121
билимдонлик, меҳнатсеварлик, ташкилотчилик, иродалилик, мақсад сари қийинчиликлардан қўрқмаслик, нутқ
маданиятига риоя этиш, фаолият натижасини олдиндан кўра билиш, қатъиятлилик, зеҳнлилик, қизиқувчанлик,
масъулиятлиликни ҳис қилишдан иборатдир.
Социолингвистик компетентликда мақсадни тўғри қўйиш, таълим-тарбия жараѐнини самарали ташкил
этишни аниқ лойиҳалаштириш, ўзга тилда айтиладиган фикрларни эшитиш ва тушунишга ўрганиш, суҳбатдош
тилида тўғри, аниқ ва равон мулоқот олиб бориш; фикрлар алмашинувида мулоқот маданиятига эга бўлиш;
натижани доимий маниторинг қилиб бориш, ташхислаш, тил ўрганиш ва ўргатиш техникасини чуқур билиш,
педагогик жараѐнни тўғри ташкил этиш ва бошқариш малакасига эгалик, ўқувчилар учун лисоний муҳит ярата
олиш техникасини билиш бу борада муҳим
индикаторлар ҳисобланади.
Таълим жараѐнида социолингвистик компетенцияни шакллантиришда бўлажак ўқитувчиларнинг
шахсий ва психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кейслар, ролли ўйинлар, тренинглар, оғзаки
нутқдан самарали фойдаланилади. Чунки бу метод ва усуллардан фойдаланиш натижасида эгалланган назарий
билимлар амалиѐтда мустаҳкамланади, талаба ўз хатоларини англаб етиш ва уни тўғрилашга эришида самарали
натижага эришади.
Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини социолингвистик компетентлигини шакллантиришда
дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, медиа матнлар (интернет манбалари, ОАВ материаллари),
мультимедия маҳсулотлари, телеанжуман, видеоанжуман ҳамда кўргазмали материалларнинг самарадорлиги
каттадир.
Шундай қилиб, социолингвистика лингвистиканинг муҳим фан соҳаси бўлиб, бўлажак инглиз тили
ўқитувчиси тили ўрганилаѐтган мамлакат ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаѐти, тили, дини тарихи ҳақида
ҳаққоний маълумотга эга бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Социолингвистиканинг назарий асосларини
билмасдан туриб, бўлажак инглиз тили ўқитувчисининг социолингвистик компетентлигини шакллантириш
мумкин эмас.
Социолингвистик компетенция бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ижтимоий-сиѐсий тайѐргарлиги
пойдевори ҳисобланади. Унинг ўзига хос лингивистик хусусиятлари; характерига кўра лингвистик, психологик,
педагогик, ижтимоий, маънавий, дидактик аспектлари; идентификацияси (биологик, географик, конфессионал,
ижтимоий, тил идентификацияси), шахс ижтимоийлашуви ва бўлажак ўқитувчининг нутқ орқали
ижтимоийлашуви, ижтимоийлашишда коммуникациянинг шакллари ва типлари, босқичлари социолингвистик
компетенцияни шакллантиришнинг дидактик асоси бўлиб ҳисобланади. Социолингвистиканинг ушбу илмий-
назарий тушунчалари бўлажак ўқитувчилар компетентлигини шакллантиришнинг назарий-методик асоси
бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, муаммо чет тиллари методикаси ҳамда педагогика фанида долзарб илмий йўналишга асос
бўлиб хизмат қилиши билан илмий-назарий, методик-амалий қимматга эгадир. Олиб борилган тадқиқотлар
натижасига кўра бўлажак инглиз тили Ўқитувчилари социолингвистик компетентлигини шакллантириш
самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи қуйидаги
тавсияларни олға сурамиз:
ОТМда ўқитиладиган ихтисослик фанларни ўқитишнинг давлат таълим стандартларини, мазмунини,
модулли таълим тизимини миллий ва халқаро илғор тажрибалар асосида такомиллаштириб бориш,
―Социолингвистика‖ махсус курсини жорий этиш, ушбу муаммо юзасидан талабалар портфолиоларини ама-
лиѐтга кенг татбиқ қилиш, чет тиллари ўқитувчилари тайѐрлашнинг характеридан келиб чиққан ҳолда за-
монавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари бўйича энцеклопедия яратиш компетентли
ўқитувчи тайѐрлаш сифатини таъминлашнинг кафолатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: