СПОРТ КОЛЕЖЛАРИ ВА МАХСУС ФУТБОЛ МАКТАБЛАРИДА МАШҒУЛОТЛАРИНИ ОЛИБ
БОРИШДА ЯНГИ ПЕДОГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ИСМАИЛОВА М., ОРИПОВ О., ЎзДЖТИ
Спорт колежлари ва махсус футбол мактабларида футбол спорт турларидаги айрим усул ва усуллар
ўзининг муайян тайѐргарлигига талабларига эга. Спорт колежлари ва махсус футбол мактабларида тайѐргарлик
усул ва турларда ҳаракатнинг асосий механизми умумий бўлиб, деталлардагина фарқ бўлади. Ҳар хил усул,
усул ва турларни ижро этиш шартлари спорт турлари техникасини янада турли-туман қилишини ҳисолбга
олиб машғулотдаги пед технологиялар бўйича ташкил қилинган гурухларда бир вақтнинг ўзида турли хил
техник ҳаракатлар ўрганилиши мумкин.
Янги педогогик технологиялардан ―Семинар мусобақа‖ технологияси, ―Танишув‖ технологияси,
―Зинама-зина‖ технологияси, ―Ақлий ҳужум‖ технологияси, ―Чархпалак‖ технологияси, ―Кластр‖ технологияси,
―Бумеранг‖ технологияси, ‖3х4‖ технологияси, ‖Резюме‖ технологияси, ‖Муаммо‖ технологияси, ‖Лабиринт‖
технологияси, ―Блиц-сўров‖ технологияси, ―ФСМУ‖ технологияси, ‖Скарабей‖ технологияси, ―Елпиғич‖
технологияси, ―Мулоқот‖ технологияси, ―Баҳслашув‖ технологияси, ‖Сценарий‖ технологияси ва бошқалар
киради.
Бу эса спорт колежлари ва махсус футбол мактабларида спорт турларининг техник ҳаракатларини
ўрганишни тизимлаштириш усул, турларини аниқ тарзда тушуниш, уларни тўғри таҳлил қилиш, олинган
билимларни такомиллаштириш вазифаларини мувафаққиятли ҳал қилишга ѐрдам беради.
Бу усулга тайѐргарлик кўриш учун талабалар олдиндан огоҳлантирилади ва мавзу эълон қилинади.
Талабалар гуруҳи икки кичик гуруҳчаларга бўлинади. Амалий машғулот бошида талабалар мусобақа шартлари
билан таништирилади. Бунда фақат жавоблар учун эмас, балки саволларни тўғри ва аниқлиги учун, қўшимча ва
тузатишлар учун ҳам маълум баллар белгиланади. Гуруҳ талабаларининг барчаси фаол қатнашишлари учун эса
минус баллар ҳам кўрсатилиши мумкин, масалан, +5 дан –5 гача нотўғри ҳаракатлар учун балларни айириш
усули ишлатилиши мумкин. Мусобақа давомида тўпланган баллар ѐзиб борилиши мумкин. Амалий машғулот
охирида охирида ғолиб гуруҳ қатнашчилари қўшимча баллар билан рағбатланиши мумкин. Педагог таълим
жараѐнини бошқарувичи сифатида жуда ҳушѐр ваа синчковлик билан техник – тактик ҳаракатлари учун, ҳар
бир талабага баҳо қўйиб бориши лозим. Бу усул билимларни, ҳаракат кўникмаларини янада мустаҳкамроқ
эгалланишига, ҳаракат маданиятини ошишига, техник-тактик ғаракатларни тўғри тузилишига, ўз ҳаракатлари
тўғрисида фикрини баѐн этишга ўргатади. Ўрганилаѐтган мавзу ҳар томонлама таҳлил этилади ва ҳаѐтий
жараѐнлар билан боғланади.
Спорт колежлари ва махсус футбол мактабларида спорт турлари техникасининг ифодаланиши
машғулот иштирокчиларнинг хужум қилувчи турли усулда ва химояланувчи турли усулардаги ҳаракатларига
ажратилиши умумий, кичик кичик гурухларда ҳаракатланиш техникасидан фойдалана олишда бошланиши
мумкин.
Спорт турларидаги янги ва самарали усуллари, умумий ва махсус техник ҳаракатлари юксак даражада
бўлишини талаб этмоқда. Ҳар бир спорт турларидаги алохида спортчи бир машғулот давомида бўлажак
мусобақаларда жамоасининг ғалаба қозониши учун кўпгина техник ҳаракатларни такомиллаштириш учун
машғулотларни олиб борадилар.
Машғулот фаолияти ифодаланишига қараб спорт турлари техникаси иккита йирик бўлимга
ажратилади:
-машғулотда қатнашиб спорт турларидаги техник- тактик ҳаракатларрдан фойдалниб ҳужум
қилувчилар техникаси;
-машғулотда қатнашиб спорт турларидаги техник- тактик ҳаракатларрдан фойдалниб химояланувчилар
техникаси.
Ҳар қайси спорт турларичи ҳаракатланиш техникаси ва машғулотни бошқариш техникаси
бўлимчаларига тақсимланиши мумкин.
Футбол спорт турида ва бошқа харакатли ўйинларда ҳар бир амплуада ҳаракта қилувчиларниг
машғулотлари учун вақт ажратиш мукин бўлади. Бу эса тайѐргарлик жараѐнинг сифатини оширадти. Спорт
турларида айрим усул ва ҳарактлар спорт турининг ўзига хос талабларига эгалигини янги педагогик
технологияларни қўллашда ҳисобга олишга тўғри келади. Ҳар хил усул ва ҳаракат турларни бажариш
машқларини бажаришда янги педагогик технологияларни қўллаш спорт турлари техникасини ўрганишда янги
кенг имкониятлар яратади деб хисоблаш мумкин.
Ўрганилаѐтган материални тизимлаштириш усул, турларини аниқ тарзда тушуниш, уларни тўғри
таҳлил қилиш, олинган билимларни такомиллаштириш вазифаларини мувафаққиятли ҳал қилишга ѐрдам
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |