Педагогика фани эса таълим-тарбия жараѐнининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериб,
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчи-тренерига ўз касбига нисбатан акмеологик ѐндашиши зарурлиги
ҳақидаги билимларни тақдим этади. Маълумки, ўқитувчи-мураббий фаолияти учун таълимий, тарбиявий
вазиятларни оқилона пайқаш ва баҳолаш ниҳоятда зарур. Бу борада педагогик билимлар ўқитувчи-мураббийга
яқиндан кўмаклашади. Айниқса, машғулотларда хатти-ҳаракат режасини тузиш, керакли воситаларни танлаш
ва амалда қўллашда бу билимлар унга ѐрдам беради, касб маҳорати ҳамда тафаккурини ривожлантиради.
Илмий педагогик адабиѐтларда қайд этилишича, ҳозирги даврда ўқитувчи-мураббийларни тайѐрлашда
акмеологик ѐндашув асосларига таянган ҳолда дарс ва спорт машғулотларини лойиҳалаш кўникмаларини ҳосил
қилиш талаб этилади. Чунки акмеологик ѐндашув ўқитувчи-мураббийни касб маҳоратининг олий нуқтаси,
чўққилари томон йўналтириб, унда жисмоний тарбия ва спорт таълими жараѐнларини лойиҳалаш
кўникмаларини ҳосил қилади.
Шу нуқтаи-назардан ўқитувчи-мураббийнинг психологик-педагогик билимдонлиги муҳим акмеологик
хусусият касб этади. Психологик-педагогик тайѐргарлик жисмоний тарбия ўқитувчиси ва спорт тренерининг
касб малакалари тизимида намоѐн бўлади. Бу билимлар М.Г.Давлетшин, Н.В.Кузмина, Й.П.Илъинларнинг
таъкидлашича, унинг конструктив (фаолиятни кўра билиш), гностик, ташкилотчилик, коммуникативлик,
ҳаракатчанлик, перцептив фаоллик кўникмалари мазмунида намоѐн бўлади.
Жумладан, жисмоний тарбия ва спорт ўйинларига раҳбарлик қилувчилар шуғулланувчиларнинг,
жумладан, уларнинг ҳар бири, гуруҳ ва жамоанинг руҳиятини тез англаши, уларга керакли педагогик таъсир
кўрсатиши ҳамда иштирокчиларнинг вужудга келган педагогик вазиятга нисбатан ўз муносабатини
билдиришга йўналтирилган гностик(баҳо бера олиш) кўникмаларга эга бўлиши лозим. Шунингдек, ўқитувчи-
мураббий жисмоний машқлар, ҳаракатларни танлаш ва ўтказа олиш фаолиятининг жорий ва узоқ муддатли
режасини туза олишдек конструктив (режалаштира олиш) кўникмаларга эга бўлиши; жисмоний-тарбия ва спорт
машғулотларининг иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари билан алоқа ўрната олиш кўникмалари
(коммуникатив); ўзи ва машғулот иштирокчилари фаолияти ҳамда кўзлаган режасини амалга ошира олиш
кўникмалари (ташкилотчилик); машғулот иштирокчиларининг жисмоний машқларни бошқара олиши,
машқларни бажаришни аниқ кўрсата олиши ва ўқувчи-ѐшлар фаолияти самарадорлигини белгилай олиш
кўникмалари (ҳаракатчанлик); машғулот иштирокчиларининг ички оламини била олиш, психологик
кузатувчанлик, фарқлаш, кўра олиш кўникмалари (перцептив)ни пухта эгаллаган бўлиши ва ўзида
мужассамлаштириши лозимлигини таъкидлайдилар. Бу кўникмалар ўқитувчи-мураббийнинг касбий фаолияти
мазмунидан мустаҳкам ўрин олган тақдирдагина фаолиятга акмеологик асосда ѐндашилган бўлади.
Юқорида баѐн қилинган фикрлар ўқитувчи-мураббийлар касбий компетенцияларининг тавсифи
узлуксиз таълим тизимида жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараѐнларини мақсадли лойиҳалашни
ташкил этиш имконини беради. Ўқув тренировкалари жараѐнида шуғулланувчиларнинг ѐш-жинс,
морфофункционал, индивидуал-руҳий хусусиятлари ва спорт тайѐргарлик даражасини ҳисобга олиб таълим
жараѐнида замонавий ўқитиш технологияларини қўллаш кўникмаларининг мунтазам бойиб боришини
таъминлайди. Ўқув-тренировкалари ва мусобақаларда спортчиларни фаол фаолиятга тайѐрланишларига
кўмаклашади. Шунингдек, акмеологик ѐндашув асосида ўқув-тренировка, мусобақалар жараѐнларини
муваффақиятли лойиҳалашни янги сифат босқичига кўтаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |