Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


СПОРТ ИНТЕЛЛЕКТИ ШАКЛЛАНИШ АҲАМИЯТИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

СПОРТ ИНТЕЛЛЕКТИ ШАКЛЛАНИШ АҲАМИЯТИ 
(спорт кураши мисолида
 
ГАППАРОВ З. Г., Мавлонов Д.Э., ЎзДЖТИ 
 
Ҳозирги вақтда психология фани спорт тайѐргарлигини асосий турларни мазмунини етарли даражада 
ўрганган, лекин спортчини интеллектуал жиҳатдан тайерлиги масаласи ечими оҳиригача етқазмаган. Шу билан 
бирга ўз билимларини шакллантириш, такомиллаштириш малакаларини, шу билан бирга ўз хатти-харакатларни 
онгли равишда бошқаришда кўникма ва малакаларни, ўз эмоционал ва психологик ҳолатларни иҳтиерий 
бошқариш. Узоқ йиллар давомида ҳар хил спорт жамоалари (командалар)да олиб борилган кузатувлар 
Конопкин О.А. шуни кўрсатдики, кўпчилик мураббийлар машғулот жараѐнида спортчининг психикасини 
ривожлантиришида унинг интелектуал фаолиятини, айни спорт турига оид бўлган амалий интеллектни 
ривожлантиришга эътибор бермаслиги аниқланди. 
Мисол тариқасида Ленц А.Н.юнон-рум курашчиларида олиб борилган текшириш натижаларида тўхтаб 
ўтамиз. Ушбу спортда хаммаси бўлиб 180 усуллар мавжуд. Машғулот жараѐнида курашчилар тахминан 20-та 
усулларни ўзлаштирар экан. Ушбу эгаллаган усулларидан 2-3 таси мусобақада ғалаба фаолияти учун қўлланар 
экан. Спортда ушбу усуллар шох усуллари, деб номланади. Мураббийлар айтиши бўйича хатто бир шох усули 
билан ѐшлар беллашувида Европа биринчилигини эгаллаганлар ҳам бор. Ҳа, бундай бўлган ҳам бўлиши 
мумкин. Лекин ҳозирги замон спортчиларнинг маҳорати кескин ривожланган (уларни интеллекти 
ривожланиши билам ҳам) битта- иккита шох усули билан халқаро тоифали мусобақаларда шох поғонани 
эгаллаш машаққат, жуда қийин. Ҳозирги мусобақаларда голиб чиқиш учун эгалланган шох усуллар сони анча 
кўп бўлиши лозим. Бунга мисол: юнон-рум бўйича Ўзбекистон полвони Осиѐ ўйинларида 8-та шох усулларни 
мукаммал эгаллаб ғалаба козонган. Ушбу холатда ўз ўзидан савол туғилади: нима сабадан машғулотда 


307 
эгалланган усуллар (20 тагача) мусобақада қўлланиши қийин, ѐки умуман қўлланилмайди, бошқача айтганда, 
нимага улар шох усуллар даражасигача эгалланмайди? 
Машғулот жараѐнида спортчи айни спортга тааллуқли техник усулларни ўзлаштиради, лекин мусобақа 
жараѐнида уни қўллай олмайди, чунки ушбу усул батафсил ўрганилмаган. Гап шундаки, техник усулни 
ўрганаѐтганда унинг муҳим қисми ўргатилмай қолиб кетган, яни мусобақа жараѐнида унинг қўллаш 
шароитлари, буларга айни усулни кўллаш учун хужумни бошлаш вазиятини тезкор идрок қилиш, усулни 
бажариш учун кечикмай катъий қарор кабул қилиш, ғалабани қўлга киритиш сари, вақтни бой бермасдан, 
харакатни бажариш. Амалиѐтда юқорида айтиб ўтилган усулни муҳим қисмини спортчи эмпирик равишда 
қўлга киритади, яни мусобақа жараѐнида эгалланган техник усул тўсатдан бажарилиши, ва кейинчалик ушбу 
вазият қайтарилиши спортчида усулни бажаришга ишонч туғилиш натижасида шох усуллар шаклланади. 
Шундай қилиб шох усуллар мусобақа жараѐнида тажриба асосида, эмпирик равишда шаклланади ва шу 
сабабли уларни сони чекланган. Спорт турлари бўйича методик қўлланмаларда бу муаммо ѐритилмаган 
Г.Б.Абдурасулова, Ш.Н. Нуритдинова, С.С.Тажибаев Таэквондо назарияси ва услубияти 2015 дарслигида, 
Тастанов Н.А. Юнон рим кураши 2015 дарслиги ва бошқаларда. Шох усулларни чекланганлиги ўқув-машғулот 
жараѐнларда ҳам етарли даражада бунга эътибор берилмаганлиги ҳам сабаб бўлади. Кузатувлар шуни 
таъкидлайдики ўқув- машғулот жараѐнида ўргатувчиларнинг тафаккур фаолияти фаоллаштирилмайди. 
Спортчини ҳатти-харакатлари, техник-тактик кўникма ва малакалари мураббий бошчилигида эгалланади. 
Бундай хамкорлик фаолиятида муҳим камчилик рўй беради, яни интеллектуал-психологик муаммо ечилмасдан 
қолади, спортчи мақсади - ўрганаѐтган харакатни мукаммал эгаллаш билан чекланади ва бунда спортчи 
интеллектини фаоллаштириш иккинчи даражали бўлиб қолади. Спортчи маҳоратининг такомиллаштириш 
асосан мураббий зиммасига ўтиб боради ва ушбу вазиятда спортчининг ақлий интеллектуал жараѐни 
тасодифий, ўнда-сўнда ривожлана ўтиб боради. 
Қуйида келтирилган мисоллар юқорида айтилганларни тасдиқлайди: ―Кўп ўйлаб ўтирма, тезроқ 
бажаргин‖, ―Қандай айтилган бўлса шундай бажар‖, ―Купроқ ишла, камроқ ўйла‖ ва ҳоказо. Бошқа мисолда, 
боксчи рингга чиқиш олдида мураббий спортчига айтади: ―Зийрак бўл, рақибингни чап қўли нокаут қилувчи‖. 
Боксчи уч раунд мобайнида рақибини нокаут қилувчи чап қўлига қараб жанг олиб боради, лекин кутилган зарба 
берилмайди, беллашувни очко асосида жангни бой берди, чунки беллашув жараѐнида спортчи жанговар 
харакатларнинг ўзгартира ололмади. Бунга ўхшаш мисолларни давом эттириш мумкин, чунки улар кўп спорт 
турларида учрайди. 
Юқорида айтилганлардан қуйидаги хулосага чиқариш мумкин: спортчини психологик жиҳатдан 
тайѐрлашда унинг муҳим бўғини тушиб қолган, яъни спортчининг интеллектини ривожлантириш. 
Спорт интеллекти машғулот жараѐнида, кўникма ва малакалар эгаллаш даврида, спортчининг 
тафаккур, ақлий фаолиятини фаоллаштириш асосида ривожланади. Спорт интеллектини нафақат амалий 
машғулотлада, балки махсус уюштирилган назарий дарсларда ҳам ўқувчиларнинг тафаккур фаолиятини 
ривожлантириш мумкин. Бундай иш ѐшлик давридан бошланади, яъни болалар спорт билан шуғулланиб 
бошлаши пайтидан. 
Ўтказиладиган машғулотларда ҳар бир машқ механик тарзда бажарилмасдан , балки онгли равишда, 
бажарилаѐтган машқни ўқувчи тўлиқ тушунган ҳолда нима учун бажарилишини билиб олиб, нима учун бундай 
бажариш кераклигини англаб, хатоларни келиб чиқиш сабаларини билиб олиб, уларни бартараф этиш ва 
ҳоказо.
Техник-тактик харакатларни эгаллаш жараѐнида ѐш спортчини изланиш фаолиятини ҳам 
ривожлантириш даркор, бунда илгаридан номаълум бўлган билимга ўқувчи ўзи етиб боради. 
Ўқув-машғулот фаолиятида спортчи интеллекти ривожланиши мусобақада муваффақият қозонишни 
муҳим шароити ҳисобланади, чунки интеллект спортчининг хоссаси сифатида – шахснинг янгилик очишга 
қаратилган қобилияти, интеллектни эгаллаш жараѐни эса одамнинг спорт фаолиятида такомиллашиши. 
Шундай қилиб, спорт интеллекти аввалам бор машғулот жараѐнида ривож топади, чунки машғулот бу 
тана аъзоларига, психикага, спортчи шахсига жисмоний машклар ѐрдамида тизимли таъсир этишдир. Шунинг 
учун спортчининг мусобақада кўрсатадиган юқори натижалари машғулотни қандай қўйилишидан мутлоқ келиб 
чиқади. 
Спорт интеллектини муваффақиятли ривожланиши машғулот ва ундан хол вақтда, мусобақа жараѐнида 
олиб борилиши мумкин.
Ривожлантириш воситалари хилма хил. Шунинг учун воситалар вазифалардан келиб чиққан холда, 
спорт малакасини инобатга олиб, машғулот даврини хисобга олиб танлаб олинади. Интеллект ҳар хил 
вазиятларни яратилиши мобайнида шаклланади. Ушбу қобилиятини шакллантириш бўйича қуйидаги 
тавсияларни келтириш мақсадга мувофиқ. Шуни айтиб ўтиш жоизки кўрсатилган воситалар билан чекланиб 
қолмасдан уларга ижодий ѐндашиш лозим
Рақиб тўғрисида тўпланган маълумотлар жадвалга қуйидагича киритилади. Бир хил ранг билан 
спортчининг шахсий маълумотлари, бошқа ранг билан рақиб тўгрисидаги маълумотлар белгиланади. Шундан 
сунг кўрсаткичларни солиштирган ҳолда дастлабки тактик режа тузилади. Сўнг, мураббий тузилган режа билан 
танишиб, керак бўлса унга асосланган ўзгартиришлар киритади. Рақиб тўғрисидаги маълумотларни йигиш 
мақсадида спортчиларни ўкув жангларининг хакамлигига тез-тез жалб қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади. 


308 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish