СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – БУ САЛОМАТЛИКНИ САҚЛАШ ВА ЗАРАРЛИ
ОДАТЛАРГА БАРҲАМ БЕРИШ
КАРИМОВ Х.А., ХАСАНОВА Н.Р., ЎзДЖТИ
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ―Одамзотнинг соғлиги кўп
жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаѐтини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликнинг
олдини олиш учун соғлом ҳаѐт тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаши лозим‖, деган
фикрлари замирида соғлом турмуш тарзи орқали саломатликни мустаҳкамлашнинг туб моҳияти ѐтганлиги ҳеч
биримиз учун сир эмас.
Баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиѐсатининг устувор вазифаларидан бирига
айланаѐтганлиги, шу ўринда, ―Соғлом авлод учун‖ орденини, ―Соғлом авлод учун‖ ҳалқаро хайрия
жамғармасининг ташкил топганлиги, 2000 йил ―Соғлом авлод йили‖, 2010 йил ―Баркамол авлод йили‖, 2014
йил ―Соғлом бола йили‖ деб эълон қилинганлиги Ўзбекистоннинг ѐшларини ҳар жиҳатдан етук, соғлом
бўлишлари учун қўйилаѐтган қадамлардир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги
331
―Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ѐшларга оид давлат сиѐсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-2124-сонли қарорининг замирида келажак авлодимизни буюк аждодларга
муносиб даражада тарбиялаш кўзда тутилган. Шунингдек бугунги кунда барча ташкилотларда, махаллаларда
аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш давом этмоқда.
Мамлакатимизда халқ саломатлиги ҳар бир инсон учун бебаҳо бойлик сифатида жамиятни ижтимоий-
иқтисодий ривожланишининг муҳим шартларидан бири бўлмоқда. Дарҳақиқат, Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилотининг таърифига кўра: ―Саломатлик – касаллик, бирор нуқсонларнинг йўқлиги эмас, балки жисмоний,
ақлий (руҳий) ва ижтимоий хотиржамликдир‖. Инсон мустаҳкам саломатликка эга бўлгандагина бахтли
яшаши мумкин. Шундай экан, саломатлик – мавжуд барча қадриятлар орасида энг олийси сифатида
қадрланмоғи лозим. Бунинг учун ҳар бир инсон мустаҳкам саломатликка эришиш йўлини, саломатликнинг сир-
асрорларини чуқур билиши ва тўлақонли саломатликнинг ягона йўли зарарли одатлардан воз кечиш ва соғлом
турмуш тарзи эканлигини англаб етиши лозим.
Бунинг учун ҳар бир инсон Соғлом турмуш тарзининг асосий тамойилларини билмоғи ва унга амал
қилмоғи зарур: улар ўз саломатлигини мустаҳкамлашни босқичма-босқич ривожлантириб бориши; ўз танаси
имкониятларини авайлаб асраши, узоқ умр кўришни ният қилиш ва шунга интилиш; соғлом овқатланишларга
амал қилиши ва ўз организмининг жисмоний ҳолатини аъло даражада сақлаб туришга эришиш; ҳар куни ўз
саломатлиги тетик бўлиши учун руҳан бардам бўлиш чораларини кўриш, ўз саломатлиги ҳақида доимо
қайғуриши ва унга давлат ѐки врачларнинг вазифаси сифатида қарамаслиги, ўз саломатлиги энг аввало ўзининг
қўлида эканлигини англаб олиши кабилардан иборат.
Соғлом турмуш тарзининг асосий тамойилларига барча аҳоли билан биргаликда спортчи ѐшларимиз
албатта риоя этмоқлари лозим. Чунки улар Ўзбекистонни дунѐга танитувчи, донғини жаҳонга таратувчилардир.
Соғлом турмуш тарзининг энг муҳим йўналишларидан бири бу зарарли одатлардан воз
кечишдир.Зарарли одатлар - (инсон саломатлигига зарар етказадиган, жисмоний, руҳий, маънавий, ижтимоий
ва шу каби салбий таъсир кўрсатувчи омиллар) - инсон хулқ-атворида учрайдиган миллий ғоя негизлари ва
тамойилларга мос тушмайдиган, жамият тараққиѐтига, инсоний муносабатларга салбий таъсир кўрсатадиган
хатти-ҳаракатлар кўникмалар, қилиқлар мажмуи.
Спортчининг машғулот ва мусобоқаларда муваффақиятга эришишиши организмга ѐмон таъсир
этадиган зарарли одатларни йўқотишга боғлиқдир. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи спортчи
спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, чекиш, гигиеник меъѐрлар ва талабларга амал қилмаслик ва бошқалар
уларнинг саломатлигини ѐмонлашишига ва спорт кўрсаткичларни пасайишига олиб келади.
Ичкиликбозлик у энг аввало марказий нерв тизмига таъсир қилади, бунда юқори қўзғалиш пайдо
бўлади ва тормозланиш жараѐни бузилишга олиб келади.
Алкоголни оз миқдорда бўлса ҳам ичиш юрак-томир тизимига ѐмон таъсир кўрсатади, яъни
атеросклероз ва гипертония касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Узоқ вақт ичкилик ичиб
юриш жигарни ѐғ босишга буйрак, меъда ичаклар функциясини бузилишга олиб келади ва нафас органларига
зарарли таъсир кўрсатади. Спиртли ичимлик иштаҳани очиши ва кайфиятни кўтариш мақсадида мунтазам
равишда ичиш организмни заҳарланишга олиб келади. Спиртли ичимлик таъсирида иш қобилият пасаяди.
Масалан штангачи малакали спортчиларга 50 г алкогол ичимлиги бериб кузатилганда спорт натижаси 18-25%
га пасайиши аниқланган. Баскетболчилар 36 г спиртли ичимлик қабул қилганда доирага тўпни ташлаш
аниқлиги кескин камайгани кузатилган. Натижанинг ѐмон бўлиши диққатнинг сусайиши, мўлжалга олиш ва
ҳаракат координацияларнинг бузилишидир (В.Кузнецова).
Зарарли одатларнинг яна бири, тамаки маҳсулотларини чекиш, унга ўрганишдир. Тамаки худди кофе,
чойга ўхшаш наркотик моддалар қаторига киради. Тамаки маҳсулотлари таркибидаги заҳарли модда – никотин
мавжуд. Бир томчи никотин хона полига томса, хонанинг ҳавосини бузишга етарли даражада таъсир кўрсатади.
Тамаки маҳсулотларини туташидан пайдо бўлган тутун таркибида синил кислотасидан бошқа бир қанча
заҳарли моддалар бўлиб, жумладан водородсулфид, сулфат кислотаси, сулфитни қўрғошинли бирикмаси, ис
гази, карбонат ангидриди, аммиак, азот, эфир ѐғлари, бензапирен ва бошқалар. Никотин моддаси заҳарлилик
томонидан синил кислотасидан қолишмайди. Никотиннинг ўлим чақирадиган миқдори – 0,08-0,16 граммни
ташкил қилади. Унинг заҳарли моддалари ўпка тўқималари – алвеолалари орқали тўғридан-тўғри қонга ўтиб
одам организмини зарарлайди. Чекувчиларда, организмни жисмоний иш қобилияти пасаяди, организм ҳимоя
реакциясини сусайтиради, ҳотира ўзгаради. Чекиш спортчининг иш қобилиятини сусайтиради. Узоқ йиллар
дамомида кросс натижаларини умумлаштирган Кеннеининг маълумотлари бўйича финишга келганларнинг
биринчи 10 тасида чекмайдиганлар 94% ни ташкил қилади (И.М.Саркизов-Серазини).
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида тўғри овқатланиш, шахсий гигиена, тўғри ташкил этилган
кун тартибига амал қилишга ҳам аҳамият берилиши керак, чунки уларнинг бирортасига амал қилмаслик
спортчини саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Кишининг мустаҳкам соғлигини фақат унинг касалликлардан ҳоли бўлгани учун эмас, балки жисмоний
ва руҳий куч-қувватининг уйғунлиги, яхши меҳнат қобилияти, кайфиятининг доим кўтаринки бўлишида акс
этади. Ҳар бир спортчи ўз қадр-қимматини билиши, атрофидаги одамларни ҳурмат қилиши, ўз спорт турини
қадрлаши, соғлигини сақлаши, бахтли-саодатли бўлиб яшаши учун ҳаракат қилиши керак. Жисмоний ҳаракат,
спорт, тўғри овқатланиш, организмни чиниқтириш, уни ҳаѐт-организм ритмига мослаштириш ва меъѐрли
уйқуни таъминлаш, зарарли одатларни ташлаш ҳар қандай кишини ўйлаган ва умид қилган мақсадларига ва
332
умр боқийликни таъминлашнинг асосий замин ва омил бўлади. Бу, албатта, соғлом турмуш тарзи билан амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |