Мактабгача катта ёш.
1. Мактабгача катта ёшдаги бола боғчада.
2. Болаларнинг соғлом, бақувват, қувноқ қилиб ўстирамиз.
Бу ёшда боланинг бўйи жадаллик билан ўсади, оғирлиги ортади. Умуртқа поғонаси таъсиротига ғоят сезгир бўлади, шунинг учун бола умуртқасини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Агар бола оёғи оғриётганига шикоят қилса, дарҳол олдини олиш лозим. Айниқса, болаларнинг ортиқча толиқиши фаолияти зерикларни бўлишининг олдини олиш керак.
Болалар ҳаракат режими тўғри ташкил этилса, ҳаракат эҳтиёжи қондирилади. ҳаракат малакаси яхши шаклланиши учун машқлар такрорланиб туриши керак. Мустаҳкамлаш учун ҳаракатли ўйин – эстафеталар уюштирилади.
Чорак давомида 1 марта боғ, кўл, дарё бўйига сайр уюштирилади, 2 – 2,5 соат давом этади. Спорт байрамлари 1 йилда 2 марта ўтказилади.
Бу ёшдаги болалар соғлом ҳаёт тарзи билан таништирилиши керак. Ўйин муҳити болалар ўзлари севган машғулот билан хоҳлаган вақтларида шуғулланадиган қилиб яратилади. Жиҳозлашда болаларнинг алоҳида ва гуруҳларга уюшиб ўйнашлари эътиборга олинади. Жиҳозлар ичида билиш фаолиятини ўстирадиган, қизлар ва ўғил болалар қизиқишларига мос, малакасини ҳосил қилишга қаратилган материаллар алоҳида ўрин тутади.
2.1. Гигиеник малакалар ҳосил қилиш.
Тушунчалар. Соғлиқ соғлом турмуш тарзи ҳақида тушунчалар аҳлоқ қоидалари билан таништириш. Гигиена қоидалари, муолажа, стол олдида, жамоат жойларида ўзини тутиш қоидалари ҳақида тушунчалар. Шу мавзуда мақол, масал, шеърлар билиш.
Амалий малакалар.
Маданий – гигиеник жараёнларни бажаришда мустақиллик, кичикларга гигиеник муолажаларни қандай бажаришни кўрсатиш, зарур ҳолда ёрдамлашиш. Жароҳат олганларга биринчи ёрдам кўрсата олиш, спорт байрамларида иштирок этиш.
2.2. ҳаракат маданиятини ўргатиш.
ҳаётининг 6 – йили.
Бу ёшда болалар ҳаракат тажрибаси ортиб боради. ҳаракат ва билиш қобилиятлари ўсади.
Болаларни ҳаракатлар аниқлиги уларнинг намунага мослигини тушунишга ўргатилади.
Болалар билан ўйин – машғулотларда тарбиячи қуйидагиларга эътибор беради:
- барча ҳаракат турларининг тушунган ҳолда фаол бажарилиши;
- ўзи ва ўртоқларининг ҳаракатларини таҳлил қилиш, назорат қилиш, баҳолаш;
- спорт ўйинлари, машқларида дастлабки тушунча малакаларини шакллантириш;
- тенгдошлари ва кичкинтойлар билан ҳаракатли ўйинлар, машқлар ўтказиш;
- ҳаракат фаолиятида ижодкорликка рағбатлантириш;
- чаққонлик, умумий саботлиликни тарбиялаш.
Боланинг малакалари.
1. Тартиб машқлари: 1 қатор туриш, 2 ва 3 звенога қайта сафланиш;
2. Умумривожлантирувчи машқлар:
- турли нарсалар билан машқларбажариш йўллари;
- тана қисмларининг ҳаракат йўналишлари, кетма – кетлиги.
3. Асосий ҳаракатлар:
- тезликка югуришда силтанадиган оёқни олдинга узатиш;
- ўртача ва секин темпда югуриш;
- узунликка ва баландликка югуриб келиб сакраш, арқон билан сакраш;
- «тўп мактаби», нишонга ва олисга отиш;
- тирмашиб чиқиш.
4. ҳаракатли ва спорт ўйинлари:
- ўйин қоидалари;
- бошловчи танлаш усуллари.
5. Спорт машқлари:
Жисмоний машқлар мазмуни.
Мустақил қайта сафланишлар. Бир қатордан 2тага, 2та доирага кўндаланг бўйича, «илон изи» бўлиб қайта сафланиш, бурилишлар.
Дастлабки ҳолат. Туриб, ўтириб, энгашиб, бурилиб.
Қўл ҳолатлари ва ҳаракатлари. Бир вақтнинг ўзида, алмашиб бир томонга, турли томонга, силташ, узатиш, ёзиш, букиш.
Бош ҳолатлари ва ҳаракатлари: пастга, тепага, ёнга буриш, энгашиш.
Гавданинг ҳолатлари ва ҳаракатлари. Бурилишлар, эгилишлар, айланишлар.
Оёқлар ҳолати, ҳаракатлари. Бурилишлар, эгилишлар, айланишлар.
Оёқлар ҳолати, ҳаракатлари. Ўтириб туриш (40тагача) таянчга таяниб, олдинга – орқага силташ, қўлларни узатиб, энгашиш, турган жойда сакраш, халтача, гантеллар, тўплар билан машқ.
Юриш, мувозанат машқлари. Ярим ўтириб, товондан – оёқ учига ўтиб, қўшимча топшириқ билан кўзни юмиб, нарсалардан ошиб ўтиб, гимнастика скамейкаси устида, арқон бўлаб, хода устида, тўнка устида, орқага томон юриши.
Югуриш. Оёқ учида, тиззаларни баланд кўтариб, нарсалар оралаб, ошиб ўтиб, аста – секин югуриш.
Сакраш. Турган жойда: оёқлар чалиштирилган кенг қўйилган: бир оёқ олдида, иккинчи орқада, оёқ алмашиб (4-5м) 2 оёқлаб 5-6 нарсадан ошиб сакраш (баландлиги 15-20см), нарсаларга сакраб чиқиш, (баландлиги 20см.гача). Кўтарилган қўлдан 15 – 20 см. баланддаги нарсага сакраш, турган жойдан узунликка сакраш, баландликка сакраш, чуқурга сакраш.
Ирғитиш, илиб олиш, отиш. Тўпни бир ва икка қўллаб предметлар орасидан думалатиш. Тепага ерга отиб, илиш, - 2 қўллаб 10 тагача, 1 қўллаб 4-6 тагача, бир – бирига ошириш, илиб олиш горизонтал ва вертикал нишонга отиш, узоққа отиш (5-9м.)
Эмаклаш, тирмашиб чиқиш. Бош билан тўпни итариб, скамейка устида тўрт оёқлаб эмаклаш, қўллар ёрдамида тортилиш, ғўла устида қўл, оёқлар ёрдамида ҳаракатланиш, эмаклаб ўтиш тагидан ўтиш, арқон нарвонга чиқиш.
Минимал натижалар.
30 м.га югуриш 7,9 – 7,5 сек.
Турган жойда узунликка сакраш 80 – 90 см.
Югуриб келиб узунликка сакраш 130 – 150 см.
Баландликка сакраш 40 см.
Баландга сакраш 25 см.
Чуқурликка сакраш 40 см.
Предметни ирғитиш:
200 гр. 3,5 – 4 м.
80 гр. 7,5 м.
Тўпни ирғитиш 2,5 м.
Югуриш, сакраш, эмаклаш, тирмашиб чиқиш, ирғитишга доир ўйинлар. Эстафета ўйинлар. Городки, баскетбол, бадминтон, футбол ўйинлар.
ҳаракат малакалари. Юриш ва югуриш вақтида оралиқ масофани сақлаш, машқларни аниқ бажариш, қоматни тўғри тутиб, мувозанатни сақлаб тез юриш, тўп билан турли машқлар бажариш. Мустақил равишда таниш ҳаракатли ўйинни ўйнаш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. Бола мураккаб машқларни бажаришда дадил эмас. Ўз ва ўртоқларининг ҳатоларини кўрмайди. ҳаракатлар сифатига эътибор бермайди. Жисмоний машқларга қизиқиш суст.
Ўрта. Машқларни тўғри бажарсада, доим ҳам зарур куч сарфлавермайди. ҳаракатдаги ҳатоларни пайқаб, тўғрилайди. Бошловчиликни уддалайди. Лекин ўйинларни мустақил ташкил этмайди.
Юқори. Машқларни дадил, аниқ, ифодали қилиб бажаради. ҳаракатларини назорат қилади, баҳолайди. Таниш ўйинларни мустақил ташкил этади.
ҳаётининг еттинчи йили.
Бу ёшдаги болалар ҳаракатлари, мувофиқлашгани, билан ажралиб туради. Фазода мўлжал қилиш яхшиланади, ҳаракат гўзаллигини хис қила бошлайдилар.
Бу гуруҳда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш имкони туғилади.
- барча машқларни бажаришда аниқлик, ифодалилик, шахдамлик;
- ҳаракатларни таҳлил қилиш малакасини мустаҳкамлаш;
- мустақил равишда ўйин – машқларни уюштириш, малакасини мустаҳкамлаш;
- ҳаракатларни бажаришда ижодкорлик, ташаббусни ривожлантириш;
- спорт ўйин машқларида қоидалар ва малакаларни мустаҳкамлаш;
- ҳаракат чаққонлигини тарбиялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |