Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ (ТАРБИЯ) ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ПЕДАГОГИК



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ (ТАРБИЯ) ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ПЕДАГОГИК 
МУЛОҚОТНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
 
САТТОРОВ А.Э., БухДУ. 
 
Ўзбекистон Республикаси давлат таълим сиѐсатида ҳозирги замон таълимидаги маданиятшунослик 
(культурологик) йўналганликка, хусусан, педагог кадрларни тайѐрлашга ижтимоий-педагогик ва давлат 
моҳияти жиҳатидан аҳамиятли урғу берилган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримов ўз 
асарлари ва маърузаларида маданий ва маънавий омилнинг жамият, мамлакат, давлат тараққиѐтидаги ролини 
бир неча бор таъкидлаб ўтади: ―Ҳар бир давлат, ҳар бир миллат ...ўзининг юксак маданияти ва маънавияти 
билан кучлидир‖. 
Жамиятнинг маънавий-маданий янгиланиши, баркамол авлоднинг тарбияси, фуқароларнинг янгидан 
шаклланиши ва шунинг учун ҳам таълим соҳасидаги мутахассислар замон талабларига жавоб беришлари лозим 
– ҳамма нарса ѐш кадрларга боғлиқдир. ―Халқ маънавияти ва маданиятининг мустаҳкамланиши ва 
ривожланиши – Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим ғамхўрлигидир‖, - И.А.Каримов 
Таълим-тарбиянинг демократик, инсонпарварлик, гуманитар, шахсга йўналтирилган, интеллектуал-
ижодий, ижтимоий-коммуникатив сингари янги йўналишлари қарор топади. Таълим-тарбия жараѐнларини 
инсонпарварлаштиришда, унинг асосини ―эстетик жиҳатдан бой дунѐқараш‖, юксак маънавий маданиятни 
шакллантирилиши мақсад қилиб қўйилади. Миллий дастурда қуйидаги методологик йўналишлар белгиланган: 
педагогик технологиялар мазмунини янгилаш, таълим-тарбиянинг янги мазмун, тамойиллари ва мезонларини 
ишлаб чиқиш, инновация шакллари, янги метод ва методикаларни излаб топиш ва амалиѐтга татбиқ этиш. 
Бундай ―маданиятшунослик‖ (культурологик) давлат-таълим концепцияси энг аввало бўлғуси 
ўқитувчиларда касбий маданият – педагогик мулоқотнинг шакллантирилишида ўқув мазмуни сифатининг 
оширилиши, унинг замонавийлаштирилишини, педагогика олий ўқув юртларидаги ўқув-тарбиявий жараѐнга 
нисбатан дадил креатив муносабатни талаб этади. 
Шундай қилиб, бўлғуси жисмоний тарбия (маданият) ўқитувчиларида касбий маданият – педагогик 
мулоқотни педагогик ва технологик асосларда шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқот иши долзарб 
муаммо ҳисобланади. Бўлғуси жисмоний маданият ўқитувчиларида аудиториядан ташқариги шароитларда 
касбий маданият – педагогик мулоқотни шакллантириш жараѐни методологик-педагогик ѐндашувни, хусусан, 
технологик-илмий аппаратни, маълум педагогик тизимдаги тегишли педагогик назария, мантиқ ва маънони 
ҳамда амалий тадқиқот методларининг комплексини ва, албатта, зарурий назарий-педагогик ва аниқ-предметли 
билимлар тизимини талаб қилди – БУЛАР нинг барчаси ишлаб чиқилган – аниқланган – баѐн қилинган - 
мақсадли-концептуал, тузилмавий-мазмундор ва тизимли-педагогик ва изчил, ахборот жиҳатдан 
тизимлаштирилган (тадқиқ қилинаѐтган жараѐннинг методологияси, назарияси ва амалиѐти, коммуникатив-
педагогик маданиятни билишга оид, педагогик мулоқотнинг асосий предмети ҳисобланаган спорт, унинг 
эстетикаси ва этикасига оид), методик жиҳатдан мукаммал, педагогик жиҳатдан тадрижий, профессионал ва 
шахсий-йўналтирилган, мактабнинг амалий шароитларида педагогик назариянинг амалиѐт билан мустаҳкам 
алоқаси –тадқиқотнинг назарий қисмида ѐритилган. 
Шундай қилиб, амалий тадқиқотнинг нафақат методологик-норматив йўналишлари белгиланади, балки 
методологик тажрибавий ишнинг йўналтирилганлиги ҳам таъминланади. 
Тадқиқотнинг методологик асослари, билим ва ѐндашувлар (умумилмий, аниқ илмий, технологик, 
методик) илмий-педагогик тадқиқотнинг умумметодологик тамойилларини (тизимлилик, комплекслилик, ҳар 
тарафламалилик, объективлилик, назария ва амалиѐтнинг бирлиги) ҳамда жузъий-методологик тамойилларини 
(детерминизмга оид), фаол фаолиятни (коммуникатив), шакллантириш-ривожлантириш тамойилини 
белгилашга ѐрдам беради. 
Методологик тамойиллар педагогик тадқиқотнинг диалектикасини, унинг мантиқини, амалий-
тажрибавий тадқиқотга қўйиладиган методологик талабларини олдиндан белгилайди. 
Бўлғуси жисмоний маданият ўқитувчиларида – педагогик (коммуникатив мулоқот) маданиятини 
шакллантириш жараѐни ишлаб чиқилган педагогик тизим доираларида, тажрибавий тадқиқот дастурига 
мувофиқ равишда амалга оширилади. Тажрибавий жараѐнда қуйидаги босқичларга урғу берилади: 
I.Дастлабки – мотивацион ва ташкилий-педагогик. 
II. Асосий –
-ахборот-англаш, 


241 
-шакллантирувчи, 
-акс эттирувчи. 
III. Амалий – педагогик мулоқот, коммуникатив фаолият тажрибасини эгаллаш. 
IV. Ижтимоийлаштириш ва ўз-ўзини такомиллаштириш. 
V. Якуний босқич – натижаларни таҳлил қилиш, хулосаларни чиқариш. 
Педагогик тизимнинг ҳар бир босқичи – алоҳида тажрибавий тадқиқотсаналади (тажриба-назорат 
параллелларида). Эришилаѐтган мезоний натижалар кесимлари билан (бўлғуси жисмоний маданият 
ўқитувчиларида касбий маданият – педагогик мулоқотни шакллантириш бўйича). Уларни сон-сифат 
даражадаги таҳлили билан. Шундай қилиб, тизим бу –тадқиқотга оид мажмуавий натижалар, йиғма жадвалда 
акс эттирилган муаммони ечишнинг илмий асосланган бўлғуси жисмоний маданият ўқитувчиларида касбий-
маданий мулоқотни шакллантиришнинг динамикасини кўрсатувчи жараѐнидир. Эмпирик тадқиқотнинг асосий 
босқичидаги асосий машғулотларнинг мавзулари мисолларида тажрибавий жараѐнни таърифлаб ўтамиз. 
Аввало тажриба ишининг биринчи босқичига оид натижаларни қайд қилиб ўтишимиз лозим.
Жумладан, бўлғуси жисмоний маданият ўқитувчилари касбий-педагогик маданиятининг биринчи 
мезони бўйича жисмоний маданият ўқитувчиси касбий маданияти – педагогик мулоқотининг муҳимлиги ва 
зарурлигига оид касбий-шахсий моҳиятининг мотиви, мотивацияси ва мотивировкасини англаш лозим. 
Тажрибавий-мазмундор ва технологик-процессуал жиҳатдан бўлғуси жисмоний маданият 
ўқитувчилари учун мўлжалланган муаллифлик дастурида ифодаланган – ―Спорт: эстетикаси-ахлоқи‖, ―Спорт 
ва ахлоқ‖, ―Педагогик мулоқот (спорт – эстетикаси ва ахлоқи тўғрисида), ―Педагогик мулоқотнинг 
психогигиенаси (эстетика-ахлоқ даражасида‖) мавзулари бўйича асосий аудиториядан ташқариги 
машғулотларни тақдим этиш керак. 
Бўлғуси жисмоний маданият ўқитувчилари олдида қўйилган вазифалар: 
1. Қуйидагиларни англаб олиш:
ўқитувчининг касбий маданиятида педагогик мулоқотнинг роли, моҳияти ва аҳамиятини; 
бу мулоқотдаги эмоционал-эстетик ва ахлоқий-этик омилларни; 
тарбияланувчиларга спортдаги гўзалликни, шу жумладан, ахлоқий-этик контекстдаги гўзалликни 
етказиш заруриятини. 
2. Жисмоний маданиятнинг моҳияти ва структурасини, унинг компонентларини;
С п о р т сифатидаги (унинг турлари билан) бундай компонентини кўриб чиқиш. 
3. Ўзбекистондаги спорт муаммосининг обзори (умумлаштирувчи қисқача маълумоти). 
4. Қуйидагиларни ўзлаштириш: спорт эстетикасини, унинг параметрларини, мезонларини; идрок қилиш 
– таҳлил этиш – баҳолашни. 
5. Спорт этикаси билан танишиш. Этик меъѐрлар, қоидалар, талабларни ўзлаштириш, спорт соҳасида 
уларга риоя этиш. 
6. Педагогик мулоқот психогигиенасининг этикаси ва эстетикаси билан танишиш. 
7. Спорт, унинг эстетикаси ва этикаси бўйича педагогик мулоқотнинг педагогик асослари ва 
технологиялари, методлари, усуллари ва воситаларини ўрганиш. Тажриба орттириш. 
8. Топширилган ва эркин тарздаги интеллектуал-ижодий материал – спорт, унинг эстетикаси ва этикаси 
тўғрисидаги – ижодий материал устида ишлаш.Материални турли коммуникатив даражаларда (олий ўқув 
юртида) социализациялаштиришга тайѐрлаш.Амалиѐт. 
9. Ўз касбий маданиятини мустақил ўз-ўзини такомиллаштиришга эҳтиѐж. 
Юқорида санаб ўтилган бўлғуси жисмоний маданият ўқитувчилари олдида қўйилган вазифалар, уларни 
шаклланишларида муҳим манбаалардан ҳисобланади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish