Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


  ЁШЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ, СПОРТ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ ОРҚАЛИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet320/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 


326 
ЁШЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ, СПОРТ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ ОРҚАЛИ 
ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ 
 
ИСМАИЛОВА М., ИДРИСОВ М.ЎзДЖТИ 

Ёшларни жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш тадбирлари орқали тарбиялаш асосий этибор 


улардаги жисмоний сифатларни тарбиялага қаратилади. жисмоний тарбия тадбирларига эрталабки бадан 
тарбия машғулотлари, жисмоний тарбия тадбирлари, жисмоний тайѐргарлик ва спорт тўгараклари, 
машғулотлари, спорт мусобақалари ва байрамлари, сайѐҳлик юришлари ва туризм, яшаш жойларида жисмоний 
тарбия тадбирларини шуғулланишларни киритишимиз мумкин.
Ёшларнинг яшаш жойлари ва оилада жисмоний тайѐргарликни таъминлаш учун катталар раҳбарлигида 
жисмоний тарбия машғулотларини, ўйин ва мусобақалар беллашувларни, ҳамда фойдали меҳнат билан 
шуғулланишини ташкил этиш мухим соҳа хисобланади.
Ёшларининг жисмоний ривожланиши ҳамда жисмоний тайѐргарлигини ва ѐши, жинси хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда улар мактаб ва махсуслаштирилган мактаб муассасаларидаги жисмоний тайѐргарлик ва 
спорт тўгаракларига жалб этилишлари кўзда тутилади. Жисмоний тарбия ва спорт турлари бўйича
машғулотларини тўғри ташкил этиш ва бошқаришда, ѐшларни спорт турлари билан шуғулланишида организм 
ривожланишининг ҳамда спортда ижобий натижаларига эришиш олиб келиши адабиѐтларда таҳлил қилинган. 
Мактабларда ва бошқа ўқув юртларида умумий жисмоний тайѐргарликни спорт тўгараклардан футбол, 
волейбол, кураш спорт турларининг фаолиятини йўлга қўйиш орқали, ѐшларни жисмоний ривожлантириш 
таъминланади. Спорт тўгараклари иш фаолияти, йил давомига қуйидагича режалаштириш мумкин. Куз 
ойларида ҳаракатли ва спорт ўйинлари, енгил атлетика, қишда-қишки спорт турлари, гимнастика, кураш 
машғулотлари, баҳорда- кросс тайѐргарлиги, спорт ўйинлари, ѐзда-сузиш машғулотларини ўтқазиб боришни 
йўлга қўйиш мусобақалар ўтқазиш хозирги кунинг ҳал қилиниши керак ва мумкин бўлган соҳаси ҳисобланади. 
Умумжисмоний тайѐргарлик машуғлотлари жисмоний тарбия асосида ташкил этилади. Мусобақалар ва спорт 
байрамларида ѐшларнинг умумий жисмоний тайѐргарлиги назорат қилиб борилади. Тўгараклар аъзолари 15-20 
кишидан иборат бўлиши мумкин. Гуруҳлар ѐши, жинси ва жисмоний тайѐргарлиги бир хил даражадаги 
ѐшлардан сараланади. Тўгарак машуғлотлари ҳафтасига бир ѐки икки марта ўтказилади. Ҳар бир машуғлот 60 
минут атрофида бўлиши мумкин. Жисмоний тайѐргарлик гуруҳларига гуруҳ сардорлари тайинланиб 
тарбиячиларга ѐрдам берадилар. 
Таълим муассасаларида спорт турлари бўйича тўгараклар ҳам фаолият кўрсатиб, бу тўгаракларга 
жисмоний тайѐргарликка эга, шахсий қизиқишлари ва жисмоний қобилиятли бўлган ѐшлар жалб этилади. 
Спорт тўгараклари таълим муассасалари жисмоний тарбия дастури асосида иш олиб боради. Спортчи ѐшларни 
жисмоний тайѐргарлиги гуруҳ машғулотлари ва спорт мусобақалари, байрамларда назорат қилиб турилади. 
Тўгарак машғулотлари ҳафтасига 3-4 маротаба ташкил этилиб, 60-90 минут давомида ўтказилади. Спорт тури 
бўйича зарурий жиҳозлар ва мутахссис тарбиячиларнинг мавжудлиги ҳамда машғулот ўтиш жойлари талабга 
жавоб бериши таълим муассасалари шароитида ҳам малакали спортчилар тайѐрлаш имконини беради.
Сайѐҳлик юришлари ва туризм тадбирлари ѐрдамида ѐшлар табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари 
қуѐш, сув, ҳаво ѐрдамида чиниқиб борадилар, мамлакатимизнинг табиати ва тарихий обидалари хақида 
тушанчага эга бўлиб борадилар. Сайѐҳлик юришлар давомида ѐшларда ҳаѐтий зарур жисмоний ҳаракатлар 
юриш, югуриш, сакраш, тирмашиб чиқиш, ошиб ўтиш, малака ва кўникмалари шаклланиш билан бирга табиат 
омиллари ѐрдамида чиниқиш ва сув муолажаларини сузиш, чўмилиш билан қабул қилиш амалга оширилади. 
Ёшларда сайѐҳлик юришларда керакли жиҳозлардан фойдаланиш ҳаракатланиш усуллари дала жойларида 
овқатланиш ва дам олиш, ўйинлар билан маданий ҳордиқ чиқариш тадбирлари ўтказилади.
Спорт мусобақалари ўқув юртининг мусобақалар йиллик режалари асосида амалга оширилади. 
Мусобақалар ўтказилгандан сўнг албатта уни баѐни ишлаб чиқилади ва баѐнга мувофиқ ғолиблар, 
совриндорлар рағбатлантирилади. Мураббийлар мусобақа натижаларига мувофиқ жисмоний, техник ва тактик 
тайѐргарлик жараѐнларини режалаштирадилар. 
Жисмоний тарбия тадбирларининг мақсади ѐшларни соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш ва 
ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашдир. Жисмоний тарбия тадбирларининг вазифалари эса шу 
воситасида ўргатиладиган жисмоний машқлар ва ҳаракатлар техникасини ва тактикасини эгаллаш бўлади. 
Шунинг учун ҳар бир тадбир мақсади ўзгармаса ҳам тадбир вазифаси ўзгариб боради. Жисмоний тарбия 
тадбирларининг хусусиятлари шуки, ѐшлар тадбир жараѐнида жисмоний амалий ҳаракатларда бўлишиб, бунинг 
учун улар махсус спорт кийимларида бўлишлари ҳамда машғулотлар махсус жойларда ва зарурий жиҳозлар 
билан ўтказилиши таъминланади. Жисмоний тарбия тадбирлари жараѐнида ѐшларнинг фақат жисмоний 
фазилатлари тарбияланмай, балки уларнинг аҳлоқий сифатлари ўзаро ҳамкорлик, жамоатчилик, 
ташаббускорлик, фаоллик, ботирлик ва қўрқмаслик хислатлари тарбияланади. Шунингдек, жисмоний тарбия 
тадбирлари жараѐнида ѐшларда ватан севиш туйғуси ва ватанпарварлик руҳи шаклланишлари учун шароит 
яратилади. 


327 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish