Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БЎЛАЖАК ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ СОЦИОЛИНГВИСТИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БЎЛАЖАК ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ СОЦИОЛИНГВИСТИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЛИНГВОДИДАКТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

РИСКУЛОВА К., ЎзДЖТУ. 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов республикамизда инглиз тили 
ўқитувчиларининг роли ва савиясини кўтаришга қаратилган устувор вазифаларни белгилиб берган эди.
Айниқса уларнинг социолингвистик компетентлигини шакллантиришга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетентлигини замон талаблари асосида 
шакллантириш самарадорлигини оширишда ижобий таъсир этадиган баъзи педагогик масалаларга эътибор 
бериш давр талабидир. Жумладан: 
– дунѐда интеграллашув жараѐни жадал бораѐтган бир вақтда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини халқаро 
стандартларга мос социолингвистик компетентлигини шакллантиришнинг миллий тизимини такомиллаштириш 
масаласига жамият тараққиѐти нуқтаи назардан эътибор қаратиш;
– бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини дунѐ таълим бозоридаги рақобатбардошлигини оширишда 
кадрлар тайѐрлаш мазмунини халқаро илғор тажрибалар асосида такомиллаштириш ва инновацион таълим 
технологияларидан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
– бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетентлигини шакллантириш 
самарадорлигини такомиллаштиришга хизмат қилувчи таълим мазмунини такомиллаштириш ва уни амалиѐтга 
татбиқ этишнинг илмий-методик тизимини тажриба-синов асосида аниқлаш; 
– бўлажак инглиз тили ўқитувчиининг социолингвистик компетентлигини шакллантиришда мустақил 
таълимнинг самарадорлигини кучайтириш;
– филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши бўйича ОТМ чет тиллари ўқитувчиларининг 
қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш мазмунини халқаро илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш 
масалалари шулар жумласидандир.
 Мазкур масалаларнинг баъзи илмий-назарий жиҳатлари хорижий ва мамлакатимиз педагог олимлари 
томонидан тадқиқ этиб келинмоқда. 
Жумладан: the English language center (Англия); Oxford University (Англия); Monterey Institute (АҚШ), 
Yale University (АҚШ), Sogang University (Шарқий Корея); The Mainz Johannes Gutenberg Universitе (Германия); 
The University Of Eastern Finland (Финляндия), Москва давлат педагогика университети (Россия) ва бошқа қатор 
илмий марказлар ва олий ўқув юртлари томноидан социолингвистика муаммоси бўйича халқаро миқиѐсда 
эътироф этилган тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. 
В.А.Кан-Калик, Н.В.Кузьмина, А.В.Мудрик, В.И.Байденко, И.А.Зимняя, С.А.Баландин, М.Е.Полякова ва 
бошқаларнинг илмий қарашларида бўлажак ўқитувчини касбга тайѐрлаш, ―эффектив ўқитувчи‖ технологияси ва 
унинг мазмунига умумдидактик илмий қарашлар илгари сурилади. 
Мамлакатимиз педагог олимлари Р.Ш.Аҳлиддинов, У.Ш.Бегимқулов, Р.Ҳ.Жўраев, Ж.Ғ.Йўлдошев, 
Ш.С.Шарипов, Р.Г.Исянов, Н.А.Муслимов, А.Р.Ходжабаев, З.К.Исмоилова, Н.Исақулова, М.Б.Уразова ва 
бошқаларнинг тадқиқот ишларида ҳам олий таълим муассасаларида таълимни интенсивлаштириш ҳамда 
замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан таълим жараѐнида фойдаланиш, узлуксиз таълим 
муассасаси ўқитувчиларининг компетенцияси ва унга қўйиладиган дидактик талаблар, шаклланиш босқичлари, 
таълим самарадорлигини таъминлашда мотивациянинг ўрни ҳақидаги замонавий ѐндошув, эмпирик ва назарий 
ғояларнинг бирлиги ҳамда муаммонинг бошқа жиҳатлари тадқиқ этилган.
Шунингдек, инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетентлигининг турли жиҳатлари, яъни
ОТМларида социофонетик компонент мисолида социолингвистик компетенцияни шакллантириш (Л.Ф.Зуева, 
И.А.Исенко, Е.С.Нечаева), социолингвистиканинг назарий–методик асослари ва унинг ўзига хос ижтимоий-
лингвистик хусусиятлари (А.Д.Швейцер, Ф.И.Шарков, В.И.Захарова, Н.Ж.Дагбаева ва М.Ф.Овчинникова, 
В.И.Беликов 
ва 
Л.П.Крысин), 
маиший 
терминлар 
асосида 
социолингвистик 
таҳлил 
қилиш 
(Д.Ф.Нурмухамедова) ҳамда педагогик фаолиятга тайѐрлаш жараѐнида лингвомаданий ва маданиятлараро 
компетенцияни шакллантириш (Л.П.Павлова, С.Р.Дортман, Ф.Б.Хубиева) методик жиҳатдан тадқиқ этилган. 
Республикамизнинг мутахассис методист олимлари А.Сатторов, Ж.Жалолов, А.Абдуазизов, Г.Бакиева, 
К.Қораева, Л.ТАҳмедова, Д.Хошимова, Г.Маҳкамова, У.Х.Хошимов ва бошқалар томонидан ҳам бўлажак 
инглиз тили ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш ва уни такомиллаштиришнинг баъзи 
қирралари ўрганилган. 
Тарихдан маълумки тил ижтимоий ҳаѐтдан ажралган ҳолда пайдо бўлмаган, ривожланмаган. 
―Социолингвистика‖ атамаси ҳам жамият цивилизациясининг ижтимоий талабларига кўра тилшуносликда 


119 
пайдо бўлган. В.И.Беликов ва Л.П.Крысинларнинг фикрига кўра социолингвистиканинг пайдо бўлиши XX аср 
бошларига бориб тақалади. Уларнинг фикрича, аср бошларида Франция, Россия, Чехияда илк бор тилнинг 
ижтимоий институтлар билан алоқаси масаласи ―тоза‖ лингвистикадан ажралмаган ҳолда лингвист ва социолог 
олимлар томонидан ўрганилган. 
Тилшунослик бўйича манбаларнинг таҳлилига кўра социолингвистика фан сифатида социология ва 
лингвистика каби икки фаннинг ўзаро қўшилишидан пайдо бўлган. Ижтимоий омиллар бевосита тилнинг 
ривожланишига таъсир этади. Шунинг учун ҳам одатда тил жамиятнинг маданий қисми ҳисобланади. 
Ўзбекистон миллий энциклопедиясининг изоҳига кўра ―Социолингвистика (лот. Societas - жамият ва 
лингвистика)–тилшунослик, социология (жамиятшунослик), ижтимоий психология ва этнография фанлари 
туташмасида ривожланувчи ва тилнинг ижтимоий табиати, унинг ижтимоий вазифалари, ижтимоий 
омилларнинг тилга таъсир кўрсатиш механизми ҳамда тилнинг жамият тараққиѐтида тутган ўрни билан боғлиқ 
кўплаб муаммолар мажмуини ўрганувчи илмий-назарий соҳа‖. 
Тилшунослик 
атамалари 
луғатида 
таъкидланишича: 
―Социолингвистика 
(лот. 
soci(etas)–
жамият+лингвистика). Тилшуносликнинг тилни ижтимоий яшаши ва ижтимоий тараққиѐт шароитларини 
ўрганувчи соҳаси. Социология ва лингвистиканинг синтезидан иборат бўлган бу соҳа тил билан ижтимоий ҳаѐт 
фактлари алоқаси; нолисоний омиллар таъсирида тил тараққиѐтидаги фаол жараѐнлар; радио, телевидение, 
кино кабиларнинг кенг тарқалиши билан тилнинг оғзаки ва ѐзма шакли ўртасидаги нисбатнинг ўзгариши, тил 
сиѐсатини юритишнинг вазифа ва шакллари; кенг халқ оммаси нутқ маданиятини кўтариш каби муаммолар 
билан шуғулланади.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: ―Социолингвистика (лот. socialis ижтимоий+лингвистика) тилнинг 
ижтимоий табиати, унинг ижтимоий вазифалари, ижтимоий омилларининг тилга таъсир кўрсатиши ҳамда 
тилнинг жамият ҳаѐтидаги ўрни билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ўрганувчи илмий-назарий соҳа‖- деб 
таъкидланади. 
Н.Хомскийнинг (Хомский 1972: 19) ишларида лингвистикада пайдо бўлган қарашлардан фарқли 
ўлароқ социолингвистика нафақат идеал тил ташувчилар, ушбу тилда фақат тўғри гапирувчилар билан, балки 
ўз нутқларида тил нормаларини бузадиган, хато қиладиган, турли тил тузилишини бир-бирига аралашти-
радиган, аниқ шахслар билан шуғулланиши ҳақида фикр билдирилади. Муҳими ушбу тилдан фойдаланишда 
барча шунга ўхшаш хусусиятлар нима билан изоҳланишини тушунишдир‖. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish