231
Ўрта ѐшдаги болалар кичик ѐшдаги болаларнинг ўйин ва машқларини такрорлайди, диқат бунда
уларнинг миқдори ва бошқариш йўллари бир мунча ураккаблаштирилади.
Шунингдек, футбол ўйини (тўпни
тепиш, ирғитиш, тўхтатиш, шеригига узотиш ва ҳакозолар.), кураш элементларини (елкадан тортиш, белга
ѐпишиш, қучоқлаб олиш, йиқитиш ва ҳакозолар.), боғчадан четга ва қизиқарли хиѐбонлар, биноларга сайр
уюштириш олиб борилади.
Катта гуруҳларда:
1. Гимнастика машқлари тўла ўтказилиб, бунда ҳаракатли ўйинлар қўшиб олиб борилади. Яъни бир
оѐқда, жуфт қилиб ҳаккалаш, елкалардан ушлаган ҳолда бир оѐқда ҳаккалаб юриш, қатор чизиқлар устидан тез
югуриб ўтиш (ким тез), ҳода ѐки гимнастик ўтирғиш (скамейка) устидан йиқилмай тез юриб ўтиш,
арғамчиларни айлантириб сакрашлар, икки-учта тўп билан югуриб доира ичига қуйиб
келиш ва олиб келиш
каби оддий ва мураккаб ҳаракатлар мусобақалашиш шаклида ўтказилади.
2. Кун тартибидаги (режим) ўйин – машқларда қуйидаги йўналишда машғулот жараѐнида – ўйинларни
ташкил қилинади:
Саф – қатор бўлиб сафланиш, юриш, сакрашлар;
Турли эстафетали ўйинлар тўпларни манзилга қўйиб келиш ва кейинги иштиракчи олиб келиши,
булава, таѐқча, байроқларни кичик доирага қўйиб – тиклаб келиш, сўнг олиб келиш, чамбараклар ичидан ўтиб –
айлантириб югуриш;
Оддий ҳаракатли ўйинлар (мушук билан сичқон), ―Бўш жой, ―Қўл тегизиб қочиш‖, ―Қўз боғлаш‖,
―Бекинмачоқ‖, ―Хурозлар жанги‖, ―Қармоқ‖ ва ҳакозалар.
3. Сайр – саѐхатларда ўйинлар;
Боғча атрофи, хиѐбонлар, маданият масканлари, мактаб олди майдончалари, кўп қаватли уйлар ва
ҳакозалар… манзарали жойларга сайр уюштириш;
Очиқ майдон ва яшил ўтлоқли жойларда ―Қувлашмачоқ‖, ―Ким тез‖, ―Овозидан топ‖, ―Ким келди‖,
―Арқон тортиш‖, ―Тепага чиқиш‖ каби ҳаракатли ўйинларни қисқа вақтли қилиб ташкил этиш.
Таъкидлаш лозимки, табиячи – ташкилотчи мазкур машқлар, ҳаракатли ўйинларни яхши билиш,
уларни ташкил қилишда педагогик тамойилларига (аста–секин, осондан – қийинга,
оддийдан мураккабга,
танишдан – нотанишга, такрорлаш, тушунтириш, янги ўйин ўргатиш, ўйинларни якунлаш ва ҳакозалар.) тўла
амал қилиш лозим.
Ҳаракатли ўйинлардан дарс жараѐнида тайѐрлов, асосий ва якуний қисмларда фойдаланиш мумкин.
Масалан, «Ким сафга тез турди?» ўйинда бутун гурух болалари майдон бўйлаб юрадилар, югурадилар,
ўйнайдилар ва ҳакозалар. Тарбиячининг сигнали бўйича болалар бир-бирини туртмасдан, халақат
бермасдан
тез сафга туришлари лозим. Бунинг учун 5-6 сония вақт ажратилиб 1,2,3,4,5 деб саналади. Барча болалар сафга
тургандан сўнг энг чаққан ва яхши, тез турган болани тарбиячи кўрсатиб ўтади. Бу ўйин 2-3 та такрорланди
ўйиннинг мақсади болаларда эхтиѐтлик, дўстлик, чаққонлик, тезкорлик фазилатларини тарбиялашдан
иборатдир.
Ундан ташқари дастур талабаларга биноан сафланиш машқларини ўргатади.Шиддатли ва тез ҳаракатли
ўйинлар дарснинг асосий қисмида ташкил қилинади. Масалан:
Ўйинчилардан биттаси онабоши қилиб тайѐрланади. Қолган ўйинчилар майдончанинг ўзлари хохлаган
жойларида 3 тадан бўлиб, қўл ушлашиб турадилар. Ҳар бир учликдаги ўйинчилар ким олмахон, ким ѐнғоқ, ким
дуб ѐнғоқ бўлишини ўзаро келишиб олади. Раҳбарнинг «Олмахонлар!» деб чақириши билан тегишли
ўйинчилар ўзлари турган уч ликдан чиқиб, бошқа исталган учликка туриб оладилар, яъни чақирилган
ўйинчилар бир-бирлари билан жой алмашадилар. Жой алмашиш вақтида онабоши бўш қолган ўринлардан
биттасига туриб олади ва у ердан чиқиб кетган ўйинчининг номини олади. Жойсиз қолган ўйинчи онабоши
бўлади. Ўйин пайтида бир марта ҳам онабоши бўлмаган ѐки бошқаларга нисбатан камроқ онабоши бўлган
ўйинчи ғолиб ҳисобланади. Ўйин натижалари ҳисоблаб чиқаѐтган ўйинни
бошлаган иштирокчининг
онабошилиги ҳисобга олинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: