Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРС ЖАРАЁНИГА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРС ЖАРАЁНИГА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИ 
КИРИТИШ САМАРАДОРЛИГИ 
 
МАМАТҚУЛОВ А.А. Гул ДУ., 
Ўрта махсус таълим тизимида таълим жараѐнини фан билан интеграциясини юқори даражада ташкил этиш 
учун энг аввало ўқув ва илмий лабораториялар ҳолатига ва унда олиб бориладиган тадқиқотларнинг мазмун ва 
моҳиятига алоҳида эътибор бериш керакки, бунда билим олувчи ушбу фаолиятга қизиқиши ортиши ва 
кўникмалар ҳосил қила олсин. 
Мазкур вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишида яна бир омилнинг мавжудлиги, яъни узлуксиз 
таълим тизими ходимлари, педагог-ўқитувчиларнинг замонавий таълим технологияларининг моҳиятидан 
хабардорликлари ҳамда уларни таълим жараѐнида самарали қўллай олишлари, шунингдек таълим жараѐнини 
ташкил этишга нисбатан ижодий ѐндошувнинг қарор топиши муҳим аҳамият касб этади. 
Маълумки, педагогик технология таълим мақсадига ташкилий услубий воситалар ѐрдамида эришиш 
мумкинлигини ифодалайди. 
Педагогик технология турларини танлаш шаклланаѐтган билим, кўникма ва малакалар ташкил 
этилаѐтган дарслар шакли ва қўлланилаѐтган методлар ҳамда методик усулларнинг хусусиятига боғлиқ. 
Масалан: ўқувчиларда ижодий таффакурни ривожлантириш, ўқув материалларига танқидий ѐндошиш 


219 
кўникмасини шакллантириш ҳамда мащсулдор фаолият турларини ташкил этиш билан бир қаторда уларни 
ривожлантириш учун дарснинг анъанавий шакллари (уйғунлаштирилган дарслар) билан биргаликда 
конференция дарси, ишчанлик ўйинлари, интеграллаштирилган (икки компонентли) дарслардан фойдаланиш 
мақсада мувофиқдир. Чунончи билимларни турли вазиятларда қўллашга йўналтирилган топшириқлар, янги 
шароитда фаолият кўрсатишга ундовчи топшириқларни бажариш, ўзлаштирилган билимлар асосида схемалар 
тузиш, уларни таснифлаш, қиѐслаш, изчил тизимга солиш, умумлаштириш ва бошқалар. 
Шундай қилиб, аввалдан лойихалаштирилган таълим-тарбия жараѐнининг педагогик технологияси 
ўзида методлар тизими, мақсад, шакл, воситалари ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиш 
имкониятлари ҳамда якуний натижаларга эришиш борасидаги мажмуани мужассамлаштиради. 
Ўқувчилар ѐши ва тайѐргарлик даражаларига кўра синфлар тарзида гуруҳланадилар ва умумий ишни 
бажарадилар. 
Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний 
куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. 
―Ақлий щужум‖ методи. 
Бу метод муайян мавзу юзасидан берилган муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланиладиган метод 
саналиб, у машғулот иштирокчиларини муаммо хусусида кенг ва ҳар томоншлама фикр юритиш, ўз 
тасаввурлари ва ғояларидан ижобий фойдаланиш борасида маълум кўникма ҳамда малакаларни щосил қилишга 
рағбатлантиради. 
Машғулот жараѐнида ―Ақлий ҳужум‖ методидан фойдаланишда бир неча қоидаларга амал қилиш талаб 
этилади. 
1. Машғулот иштирокчиларини эркин ҳис этишларига шароит яратиб бериш. 
2. Ҳар бир ўқувчи томонидан билдирилаѐтган фикр ѐки ғоялар миқдори рағбатлантирилиб борилади. 
Бу эса билдирилган фикрлар орасидан энг мақбулларини танлаб олишга имкон беради. Бундан ташқари 
фикрларнинг рағбатлантирилиши навбатдаги янги фикр ѐки ғояларнинг туғилишига олиб келади. 
3. Ҳар бир ўқувчи ўзининг шахсий фикр ѐки ғояларига асосланиши ҳамда уларни ўзгартириши мумкин. 
4. Машғулот жараѐнида ўқувчиларнинг ҳар қандай фаолиятларини стандарт талаблар асосида назорат 
қилиш, улар томонидан билдирилаѐтган фикрларни баҳолашга йўл қўйилмайди. Агарда уларнинг фикр 
(ғоялари) баҳоланиб бориладиган бўлса, ўқувчилар ўз диққатларини шахсий фикрларини химоя қилишга 
қаратадилар, оқибатда улар янги фикрларни илгари сурмайдилар. 
Мазкур методни қўллашдан қўзланган асосий мақсад ўқувчиларни муаммо хусусида кенг ва чуқур 
фикр юритишга рағбатлантириш эканлигини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда уларнинг фаолиятларини 
баҳолаб боришнинг хар қандай усулидан воз кечиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу методдан самарали 
фойдаланиш мақсадида қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим: 
1. Ўқувчиларнинг ўзларини эркин ҳис этишларига шароит яратиб бериш; 
2. Мавзуни аниқлаш; 
3. Машғулот жараѐнида амал қилиниши лозим бўлган шартларни белгилаш; 
4. Билдираѐтган ғояларни уларнинг муаллифлари томонидан асосланишига эришиш ва уларни ѐзиб 
олиш. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish