220
Объектив ва субъектив
сабаблар бизнинг фикримизча, биринчидан, касб-хунар коллежларида
жисмоний маданият дарсига хафтасига 4 соат вақт
ажратилган, дарсдан кейин ―Алпомиш‖ ва ―Барчиной‖
махсус тести бўйича тўгарак ташкил қилинмаган, яъни умумий жисмоний тайѐргарлик гуруҳи ҳамда махсус
тест бўйича мусобақалар режалаштирилмаган.
Иккинчидан, касб-хунар коллежларида мутахассис кадрлар масаласи тўлиқ таъминланмаган.
Учинчидан ―Алпомиш‖ ва ―Барчиной‖ махсус тест меъѐр ва талабларини оммавий ривожлантиришда
сўзсиз спорт иншоатлари – анжомлари, спорт жиҳозларининг етишмаслиги сабабдир.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки:
- Тестларни топширишга тайѐрлаш ва синов меъѐрларини қабул қилишни мусобақа шаклида ўтказилса;
- Мусобақани ўтказишда коллеж маъмурияти,
спорт клуб, махалла, ―Соғлом авлод учун‖, ―Камолот‖
ижтимоий ҳаракати, ―Экосан‖ каби хайрия жамғармалар уюшмаларининг амалий ѐрдами ҳамда моддий
кўмакларини сафарбар этилса мақсадга мувофиқ бўлур эди;
- Ўқувчи ѐшларни ―Алпомиш‖ ва ―Барчиной‖ тестларини топшириш жараѐнида Ватанга садоқат,
миллий қадриятлар ҳақида суҳбатлар, савол-жавоблар ўтказиш.
- Ҳарбий таълим ва чақириқгача ѐшдагилар билан ўтказиладиган турли йиғинлар, машғулотлар
жараѐнида тестларнинг барча турлари бўйича қўшимча машғулотлар ўтказилса;
―Алпомиш‖ ва ―Барчиной‖ тести синовларини топширишнинг самарадорлигини ошириш учун
қуйидаги тавсияларни берамиз:
1. Коллежларда жисмоний тарбия дарсини режалаштирганда асосий эътиборни ўқувчиларнинг
жисмоний тайѐргарлигини ва жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратиш.
2. ―Алпомиш‖ ва ―Барчиной‖ мажмуаси бўйича тўгараклар ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўлади,
чунки Республикамизда ҳар икки йилда ―Баркамол авлод‖ мусобақаси ўтказилади. Бу
эса коллеж
ўқувчиларидан туман, шаҳар, вилоят ва Республика мусобақаларига терма жамоани шакллантиришга ѐрдам
беради.
3. ―Алпомиш‖ ва ―Барчиной‖ махсус тестларини қабул қилишни тантанали равишда ташкил қилиш ва
мусобақа шаклида ўтказиш.
4. Ўқувчиларга ―Алпомиш‖ ва ―Барчиной‖ тест синовлари бўйича уйга вазифа беришни амалга
оширишда ―табақалаштириш‖ усулини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
5. Коллежлардаги ―Маънавият ва маърифат‖ бўлими билан биргаликда ўқувчилар билан ―Алпомиш‖ ва
―Барчиной‖ тестларининг ижтимоий тарбиявий моҳиятлари тўғрисида суҳбатлар, маърузалар,
спортчилар
билан учрашувлар ўтказиш зарур.
6. Ҳар бир жамоада ―Маънавият ва маърифат‖, ―Камолот‖ ѐшлар ижтимоий ҳаракати кенгашлари,
спорт клублар, жисмоний тарбия жамоалари кенгаши ҳамда жисмоний тарбия кафедраларининг махсус
тестларини оммалаштириш, тарғибот қилишда раҳбар ҳодимлар ўз маъсулиятларини янада оширишлари лозим.
7. ―Туристик сайрни ташвиқот ва тарғибот қилиш ҳамда ―Туризм‖ тўгарагини ташкил қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: