезроқ қўлга киритиш учун барча имкониятлар-техник воситалар, ўқитувчи маҳорати, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси иқтидори, салоҳиятини инобатга олиш “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг талабидир.
Маълумки, илмий-техникавий тараққиёт нафақат мамлакатимиздаги ишлаб-чиқаришнинг кўп сонли тармоқларига, балки маънавий-маърифий, ижтимоий-гуманитар ва маданий соҳасига ҳам илғор технологияларни тадбиқ этишни тақазо қилмоқда. Шу боисдан хорижий мамлакатлар ва МДҲ педагог олимлар қатори Ўзбекистонлик олимлар ҳам бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари сингари таълим-тарбия жараёнига янги педагогик технологияларни тадбиқ этиш бўйича бир мунча назарий ва амалий ишларни амалга оширдилар ҳамда оширмоқдалар. Жумладан, замонавий педагогик технологияларнинг моҳият-мазмунини ойдинлаштиришга бўлган уринишлар республикамизда 1993 йилдан бошланди. Шу йили Бухорода «Таълим-тарбия жараёнини илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этиш» мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур анжуманда кўпгина педагог олимлар томонидан «Педагогик технология» га таълим жараёнининг техник воситалари мажмуи сифатида ёндашилиб, репродуктив таълим усули эканлиги тўғрисида сўз юритилди ва репродуктив таълим ҳар қандай таълимнинг зарурий компоненти ҳисобланиб, у аниқ ўқув предмети доирасида кишиларнинг тажрибасини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлиб илм ўрганувчиларга маълум билим ва кўникмалар «асосини» шакллантиргандан сўнг продуктив (маҳсулли) ва ижодий – тадқиқий таълим методларига ўтиш мумкинлиги қайд этилди. Бинобарин, Республикада педагогик технологияни таълим - тарбия жараёнига тадбиқ этиш ва уни фан сифатида эътироф этишни биринчилардан бўлиб педагог олимлардан Б.Л. Фарберман, Н.С. Сайидахмедов, М. Очилов, Х. Абдукаримов, Т. Назарова, К. Зарипов, Б. Зиёмуҳаммедов, О. Розиқов ва бошқалар талқин қилдилар. Булар томонидан педагогик технологиянинг мазмун моҳиятини аниқлаштирувчи, унинг ҳудудга мос вариантини яратиш, таълимни технологиялаштириш воситаси ёрдамида ўқувчи шахсини шакллантиришнинг мукаммал вариантини ишлаб чиқиши ва ўқитувчи педагогик маҳоратини юксалтириш масалалари кўтарилиб чиқилди.
Б.А. Фарберманнинг фикрига кўра, «Педагогик технология – таълим жараёнига янгича ёндашув бўлиб педагогикада ижтимоий –мухандислик онг ифодасидир. У педагогик жараённи техника имкониятлари ва инсоннинг техникавий тафаккури асосида стандарт ҳолга солиб, унинг оптимал лойиҳасини тузиб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий ҳодисасидир»14.
Дарсликнинг биринчи қисмида биз «технология» тушунчасининг мазмун -моҳияти устида тўхталиб, унинг ишлаб чиқириш услублари, тайёрлаш воситаларидан иборат ҳунар фани деб таърифлаган эдик. Дархақиқат, ишлаб чиқариш технологияси маълум ашёларга ишлов бериш, уларни қайта ишлаш, усуллари тавсифини англатади. Ўқитиш технологияси эса таълим олувчиларга таълим-тарбия бериш ва уларнинг онгига таъсир қилиб, тафаккурини, дунёқарашини ривожлантириб бориш ҳунари, санъати ва усуллари мажмуи тўғрисидаги таълимот деган маъно келиб чиқади десак хато килмаган буламиз. Масалага шу нуқтаи назардан ёндашилганда Ўзбекистонда ишлаб чиқилган педагогик технологияни назарий ва амалиётиниўқув-тарбия жараёнига олиб кириш зарурлигини тарғиб қилган ва илмий асосланган олимлардан бири Н.Сайидахмедовдир. Унинг педагогик технологияга берган таърифи назаримизда мантиққа туғри келади. Унинг фикрича: «Педагогик технология – бу ўқитувчи (тарбиячи) томонидан ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчиларга таъсир кўрсатиш ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгилаб олинган шахс сифатларини шакллантириш жараёни»15.
Бу таърифда педагогик технология шахс сифатларини шакллантириш учун ўқитувчи (тарбиячи)нинг, ўқувчи (талаба) ларга таъсир кўрсатишга қаратилган мақсадга эришиш тизимининг лойиҳаси деб қаралади. Дархақиқат ҳар бир лойиҳа илмий асосланганбулиб ҳолда ва технологик талабларга жавоб берган тақдирдагина шахс ривожланишини ҳамда ўқув - тарбия жараёнининг мақсадни амалга ошишини таъминлай олади.
Педагог олим К.З.Зарипов педагогик технологияни педагогик маҳорат, педагогик ижод, ижодий фаолиятнинг маҳсули деб қараб, педагогик технология ёрдамида таълим жараёнидаги хато, камчиликларни мазмунини аниқлаштириб, уни аста-секинлик билан воқеликка айлантириш деб қарайди ва педагогик технологияни шундай таърифлайди:
«Педагогик технология изчил ва кетма-кет амалий фаолиятга, таълим-тарбия жараёнига аввалги режалаштирилган мақсадни амалга оширишга ҳамда маълум лойиҳани педагогик тизим амалиётига қўллашдир».16
М. Очилов педагогик технологияни таълим жараёнига тизимли-технологик ёндашув деб билиб, таълим мақсадларини ойдинлаштириш (идентификациялаш), унинг натижасини кафолатлаш, фаолиятни объектив баҳолаш деб қарайди ва «педагогик технология» тушунчасига шундай таъриф беради: «Педагогик технология – тизимли, технологик ёндашувлар асосида таълим шаклларини қулайлаштириш, натижасини кафолатлаш ва объектив баҳолаш учун инсон салоҳияти ҳамда техник воситаларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб, таълим мақсадларини ойдинлаштириб, ўқитиш ва билим ўзлаштириш жараёнларида қўлланиладиган усул ва методлар мажмуидир».17
Педагогика фанлари доктори, профессор Н.Н.Азизхўжаеванинг педагогик технолдогия тушунчасига таърифи қуйидагича: «Педагогик технология – таълим максадларига эришиш ва шахснинг ривожланишига қаратилган педагогик фаолиятини муттасил равишда ривожлантириш тизимли лойиҳасидир».
Педагогик технологияга педагогик жараённинг мажмуи сифатида қаралиб, уни босқичма-босқич амалга оширилиши тўғрисида фикр юритган олимлардан яна бирлари Б. Зиёмуҳаммедов ва Ш. Абдуллаевалардир. Уларнинг фикрича «Педагогик жараён мажмуини муайян вақт мобайнида босқичма-босқич амалга оширилиши педагогик технология дейилади». Шунга асосан, «Педагогик технология – бу жамият эҳтиёжидан келиб чиқиб, олдиндан белгиланган киши ижтимоий сифатларини самарали шакллантирувчи ва аниқ мақсадга йўналтирилган ўқув жараёнини мажму сифатида кўриб, уни ташкил қилувчи қисмлари бўлган ўқитувчи (педагог) нинг ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчи (талаба) ларга маълум бир шароитда муайян кетма-кетликда кўрсатган таъсирини назарда тутувчи ва таълим натижасини баҳолаб борувчи технологиялашган таълимий тадбирдир»18.
Мазкур таърифда шу нарса кўзга ташланадики, педагогик технология таълим-тарбия жараёнини бир бутунликда кўради, таълимнинг мақсад, мазмуни, ўқитиш усуллари ва воситаларини билим берувчи ва билим олувчиларнинг фаолиятини мажмуга келтиришни, ўқитиш босқичларини лойиҳалашни, унинг боришини назорат қилиш, натижани эса кафолатлашни ҳамда мажмуага келтиришни назарда тутади. Унинг яна бир хусусияти шундаки, илмий асосланган, яхши лойиҳаланган педагогик технология ўқитувчи маҳоратидан қатъий назар кўзланган мақсадга эришишни кафолатлайди, ўқувчи таълим – тарбиянинг якунида эгаллаган билимларни фаол амалга оширувчисига айланади.
Педагогик технолигияларни педагогиc фаолиятнинг мазмуни сифатида таққиқ қилган О.Толипов ва М.Усмонбойевалар уни шундай шархлайдилар: “Педагогик технология муаян лойиҳа асосида ташкил етиладиган, аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамда ушбу мақсаднинг натижаланишини кафолатловчи педагогик фаолият жараёнинг мазмунидир.19
Биз юқорида педагогик технологиянинг моҳия мазмуни билан танишиб чиқдик. Педагогик технологияга берилган тарифларни тахлил қилдик. Нега хозирги кунда бу сўзга “Илғор”, “Янги” сўзларни қўшиб,”Илғор педагогиc техналогийлар” ёҳуд “Янги педагогиc технологиялар” феномени кўп ишлатиладиган бўлиб қолди.
Энди ушбу тушунчаларга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.
Маълумки, педагогиc технология муамоси яъни ўқитишга технологик ёндашиш ХХ асрнинг 40-50йилларидан Ғарб мамлакатларида, айниқса, АҚШда майдонга келиб, таълим самарадорлигини оширишдаги аҳамяти илмий-амалий жиҳатдан ёритилган еди. Аммо собиқ иттифоқ даврида бу назаряга буржуа идеалогиясининг сарқити, бихевиоризим таълимотига асосланган ғоя деб қаралиб, уни таълим муассасалариннг ўқитиш жараёнига тадбиқ этиш ман етилган еди. Бунга фақат миллий мустақиллик йўл очиб берди ва биз педагогиc технологиялрга таълимни ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини англаб етдик ҳамда мамлакатимиздаги йетук педагог олимларнинг (Н.Саидахмедов Б.Фарберман М.Очилов, К.Зарипов ва ҳ.к) илмий-назарий хулосалари туфайли Педагогик технологияларни таълим тарбияга қўллай бошладик. Шунинг учун бу сўзга биз “Янги”тушунчасини қўлланик. Педагогиc назарянинг талимотига кўра ҳар қандай самарага олиб борувчи, фаолиятнинг сифат кўрсатгичларини таъминловчи ғоя ёки қоида илғордир. Таинки, ҳар қандай илғор ғоя ва тажрибага асосланади ҳамда синалади. Шунга асосан илғор педагогиc технологиялар ҳам тажрибада синалиб, яхши натижа берганлиги сабабли уни ў[қитиш жараёнига тадбиқ этиш лозим деб топилди. Шунинг учун биз бугун таълим ва тарбия жараёнига педагогик технологияларни тадбиқ этиш лозимлигини ҳис етиб, уни илғор педагогиc технологиялар деб аташга ҳақлимиз.
Янги педагогиc техналогиялар деб аташимизнинг биринчи сабаби шундан иборатки, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида мамлакатимиз таълим муассасида таълим мазмуни янгиланди, янгиланган таълим мазмуни еса уни ўз естемолчилариҳга йетказишни янгича йўлларини излаб топишни тақозо қилса, иккинчидан, таълим малумотларини ўқувчиларга йетказишда педагогиc технология лойиҳаларидан кенг фойдалинади.
Шунингдек, кўгина хорижий мамлакатларда, рус ва ўзбек тилларида ёзилган педагогик адабиётларда “Педагогик технология” ”Таълим технологияси” , “Ўқитиш технологияси” “Таълимий технология ” тарзида талқин қилинади.
Буни қандай изоҳлаш мумкин? Маълумки “Педагогик технология” атамаси ингилизча “Анедуcатионал течнологй ” сўзидан олинган бўлиб, айнан таржимаси “Таълим технологияси” деган маънони билдиради. Чунки, Англия АҚШ ва бошқа кўпгина Ғарбий Европа мамлакатларнинг олий таълим муассасаларида педагогика фани ўқитилмайди. Шунинг учун “Педагогик технология” сўзи ўрнида “Таълим технология”си тушунчаси ишлатилади. Демак, “Таълим технология”си тушунчаси ҳам педагогиc атама хисобланади деган хато бўлмайди. Еътироф этиш жоизки МДХга шу жумладан бизнинг Республикамиз Таълим тизимида шахсни шакллантириш, уни баркамол инсонлар қилиб вояга йетказиш бунинг учун ўқитиш, тарбиялаш, ишларини ижтимоий талаб ва еҳтиёж асосида ташкиллаштирувчи фан сифатида.”Педагогика фани ўқитилиб келинмоқда.” Шу нуқтаи назарда атамани “Педагогик технология”деб атасак ва ишлацак мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқитиш ва тарбиялашда ўқтувчи ва ўқувчиларни ҳамкорликдаги фаолият йўли “Метод” атамаси тарзида қўлланилади. Шу боис кўпгина холларда ишлатиладиган “Таълим технологияси”, “Ўқитиш технологияси”, “Таълимий технологиялар” атамалри ҳам, “Педагог технология ” атамасинг негизини ташкил етади. Аммо у “Таълим методи тушунчаси нисбатан кенг мазмунга ега .” Шунга кўпгина ғарбий Европа мамлакатлари вқа АҚШда “Педагогика”фани мавжуд емас. Шунга биноан “Таълим технологияси- таълим мақсадига еришиш жараёнини умумий мазмуни, яъни аввалдан лойиҳалаштирилган таълим жараёнини яхлит тизим асосида, босқичма -босқич амалгам ошириш, аниқ мақсадга еришиш йўлида муайян метод, усул ва воситалар тизимини ишлаб чиқиш, улардан самарали, унумли фойдаланиш ҳамда таълим жараёнини юқори даражада бошқаришда ифодлайди.”20
Демак таълим технологияси таълимни ягона мақсади (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи)га еришиш учун машғулов мавзусининг мазмунидан келиб чиқиб ўқитиш, ўрганиш учун таълим моделлари (Таълим тузулмаси метод, усул воситалар)ни аниқ ишлаб чиқиш ва уни самарали амалгам оширишни назарда тутади.
Ўқитиш технологияси- дарс мобайнида маълумотларни узатиш, вақт ва шароит мезонига монанд тарзда енг самарали усулларини қўллашни тартибга солувчи ўзаро мулоқот жараёнидир21. Бу тарифда ўқитиш жараёнида ўқитувчи ўқувчилар учун таълимнинг қулай усулларини дарс мавзуси ва унинг мазмунига мос равишда танлаш инобадга олинмоқда. Бунда ўқитиш ва ўрганиш жараёнининг самарали усулларини танлаш ҳамда қўллаш машғулот олдига қўйилган вазифани тўлиқ ҳал этиш амалга ошади.
Шундай қилиб “Таълим технологияси”, “Ўқитиш технологияси,” “Педагогик технология” тушунчалари. фойдаланишга энди қўл урилмоқда. Бу эса таълим тарғиботчилари учун янги ҳодисадир. Шунга асосан биз «педагогик технология» тушунчасига «янги» сўзини қўшиб, уни «янги педагогик технологиялар» деб аташимиз мумкин деган хулосага келамиз.
Шундай қилиб, педагогик технология илмий назарияга асосланган, мақсадни белгилаш ва унга эришишда ижтимоий, дидактик, руҳий-педагогик, фалсафий назарияга суянган, вазифа (мақсад), фаолият, натижа яхлитлиги, таълим-тарбия муваффақиятини таъминлайдиган, таълим-тарбиянинг лойиҳаланган жараёни, принциплари, усуллари, воситаларининг ўзаро ҳамкорликдаги бирлигидир. Шу боис ҳам БМТи хузуридаги нуфузли ташкилот ЮНЕСКО томонидан тан олинди ва амалга кенг кулланилмокда.
Шу ўринда педагогика фанлари доктори, профессор М. Очиловнинг фикрига қўшилган ҳолда педагогика назарияси ва амалиётида тан олинган ва илмий-назарий жиҳатдан асосланган педагогик технологиянинг моҳият-мазмунига қуйидагиларни киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

  • таълим жараёнини олдиндан лойиҳалаш ва синфда ўқувчилар билан

қайта ишлаб чиқиш;

  • тизимли ёндашув асосида талабаларнинг ўқиш - билиш фаолиятини тасвирлайдиган таълим жараёни лойиҳасини тузиш;

  • таълим мақсад реал, аниқ диагностик бўлиши ва ўқувчининг билим ўзлаштириш сифатини объектив баҳолаши;

  • таълим жараёнининг тузилиши ва мазмуни яхлитлиги, ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсирда бўлиши;

  • таълим шаклларини оптималлаштириш (қулайлаштириш);

  • таълим жараёнида техник воситалар ва инсон салоҳиятининг ўзаро таъсирини ҳисобга олиш;

  • таълим мақсадларини кўзлаган эталон асосида ўқувчиларнинг кузатиладиган, ўлчанадиган ҳаракатлари шаклида ойдинлаштириш;

  • талабанинг фаоллигига таяниб ўқитиш;

  • билим ўзлаштириш жараёнида йўл қўйилган хатоларни аниқлаб, кузатиб бориш;

  • шакллантирувчи ва изоҳловчи баҳолар;

  • белгиланган мезонларга биноан тест вазифаларини бажариш;

  • таълимнинг кафолатланганлиги;

таълим самарадорлигининг юқорилиги»22.
Юқорида санаб ўтилган сабабли шартларнинг бажаралиши жиҳатидан иқтисодий-сиёсий, маънавий-ижтимоий ва маърифий тараққиётни таминлай олади ҳамда инсоннинг маънавий-ахлоқий салоҳияти интеллектуал ва жисмоний-маърифий барқарорлиги учун замин яратади. Шу боис педагогик технологияларни узлуксиз таълимнинг ўқитиш-тарбиялаш жараёнига тадбиқ этиш кечиктириб бўлмас ижтимоий-педагогик ҳодиса ҳисобланади.
Педагогик маҳорат - педагогик жараёнда таркиб топади. Педагогик жараён эса касбий ва шахсий тайёргарликни йўлга қўйиб, бўлажак мутахассисни меҳнатга, ҳаётга тайёрлаш учун давлат, жамият, миллат ва келажак авлод олдида жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади. Шунинг учун, педагог шахсий ва касбий фазилатлар эгаси бўлиши лозим. Педагогнинг шахсий фазилатлари сирасига иймон – эътиқоди, дунёқараши, ижтимоий эҳтиёж ва фаоллиги, одоб – ахлоқи, фуқаролик бурчларини ҳис қилиши, маънавияти, дилкашлиги, талабчанлиги, қатъийлиги ва мақсадга интилиши, инсонпарварлиги, ҳуқуқий билимдонлиги ва ҳ.к.лар киради. Булар ўқитувчига касбий хусусиятларни ўзида тарбиялаб боришга кўмаклашади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқоридаги келтирилган тарифлар Педагогик технологиянинг мазмун –моҳиятини англаш ва тушуниш учун имкон ярата олади. Аммо педагогик технологияни бугунги кунда таълим-тарбия жараёнига қўллашнинг қандай зарурияти пайдо бўлди. Таълим тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш ХХасрнинг 70-80йиллари, педагогик жараёнинг оптималлаштириш (ХХасрнинг 80-90 йиллари) ғояларидан педагогик технология қандай афзалликлари билан фарқланади, ёш авлодни ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, маънавий-сиёсий фаолиятга тайёрлаш ва уларни баркамол инсонлар қилиб ривожлантиришга қандай унинг имконятлар ярата олди. Эндинги фикримиз шу тўғрисида бўлади.



Download 54,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish