Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

НАЗАРИЯЛАРИ
 
ТАЖИБАЕВ Ғ.Ш. НамДУ. 
Бошланғич синфларда чет тил ўқитишнинг а) психологик асослари (Зимняя И.А. 1991, Singleton, D. M. 
1995, Ryan.L 2004, Dörnyei.Z 2005, Lightbown .P.M., Spada. N. 2006, Синельников А. П. 2009, Пассов Е.И., 
Кузовлева Н.Е., M.Williams., R.L.Burden. 2010, б) педагогик асослари (Scott. W. A., Ytreberg. L. H. 1992, 
Halliwell. S. 1993, Grant.K. 2002, Moon. J., Cameron.L, Edwards A., Knight. P 2005, Horner C. 2007, Pinter A., Vale. 
D., Feunteun A. 2011) ѐритилган адабиѐтларда Ж.Пиаженинг ―когнитив конструктивизим‖ (нутқ атрофдаги 
буюмлар билан мулоқот қилиш натижасида шаклланади) ҳамда Л.Виготсийнинг ―ижтимоий интерактивизим‖ 
(нутқ атрофдаги одамлар билан мулоқот қилиш натижасида шаклланади) назарияларига ва А.Н.Чомскийнинг 
―Critical Period‖ гипотезасига мурожаат этилган. Бу эса, бошланғич синфда чет тил ўқитишнинг педагогик-
психологик асослари А.Чомски (Критик давр илмий фарази), Ж.Пиаже (Речь и мышление ребенка) ва 
Л.Виготскийнинг (Мышление и речь) тафаккур ва нутқ ривожланиши ҳақидаги назариялари асосида 
ривожлантирилмоқда, деган хулосага келинишига сабаб бўлади. Ж.Пиаженинг ―генетик эпистимология‖, яъни 
когнитив ривожланиш ва эпистимологик қарашлари ҳамда Л.Виготскийнинг ―ижтимоий интерактивизм‖ 
назариялари бошланғич чет тил таълимида муҳим аҳамият касб этмоқда.
А.Н.Чомский (Avram Noam Chomsky - Critical (Sensitive) Period Hypothesis) - Критик (сензитив) давр 
илмий фаразига асосан боланинг мияcи тил ўрганишни осонлаштирувчи пластиклик ҳолатида бўлганлиги 
сабабли уларни катталарга нисбатан чет тил ўрганишда устунликка эгалгига ишониш мумкин. [3: 161-181]. 
Чомскийнинг ―критик давр‖ илмий фарази қизғин муҳокама этилаѐтган бир пайтда унинг ―Универсал 
Грамматика‖ сарлавҳаси остидаги иннатист (innate - туғма) назарияни тарғиб этувчи илмий мақолалари 
тадқиқотчилар томонидан энг кўп иқтибос келтириладиган асар бўлиб қолди. Чомский зарурий миқдорда ва 
таркибда озуқлантирилган барча болалар айни ѐшда юришни ўрганганлари каби тилни ҳам айни ѐшда ва айни 
усулда ўрганишади деган мазмундаги иннатист назарияни янада ривожлантирди. У тил ўзлаштириш 
жараѐнлари ҳақидаги турли маълумотларни тадқиқ этиб, грамматикани болалар катталарга нисбатан осон 
ўзлаштираѐтганликларига гувоҳ бўлади. Болаларни тил элементларидан креатив фойдаланиб грамматик 
тартибли гаплар тузаѐтганликларини кузатиш натижасида Чомский дунѐдаги барча тиллар умумий 
грамматикага эга, яъни ҳар қандай тилдаги гап от бўлаклари ва феъл бўлакларидан ташкил топади [6:46-47] 
деган, хулосага келади.
Ж. Пиаженинг (Jean William Fritz Piaget) когнитив конструктивизим назарияси бошланғич синфларда 
чет тил ўқитиш соҳасида турлича талқин этилади. Масалан, Л.Камероннинг талқинича болаларнинг ўз 
муҳитидаги буюмлар билан мулоқотда бўлиш натижасида эгаллаган тажрибаларини мувофиқлаштириб бориши 
эътиборга олинадиган бўлса, муҳит болага ҳаракатланиш имкониятини яратиб бериш орқали ривожланиш учун 
шароит яратади [4:4-5]. Пиаженинг бола атрофдаги объектлар билан тажрибалар ўтказиш орқали билим 
эгаллайди, деган фикрига қўшилган ҳолда боланинг ҳаркатланиши учун имкониятлар тақдим этиладиган синф 
машғулотларига аҳамият қаратиш лозим, деган хулосага келиш мумкин. Яъни синфхонада ўрганиш 
имкониятлари яратиладиган машғулотлар ўтказилиши керак. Пиаже назарияси кашф қилиб ўрганишни 
(discovery learning), боланинг ўзлаштиришга тайѐрлигини (сензитивлиги), индивидуал жиҳатларни инобатга 
олинишини, ташаббусли ўрганишни тарғиб қилади [8].
Л.С.Виготскийнинг ―ижтимоий конструктивизм‖, яъни нутқ атрофдаги одамлар билан мулоқот қилиш 
натижасида шаклланади, деган мазмундаги назарияси соҳа мутахассислари томонидан кенг муҳокама 
этилмоқда. Виготский Пиаже назариясини янада такомиллаштириб боланинг атрофдаги катталар ва 
тенгдошлари билан мулоқоти тафаккурнинг ривожланишида муҳим рол ўйнашини исботлаб берди [2]. Пиаже 
бола билан муҳит ўртасидаги алоқага эътибор қаратган бўлса, Виготский конструктивизимнинг бошқа 
элементига, яъни бола билан ижтимоий муҳит ўртасидаги мулоқотга урғу беради. Пиаже учун бола буюмлар 
дунѐсидаги фаол ўрганувчи бўлса, Виготский учун бола инсонлар билан тўла дунѐдаги фаол ўрганувчидир 
[5:30-32]. Катталар кўмаги билан бола ўзи мустақил бажара оладиган нарсаларидан кўпроғига қодир бўлади. 
Яъни, катталарнинг ―қошиқни ўнг қўл билан бундай ушлаймиз, кейин уни косага соламиз, қошиқни мана 
бундай қилиб оғзимизга олиб келамиз‖ тарзидаги кўрсатмалари боланинг нутқни идрок этишида муҳим 
аҳамият касб этади. Болани предметларнинг шакли, ранги, вазни билан таништиришда катталар назарда 


126 
тутилган ҳаракатнинг моҳиятини тушунтирадилар ва ҳаракатларни қай йўсинда бажаришни ўргатадилар: Бола 
―Олиб кел‖, ―Жойига қўй‖, ―Оғзингни арт‖, ―Ушлаб тур‖ каби сўз бирикмаларидан иборат топшириқнинг 
моҳияти билан таништирилиб, кейин унга ҳаракатни бажариш йўллари (―Қаламни мана бундай ушла‖, ―Аввал 
қўлинга ол‖, ―Олдин ўнг қўлинг билан тут‖, ―Қошиқни бундай ушлаб оғзинга олиб бор‖ деб) кўрсатилади 
[1:84]. Катталарнинг бундай ҳамкорлиги ва қўллаб қувватлаши боланинг билимларни эгаллашига сабаб бўлади. 
Виготскийнинг болалар сўзни тушунча сифатида қабул қилишлари тўғрисидаги фикрини тадқиқотчилар (de 
Bot, 1992; Nattinger & DeCarrico, 1992; Lantolf 2000; Rogers 2000; Taguchi, 2008; Stengers, Boers, House, & 
Eyckmans, 2011) чет тил ўқитишда муҳим педагогик аҳамият касб этиши мумкинлигига эътибор қаратади. Сўз 
боланинг она тилисидаги англаб олинадиган лингвистик бирликдир. Шу сабабдан ҳам улар чет тилдаги 
сўзларни маъно ифодаловчи тушунча сифатида қабул қилишади. Амалиѐтда эса болага янги сўз ўргатишда 
кўриш ѐки ушлаш мумкин бўлган турли буюмлар кўрсатилади. Бу эса боланинг сўзни тушунча сифатида қабул 
қилиш хусусияти инобатга олинмаѐтганлигини кўрсатади. Кичик ѐшдаги чет тил ўрганувчиларнинг сўзларни 
эмас тушунчани ифодаловчи сўз бирикмалар ва нутқий қолипларини (chunks, multiword lexical units, speech 
patterns, lexical collocations, fixed/semi fixed-expressions) тезроқ ѐдлаб олиш ва узоқ муддат хотирада сақлаш 
хусусияти диққат марказидан четда қолмаслиги керак.
Виготскийнинг педагогика фанига киритган, ‗энг яқин ривожланиш зонаси‘ (eng.: Zone of proximal 
development рус.: Зона ближайшего развития, ўзбек тилига М.Г.Давлетшин таржима қилган) таълим орқали 
психологик жараѐнлар ривожланишини жадаллаштириш концепцияси педагогиканинг турил соҳалари қаторида 
чет тил таълимига ҳам кенг тадбиқ этилиб [7:108–124.] қизғин тадқиқот обектига айланган. Мазкур тушунчага 
асосланадиган бўлсак кичик ѐшдаги ўқувчиларга чет тил ўқитишда ўқувчиларнинг мустақил равишда 
ўзлаштира оладиган тил материалига эмас балки мутахассис кўмаги ѐки ҳамкорлигида мувафаққиятлироқ 
ўзлаштира оладиган тил материалига мурожаат этилиши мақсадга мувофиқлиги аниқлашади. Агар янги тил 
материали ўқувчининг энг яқин ривожланиш зонасида бўлса бу унга тушунарли бўлади ва ўзлаштира 
бошлайди. Виготский таълимни ўқувчининг кашф қилишига кўмаклашиш жараѐни, деб таърифлайди. 
Виготискийнинг тадқиқотлари Ж.Брунер (Jerome Bruner) илмий фаолиятида ўз аксини топган. Брунер 
катталарнинг болалар билан мулоқотини ўрганиш жараѐнида ўз фикрларини имкон қадар болага тушунарли 
тарзда ифодалашга харакат қилишларини гувохи бўлади. Айниқаса маълум ҳаракатни тўғри бажариши учун 
болага бериладиган кўрсатмаларнинг қўп маротаби такрорланиши натижасида ушбу кўрсатмалар нутқ 
намунаси сифатида боланинг лексик репертуарини бойитиб боришини кузатиб, Брунер ―Scafolding‖ (хавоза) 
моделини ишлаб чиқди [9]. Брунер чет тил машғулотларида ўқитувчи такрорлайдиган (―George, please give out 
the scissors.‖, ―Margaret, please give out the papers.‖, ―Sam, please ask everybody if they want white paper or black 
paper.‖, ―Give out a pair of scissors to each group‖) қолип гаплар (formats and routines) ўқувчиларнинг прагматик 
компетенциясини шакллантириб боришини исботлайди.
Шундай қилиб, бошланғич синфларда чет тил ўқитиш соҳасини ривожлантиришда Пиаже назариясига 
асосан а) тил материалини методик тайѐрлашда ўқувчиларнинг ривожланиш босқичларини инобатга олиш, б) 
ўқувчилар учун айни реал вазиятда (here-and-now) бажариладиган, содда ва реал хаѐт билан боғланган ҳамда 
буюмлар билан амалга ошириладиган машқлар танлаш, в) билимларни креатив, кашф қилиб эггаланиши учун 
(self-discovery approach) оптимал вазият яратиш, г) натижа кетидан қувмасдан ўзлаштириш жараѐнига устивор 
аҳамият қаратиш тавссиялари ишлаб чиқилди. Виготиски назаряси эса а) лаѐқатлилар кўмаги ва ҳамкорлигида 
(scaffolding-хавоза) ўрганишга рағбат уйғотиш, б) айни топшириқни ―энг яқин ривожланиш зона‖си турлича 
бўлган ўқувчилар томонидан турлича талқин этилиши мумкинлигини хисобга олиш, в) ўқувчининг ―энг яқин 
ривожланиш зонаси‖ни аниқлаш ва уни инобатга олиш, г) машқларни бажариш қоидаси ѐки тартибини 
тушунтиришда ўқувчиларга таниш стандарт нутқ намуналаридан (comprehensible input) кенг фойдаланиш 
тавсияларини шакллантиришга асос бўлади.
Пиаже ва Виготскийнинг назариялари фарқлансада умумий жихатлардан ҳоли эмас. Масалан, иккала 
назария ҳам таълим жараѐнида а) ўрганувчини фаол иштирок этишига кенг имконият яратилиши, б) шахсий ѐки 
хамкорликдаги тажрибалар асосида билимларни кашф қилиб эгалланиши (self-initiated discovery approach, 
assisted discovery approach), в) ўқувчиларнинг бир-бирларидан индивидуал жихатдан фарқли эканликларини 
хисобга олиниши зарурлигини тарғиб этади. Бу назариялар асосида шахсга йўналтирилган таълим концепсияси 
ривожлантирилмоқда. Яъни таълим жараѐнида ўқувчиларнинг билимларни мустақил эгаллаш лаѐқатини 
ривожлантириш, уларни фикран уйғотиш, фаол, эркин ва ижодий тафаккурини авж олишини таъминловчи 
оптимал вазият яратилишига устивор аҳамият қаратиш тарғиб этилмоқда. Ж.Пиаже ва Л.Виготский 
назариялари асосида Ж.Брунер томонидан ишлаб чиқилган ―Scaffolding‖ усулини бошланғич синфларда чет тил 
ўқитиш амалиѐтига тадбиқ этилши соҳани ривожлантиради.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish