Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

Ўйиннинг қоидалари.
1. Учликлардаги ўйинчилр қўл ушлашиб олган пайтда онабоши даврадан ўрин эгаллай олмайди.
2.Раҳбар чақирган ўйинчилар ўйинларини алмаштиришга мажбурдирлар. 
Педагогик аҳамияти. Ўқувчиларда диққат-эътиборни, сезгирликни, биргаликда келишилган ҳолда 
ҳаракат қилишни тарбиялайди. 
Методик кўрсаткичлар. Ўйин мобайнида бир неча марта бирданига 2 тадан ўйинчи («Олмахонлар!», 
«Ёнғоқлар!»…) чақириши мумкин.Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати тез ва қисқа югуришдан иборатдир. 
Шу жумладан ҳам ҳаракатли ўйинлардан дарснинг якуний қисмида ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан
«Манн этилган ҳаракат» бу ўйини колоннада юриш жараѐнида ѐки турган жойларида бажариши мумкин. 
Мазмуни «Ман этилган ҳаракат» номи айтилади масалан: «Қўлларни ѐнги узатиш ман этилди». Тарбиячи тез 
сони сонаш бўйича ўзининг ҳаракатлари билан изохлаб туради. (Қўллар олдига, қўллар тепага,қўллар пастга, 
қўллар ѐнга). Ўйининг мақсади шу ҳаракатли, ҳаракатлар асосида болаларни дам олишга олиб келади ва уларни 
диққат-эътиборини тарбиялайди.
Хулоса қилиб айтканда ҳаракатли ўйин боғча болаларида қизиқиш, ҳаракат фаолигини, мустақиликини 
ошришга ҳамда ватанпарварлик ва ахлоқий маънавий тарбиясини токомилаштилади. Бундан тошқари 
жисмоний тарбия ва спорт бўйича билим, ҳаракат, куникма ва малакаларини шакллантиради. 


232 
ЁШ БОЛАЛАРНИНГ СПОРТГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИНИ ОШИРИШДА «ГИМНАСТИКА» 
МАШҚЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
 
РАХМОНОВ Р.Р., БухДУ 
 
Ҳозирги даврга келиб спорт ва жисмоний тарбия ѐшлар ҳаѐтининг ажралмас қисмига айланиб 
бормоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон болалар спортини 
ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги фармонида: «Болаларни жисмоний ва маънавий 
тарбиялашнинг замонавий шакли ва услубларини, жинси ва ѐшига қараб болаларга спорт кўникмаларини 
сингдириш, спорт соҳасида иқтидорли болаларни ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва марказларидаги 
машғулотларга танлаб олишнинг илмий асосланган тизимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда уларни 
тадбиқ қилишга кўмаклашиш» лозимлигини алоҳида қайт этиб ўтилганлигини кўрамиз. Ҳаким Арастунинг 
«Ажойиб жисмоний фазилатларга эга бўлган йигитлар – соғлом, бўйдор, спорт машғулотларида чаққон, ѐшлар 
ҳар қандай давлатнинг бойлигидир». (Арасту ҳаким) деган хурмаъно фикрли сўзлари ҳозирги кун ѐшлари учун 
айтилгандек. 
Шундай экан Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш масаласига эътибор берилиши бежиз 
эмас. 
Ўзбекистон ҳалқи ўзининг ривожланиш даврида турли тўсқинлик ва қийинчиликларни ўтказиш 
жараѐнида жисмоний тарбия ва спорт машқлари билан шуғулланишга кам эътибор беришган. Чунки, ҳалқимиз 
мунтазам равишда меҳнаткашлик, деҳқончилик билан шуғулланиши натижасида, спорт турлари билан 
шуғулланишга кам эътибор беришган. Лекин шундай бўлсада, меҳнат қилиш жараѐнида, гимнастика 
машқларига монанд яъни мос бўлган ҳаракатларни ѐки амалларни қўшиб бажариб боришгани, бунинг 
натижасида гимнастика машқлари тана ҳаракатлари орқали бажариб боргани сир эмас. 
Бу масалага бошқача ѐндашиб қараганимизда, гимнастика машқларининг мунтазам равишда жисмоний 
маданият дарсларининг ажралмас қисми эканлигини биламиз. Спорт турларининг барчасида гимнастика машқ 
элементлари бирга бажарилиб боришини ва шу орқали юксак натижалар кўрсатилаѐтгани маълум. 
Спорт ўйинлари – енгил атлетика, кураш, шарқона якка кураш, от спорти, бокс, туризм ва бошқа спорт 
турларидаги жисмоний сифатларни чаққонлик, эпчиллик, эгилувчанлик, кучлиликни тарбиялашда асосий 
ѐрдамчи восита сифатида гимнастика машқларидан фойдаланиш натижасида болалар ўртасида спорт турларини 
ривожлантиришдаги аҳамияти беқиѐс эканини кўрамиз. 
Болалар спорти деганда мактабдаги ўқув муассасалари, умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-
ҳунар коллежларида таълим-тарбия олаѐтган ѐш ўғил-қизларнинг спорти тушинилади. Уч босқичли спорт 
мусобақалари, худди шу ѐш ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши ва спорт кўникмаларини тақсимлаш, 
ривожлантириши учун яратилгандек. Ёшларни болалар боғчасиданоқ спортга бўлган эътиборини, меҳр-
муҳаббатини, қизиқишини айнан 4-6 ѐшданоқ бошлаб ташкил этиш зарур. 
Ўсиб келаѐтган ѐш авлод ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз (беихтиѐрсиз) равишда турли-туман гимнастика 
машқларига яқин монант бўлган тортилиш тўсиқлароша сакраш, улоқтириш, баландликдан сакраш ва ҳар хил 
ҳаракатли ўйин машқларини бажарадилар. 
Жойлардаги умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия мутахассислари ўқитувчилар томонидан 
болалар ўртасида оммавий спорт турларининг асоси бўлган гимнастика машқларига берилаѐтган эътибор 
даражаси (суст) паст эканлигини кўрамиз. 
Фикрларимизнинг яна бир муҳим томони шундаки, болалар бизнинг келажагимиз, шунинг учун 
уларнинг соғлом бўлиб ўсиб-ўлғайишлари учун фидоийлик қилишимиз зарур. Ёшларни албатта 
гимнастиканинг машқлари орқали, нафақат спорт турларига қизиқтириш балки, гимнастика спорт турининг ўзи 
билан шуғулланишларини ташкил этиб, уларнинг ҳаѐтида ҳам соғлом турмуш тарзини шакиллантириш 
масаласига мутасаддилар (ўқитувчи, тарбиячи, мураббий)нинг эътиборини қаратиш лозим деб биламиз. Бунинг 
учун ѐш болалар ўртасида спортга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида қўйидаги фикрларни баѐн 
этмоқчимиз: 
1. Бошланғич синф ўқувчилари ўртасида дарсгача, катта танаффусда гимнастика машқлари асосида 
бадан тарбия машғулотларини таркиб топтириш; 
2. Болалар ўртасида гимнастика машқларига бўлган қизиқишни оммавийлигини ошириш яъни 
мусобақа, савол-жавоб, эстафеталар орқали; 
3. Гимнастика машқлари орқали ўқувчиларни спорт турларига бўлган қобилиятларини аниқлаб, спорт 
тугаракларига жалб қилиш; 
4. Умумтаълим мактабларидаги, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув 
юртларидаги гимнастика дарс машғулотлари самарадорлигини оширишга эришиш йўллари излаб топиш; 
5. Гимнастика спорт туридан ўқув йилида 2-3 маротаба кўпкураш мусобақаларини ташкил этишни 
уюштириш; 
6. Ўқув юртларида гимнастика машқлари учун машқ номларини билдирувчи атамалар манбасини 
яратиб, ўқувчи-ѐшларга етказиш; 
Юқоридаги билдирилган барча фикрларни ўқув муассаса, ўқув юртларида фаолият кўрсатаѐтган 
жисмоний маданият мутахассислари томонидан амалга оширилса гимнастика машқларига ва бошқа спорт 
турларига бўлган қизиқишга жалб қилиб ҳисса қўшган бўлардик. 


233 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish