Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯЛАШНИНГ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯЛАШНИНГ 
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
НУРМАТОВА И., ТДПУ. 
 
Мактабгача таълим - узлуксиз таълим тизимининг бошланғич тури ҳисобланади ҳамда Ўзбекистан 
Республикасини ―Таълим тўғрисида‖ ги ва «Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури» тўғрисидаги Қонунлари 
талаблари асосида ташкил этилади. Мактабгача таълим соғлом, ҳар томонлама етук болаларни тарбиялаш
учун зарур ташкилий, услубий, психологиқ педагогик шарт-шароитлар яратади, болаларни мактабда мунтазм 
равишда таълим олишга тайѐрлашда ота-оналарга ѐрдам беради. Мактабгача таълим бола 6-7 ѐшга етгунга 
қадар оилада ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача болалар муассасаларида амалга оширилади. ―Таълим 
тўғрисида‖ги Қонуннинг II моддаси мактабгача таълимга бағишланган. «Мактабгача таълим-бола шахсини
соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайѐрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-
етти ѐшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатьий назар бошқа таълим олиб борилади» 
дейилади. 
Хусусан, жисмоний тарбия тўғисидаги таълимот хам педагогиканинг таркибий қисми ҳисобланади. 
―Педагогика‖ фанининг мазкур соҳасига карашли турли ҳодисаларга таъриф берилганда, «Бадантарбия», 
«жисмоний баркамоллик», «жисмоний тарбия», «жисмоний ривожланиш» деган асосий тушунчалардан 
фойдаланилади. «Бадантарбия» - умумий ва асосий тушунча ҳисобланади. Унга халқ умумий маданиятининг 
бир қисми сифатида қаралади. Бадантарбия жамиятнинг одамлари жисмоний жиҳатдан мукаммаллаштириш 
учун тўпланган, вужудга келтирилган ва фойдаланиладиган моддий ҳамда маданий кадриятлари йиғиндисидир. 
Ўсиб келаѐтган ѐш авлодни, айниқса, мактабгача ѐшдаги болаларни уйғун ривожлантириш ҳар 
томонлама жисмоний тарбиялашни кўзда тутади. У таълим муассасалари, оила жамоат ташкилотларининг
биргаликдаги куч-ғайратлари билан биргаликда амалга оширилади. Жисмоний тарбия соғликни яхшилашга, 
жисмоний сифатларни ривожлантиришга, болаларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя килишга тайѐрлашга 
қаратилганлиги билан эътиборлидир. Мактабгача ѐшдаги болаларни жисмоний ривожланиши – организмнинг
таркиб топиши, унинг шакллари ва вазифаларининг ўзгаришини ифодалайдиган биологик жараѐндир. Тор
маънода бу – антропометрик ва биометрик кўрсаткичлар: бўйи, тана оғирлиги, кўкрак қафаси айланаси, 
ўпка сиғими, қадди - қомат ва бошкалардир. Боланинг жисмоний ривожланиши биологик ҳаѐт қонунлари - 
муҳит ва организмнинг бирлиги, миқдор ўзгаришларнинг сифат ўзгаришларига мунтазам равишда ўтишига 
мувофиқ тарзда амалга ошади. Зотан, турмуш шароитини, жумладан жисмоний тарбия методларини 
ўзгартириб, организмнинг функционал имкониятлари даражасини ошириш, жисмоний ривожланиш
кўрсаткичларини ўзгартириш мумкин. Бунинг учун мактабгача тарбия педагогикасида бола эгаллаши лозим 
бўлган қуйидаги маданий - гигиеник кўникмаларга риоя қилиш керак: 
а) овқат ейиш кўникмалари (овқатни тартиб билан олиш, яхшилаб чайнаш, қошиқдан, санчиқдан, 
салфеткадан фойдаланиш ва ҳ.к); 
б) ўз танасини парвариш қилиш кўникмалари (ювиниш, соч тараш ва ҳ.к); 
в) хонада тартибга риоя этиш, кийимлардан фойдаланиш ва унга қараш кўникмалари (тез кийиниш ва 
ечиниш, кийимларни тартибли, озода сақлаш ва ҳ.к). 
Шунингдек, болалар ҳаракат кўникмалари ва малакаларини эгаллайдиган жисмоний машқлар хам 
белгилаб қўйилган: 
а) асосий ҳарақатлар (юриш, югуриш, сакраш, тирмашиб чиқиш, улоқтириш, мувозанатни сақлаш 
машқлари), умумий ривожлантирувчи машқлар, сафга туриш ва қайта сафга туриш; 
б) спорт машқлари (сузиш, чангида юриш, коньки учиш ва ҳ.к). 
Болалар ҳаѐтининг режими (тартиби) – бу бедор юриш, ухлаш, овқатланиш каби фаолиятнинг хилма-
хил турларини муайян изчилликда такрорланиб, оқилона алмашиниб туришидир. Тартиб-ривожланиш учун 


227 
қулай шароит таъминлаши керак, шунинг учун у боланинг ѐши, унинг саломатлиги, катталар меҳнатининг 
хусусиятлари, бола тарбияланаѐтган оиланинг турмуши ва муассасага боғлиқ тарзда ўзгаради.
Хулоса қилиб шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жисмоний тарбия мазмуни ижтимоий – тарихий 
тажрибанинг шундай қисмики, у бола саломатлигини сақлашни ва мустахкамлашни шунингдек, харакат 
маданиятини таъминловчи билимлар, малакалар, кўникмаларни ўз ичига олади шу билан бирга мактабгача
таълим муассасаларида жисмоний тарбиянинг қуйидаги ўзига хос воситаларидан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир: 
1) ҳаракатли ўйинлар ўтказиб, уларга энг кўп ўрин бериш;
2) асосий гимнастика (асосий ҳаракатлар, умум ривожлантирувчи ва саф тортиш машқлари)ни 
бажариш; 
3) спорт машқлари (конькида учиш, чанғида юриш, сузиш, велосипедда учиш) ни бажариш ва 
бошқалар. 
Кўрсатилган воситалардан уйғунликда фойдаланиш болани ҳар томонлама жисмоний ва ақлий 
ривожланишини таъминлайди.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish