234
қизиқишини кучайтиришнинг самарали воситаларини излаб топиш долзарб масала ҳисобланади. Мазкур
муаммонинг ечими,
бизнингча, яхлит тарбия жараѐнини, боланинг ҳар бир томонлама мутаносиб, жумладан,
жисмоний ва шахсий ривожини таъминловчи ижтимоий-педагогик шароитлар бирлигини яратишда. Бунда
болаларнинг ҳаракат фаолиятини ташкил этишнинг ӯйин шакллари энг қимматли саналади.
Таниқли психологлар А.С.Виготский (26), А.В.Запорожец (46), А.Н.Леонтьев (75), Д.Б.Эльконин (142)
таърифича, мактабгача ѐшда ӯйин етакчи фаолият бӯлиб, у туфайли бола психикасида катта ӯзгаришлар юз
беради. Ҳаракатли ӯйин мактабгача ѐшдаги бола учун энг қулай фаолият шакли бӯлиб, ҳаракатлар
кӯникмасини онгли равишда такрорлашни кӯзда тутади (А.В. Запорожец, 45). Кӯпгина тадқиқотчилар: В.Г.
Барабаш (1999), О.И. Кокорева (1997), Т.И. Осокина (100), Н.В. Полтавцева (110), Е.А. Сагадачная (113), Э.Я.
Степаненкова (120) ҳаракатли ӯйин туфайли болалар табиий ҳаракат фаоллиги шароитида ӯз жисмоний ва
психик
имкониятларини намойиш этиб, тенгдошлари билан мураккаб муносабатларга киришишларини қайд
этадилар.
Бироқ ҳаракатли ӯйинлар асосида мактабгача ѐшдаги болаларнинг жисмоний сифатлари ва психик
жараѐнларини мақсадли ривожлантириш масаласи хусусида айрим ишларда тӯхталиб ӯтилган бӯлса ҳам,
батафсил сӯз юритилмаган.
Юқорида баѐн этилганлардан кӯриниб турибдики, мактабгача ѐшдаги болалар жисмоний тарбиясида
уларни жисмоний сифатлари ва психик жараѐнларини кӯпроқ ривожлантиришга кӯра табақалаштириш
(дифференциаллаш) асосида ҳаракатли ӯйинлардан фойдаланишга янги усулий ѐндашувларни излаш ҳамда
ишлаб чиқишга бағишланган илмий ишимиз мавзуси жуда долзарб.
Юқорида қайд этилган вазифаларни бажариш, болалар соғлиғини асраш, уларни хар томонлама
гармоник ривожлантириш, баркармол авлодни тарбиялаш энг кичик ѐшдан бошланғич синф ўқувчилардан
бошланади. Хозирги шароитда бошланғич синф ўқувчиларини харакат фаолиятини ўрганишда
Республикамизнинг табиий иқлим ва бошқа ижтимоий омиллари, фасл алмашинуви, қуѐш радиацияси,
экология, миллий урф – одатлар ва хоказолаларни хисобга олиш керак. Жисмоний тарбия дарсларини буларсиз
режалаштириш ва амалга ошириш мумкин эмас. Маълумки ўқитувчилар жисмоний тарбиянинг мустахкам
пойдеворини қуйи синфлардан бошлаши керак. Мактабда бу борадаги ўқув–тарбия ишини ташкил этишнинг
асосий шакли-дарс хисобланади. Афсуски, жисмоний тарбия дарсларини кўп мактабларда бошланғич синф
ўқитувчилари олиб борадилар. Халқ таълими вазирлигининг қарори бўйича бошланғич
синфда жисмоний
тарбияга ажратилган соатлар мутахассисларга топширилиши керак. Албатта, жисмоний тарбия бўйича
мутахассисларнинг роли катта. Улар ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши тўғрисидаги қонун – қоидаларини
ҳамда махсус воситалар ва методларни тўғри, унумли фойдаланиш билимларига эгалар. Ўтказилган
тадқиқотлар ва адбиѐтлар таҳлили шуни кўрсатадика бугунги кунда умумтаълим мактабларининг жисмоний
тарбия дарслари жараѐнида ташкилий-методик ѐндашувли методикани қўллашнинг назарий таҳлили ўқитишда
даражаларга ажратиб топшириқ бериш, турли тайѐргарликка эга ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб баҳолаш
тизими асосида иш олиб бориш мавжуд эмаслигини кўрсатди. Бошланғич синф ўқувчиларининг
соғломлаштиришга йўналтирилган жисмоний тарбиясини кўтаришда бу вазифаларни ҳал этишнинг комплекс
ечими йўқлиги ташкилий методик ѐндашувнинг самарадорлиги ва имконияти даражасини пасайтиради.
Ўқитишнинг турли темпларини тартибга солиш учун ўқитишнинг амалий методлари ѐрдами зарур. Бунда ҳар
бир ҳаракатлантирувчи ҳолатга болаларни ўқитиш кучли гуруҳлар учун ўрганилаѐтган машқнинг
мусобақаларда бажарилиши билан амалга оширилса, бўшроқ гуруҳ ўқувчилари учун машқларни қисмларга
бўлган ҳолда кўп марта такрорлаб стандарт шароитларда бажариш талаб этилади.
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг жисмоний қобилиятлари ѐш ривожланиши шуни кўрсатадики,
тезлик, тезлик куч, координацион қобилиятлар, чидамлилик ва эгилувчанлик каби хусусиятлар умумий
қонунийликка боғлиқ ва улар ѐш ривожланишининг маълум босқичида шаклланади.
Албатта жисмоний
хислатларни ривожлантиришга қаратилган ташкилий методик ѐндашув ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш
даражаси яхшиланишини таъминлашида муғим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: