ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ МЕТОДИСТИНИНГ ИШ ХУЖЖАТЛАРИНИ
ЮРИТИШ” НОМЛИ МЕТОДИК ТАВСИЯ
1
Тошкент-2020
Тузувчилар: М.Рустамова, М.Файзуллаева, Д.Шарафутдинова
Мазкур методик тавсия мактабгача таълим ташкилотлари методистлари учун амалий ёрдам сифатида тавсия этилди.
Методик тавсияда мактабгача таълим ташкилоти методисти томонидан юритилиши лозим бўлган педагогик ҳужжатларни тўғри юритиш, уларни йиғма жилдлари қандай шакллантириш керакли ёритиб берилган.
Методик тавсиядан туман, шаҳар мактабгача таълим бўлимлари қошида методистлар учун ташкил этилган методик уюшма аъзолари, мактабгача таълим ташкилотлари методистлари, педагогика олий ўқув юртлари талаба лари ижодий ёндашган ҳолда фойдаланишлари мумкин.
Тақризчилар:
|
Мактабгача таълим муассасалари раҳар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти Мактабгача таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчиси З.Омарова
|
|
Тошкент шаҳар Олмазор тумани 269-сонли мактабгача таълим ташкилоти методисти Ф.Тошмухамедова
|
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори ҳамда вазирлик томонидан тасдиқланган “Илк қадам” давлат ўқув дастурининг ижросини таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларида юритилаётган иш ҳужжатларини тартибга солиш, ходимларнинг таълим-тарбия жараёнидаги маъсулиятини ошириш юзасидан Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқнинг иловалари билан мактабгача таълим ташкилотларида юритиладиган иш ҳужжатлари рўйхати ва ҳужжатларни юритилиши бўйича қўлланма тасдиқланиб, республиканинг барча давлат мактабгача таълим ташкилотларида фойдаланиш учун тавсия этилди.
Қўлланма давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритувчи барча методист учун иш хужжатларини тўғри расмийлаштириш ҳамда унга ижодий ёндошган ҳолда қатъий амал қилиш тартибини белгилайди. Қўлланмани тайёрлашдан мақсад мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган таълим-тарбия ва методик ишларни замон талаблари даражасида янгича ёндошган ҳолда ташкил этиш ҳамда хужжатлар юритилишида таълим мазмуни самарадорлигини оширишга қаратилганлигини таъминлашдан иборат.
Методист таълим тарбия жараёнини ташкил этишга методик ёрдам беради ва уни назорат қилади. Таълим тарбия жараёнларини тўғри ташкил этилишида методист ташкилотдаги барча педагоглар билан ҳамкорликдаги ишларни амалга оширади. Таълим жараённи мазмун моҳиятини бугунги кун талаби асосида олиб борилиши, таълим жараённи таҳлил қилиш ва аниқланган бўшлиқларини бартараф этиш учун зарур бўлган тавсияларни бериб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |