Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
 
 


128 
ЎҚУВЧИЛАР ЁЗМА НУТҚИНИ ЎСТИРИШДА АТОВ ГАПЛАРНИНГ МАТН ШАКЛЛАНТИРИШ 
ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
УМУРЗОҚОВА М., 
Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ 
 
Мактабда она тили ўқитишнинг бош мақсади ўқувчилар нутқини ўстиришдир. Ўқувчиларнинг ўз 
фикрларини оғзаки ҳамда ѐзма шаклда равон, таъсирчан, ички кечинмаларини аниқ ва тушунарли етказиб 
беришида уларда матн тузиш, матн устида ишлаш малакасини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзбек тилшунослигида матн, унинг ўзига хос синтактик хусусиятлари кенг тадқиқ этилган бўлиб, матн 
тилнинг алоҳида бирлиги (суперсинтактик бутунлик) ва матн тилшунослиги деб аталаѐтган соҳанинг асосий 
объекти сифатида талқин қилинади. Матнни тадқиқ этишда уни сўз бирикмаси ва гапдан фарқлаш лозимлиги, 
матннинг ҳам ўз категорияси ва қонуниятлари борлиги эътироф этилган. Матн лингвистикаси бўйича қатор 
тадқиқотлар олиб борган М.Ҳакимов матн ҳақида сўз юритар экан, бир сўздан иборат бўлган матнлар ҳам 
борлигини таъкидлаб, атов гапни ҳам матн турига киритади. «Баҳор… Бу жумлани кичик матн деб ҳисоблаш 
мумкинми? Бизнингча, юқоридаги жумлани тўла маънода кичик матн деб ҳисоблаш мумкин. Чунки тугал бир 
оҳанг билан айтилган Баҳор жумласида ― табиатнинг жонланиши‖, ―ҳаммаѐқнинг кўклам тусига кириши‖ каби 
яширин мазмун мавжуддир. Шунинг учун кичик матнда бир тугал мазмуний фикр ўз ифодасини топади.» 
(1.24). 
Бадиий матннинг тадқиқотчиларидан бири М.Йўлдошев атов гапларнинг матннинг кичик бир 
кўриниши эканлигига қўшилмайди: «Таъкидлаш жоизки, матнни бир сўздан ѐки сўз бирикмасидан иборат 
бўлади деб ўйлаш назарий жиҳатдан ҳам тўғри эмас, чунки мазкур ҳолатдаги сўз ѐки сўз бирикмаларининг 
мақоми гапдир. Яъни, атов гапдир. Аммо атов гап ҳеч вақт ўзидан кейинги гап, матнсиз маънога эга эмас. 
Айтайлик, Баҳор атов гапи ундан кейин келадиган асосий гап, масалан, Ҳаммаѐқда гуллар очилган тарзидаги 
гапсиз маънога эга бўлолмайди. Зотан, атов гап онтологик жиҳатдан, яъни моҳиятан муайян гапдаги тема 
(гапнинг актуал бўлакланиш бирлиги)ни актуаллаштириш, таъкидлашга интилишнинг маҳсули сифатида 
мавжуддир. Ҳар қандай атов гап асосий гап (ундан кейин келадиган)нинг таъкидланган темасидир, яъни бу 
теманинг ифодаси айни таъкид мақсади билан асосий гапнинг олдига чиқарилган. Шунинг учун ҳам у ҳамиша 
асосий гапдаги у ѐки бу бўлак билан узвий семантик боғлиқдир. Қиѐсланг: Баҳор. (Бу пайтда) ҳамма ѐқда 
гуллар очилган; Баҳор. Бу фасл нақадар гўзал; Баҳор. Бизни севинтирган палла каби. Ана шунга кўра бемалол 
айтиш мумкинки, атов гаплар ҳеч қачон автосемантик, яъни, мазмунан мустақил бўла олмайди. Демак, атов 
гапни коммуникациянинг энг йирик ва мустақил бирлиги бўлмиш матн деб талқин қилиш, бизнингча, назарий 
жиҳатдан янглишдир. Бинобарин, атов гап минимал матн тушунчасидан ташқаридадир»(2.81.)
Ўзбек матнида суперсинтактик бутунликларни тадқиқ қилган М. Абдупаттоев матннинг асосий 
функцияси коммуникативлик эканлигини, коммуникативлик матн таркибида нутқ бирликларининг иерархик 
системаси асосида юзага чиқиши ҳақидаги фикрларга муносабат билдирар экан, бундай қараш «матнга нутқ 
бирлиги сифатида умуман баҳо беришдир» дейди.(4.24) Тадқиқотчи синтактик бутунликларнинг энг мураккаб 
кўринишларидан бири ҳисобланган, мураккаб моделлар асосида ҳосил бўладиган суперсинтактик бутунликлар 
боғлиқ нутқнинг ифода воситаси эканлигини қайд этади. Ўзбек тилида суперсинтактик бирликларни 
шакллантирувчи воситалардан бири сифатида мазмунан изоҳ талаб қиладиган бир составли гапларни ҳам 
келтиради. Атов гапларнинг семантикасини ойдинлаштиришда суперсинтактик бутунликлар восита бўлишини 
таъкидлайди.(3.36)
Ҳозирги кунда тилшуносликда матнни шакллантирувчи воситалар алоҳида бир тизим сифатида тадқиқ 
этилаѐтганини, матн шакллантириш функциясини бажарувчи синтактик бирликлар қаторида мазмунан изоҳ 
талаб қиладиган бир бош бўлакли гаплар, хусусан, атов гаплар ҳам борлигини таъкидлаган М.Абдупаттоев 
уларнинг матн шакллантириш имкониятлари ҳақида шундай ѐзади: «Матнни шакллантиришда бир бош 
бўлакли гаплар, айниқса, номинатив (атов) гапларнинг роли каттадир. Маълумки, номинатив гаплар нарса ва 
ҳодисаларнинг замон ва маконда мавжудлигини тасдиқ этиш йўли билан кўрсатувчи бир ѐки бирдан ортиқ 
сўзларнинг бирикмасидан ташкил топади. Бир бош бўлакли гаплар нисбий тугал мазмун ва тугал интонацияга 
эга. Шунга қарамай, улар мазмунан кенгайиш - изоҳни талаб этади. Изоҳлаш функциясини эса бир ѐки ундан 
ортиқ гаплар бажариши мумкин.» (4.96.) Тадқиқотчи «Мартнинг охирги кунлари», «Кенг саҳро» каби атов 
гапларни келтириб, бу гаплар семантикаси изоҳ талаб бўлганлиги учун ҳам уларни изоҳловчи бир неча гаплар 
кетма-кет қўлланилганлигини, ана шу тарзда алоҳида бир гаплар гуруҳи – матн шакллантирилганлигини 
таъкидлайди.(3.97.) 
Ҳақиқатдан ҳам атов гаплар ўзаро ўзидан кейинги ва олдинги гаплар билан алоқаланиши ҳам мумкин. 
Баъзан атов гап сифатида шаклланган сўзнинг маъноси матндан узиб олинганда икки томонлама таҳлил 
қилингандагина аниқ бўлади. Атов гап сифатида келган сўз бир неча гаплар билан алоқаланиб, матн 
шаклланиши учун хизмат қилади. Ёзувчи айтилаѐтган фикрнинг маълум бир ўрнига диққатни қаратиш 
мақсадида атов гапдан фойдаланар экан, шу атов гап сифатида келган сўз билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларни 
эслатиш орқали матн шакллантиради. Она тили дарсларида, хусусан, 8-синфда атов гаплар мавзусини ўтиш 
жараѐнида атов гапларнинг матн шакллантириш имкониятларига эътибор қаратиш, ўқувчилар ѐзма нутқини 
оширишга ѐрдам беради. Маълумки, бир сўздан шаклланган атов гапларнинг маъноси кейинги гапда 
ойдинлашади. Дарс жараѐнида ўқувчиларга бир сўздан иборат атов гапни бериш, уни изоҳлаб келаѐтган 
кейинги гапни ўқувчининг ўзидан тузишни талаб қилиш яхши натижа беради. Масалан, тун,оқшом, ѐз, 


129 
тонг,баҳор каби пайт ифодаловчи бирликларни атов гап сифатида шакллантириш ҳамда уларнинг изоҳини 
келтириш вазифасини бериш орқали ўқувчиларда табиат тасвири ифодаланган матн тузиш малакасини 
шакллантириш мумкин. Маълумки, бир сўздан шакллаган атов гаплар бадиий матннинг бир неча ўрнида 
такрор келиб, бир воқеа – ҳодиса билан боғлиқ турли жараѐнлар ҳақида маълумот бериши мумкин. Масалан, 
ѐзувчи Ш.Бўтаев «Шамол ўйини» номли асарида шамол сўзини бир неча ўринда атов гап сифатида қўллайди 
ҳамда шу орқали тасвирий матннинг чиройли намунасини яратади. Ўқувчиларда ҳам ана шундай сўз қўллаш 
маҳоратини шаклантириш учун уларни изланувчанликка ундаш, бадиий асар мутолаасига қизиқтириш, 
мисоллар топиш учун бадиий асарларга мурожаат қилишга ўргатиш керак. 
Атов гаплар матнда китобхоннинг диққатини тортишга, кейин айтиладиган воқеа-ҳодиса ҳақида тўла 
тасаввур ҳосил қилдиришга хизмат қилади. Атов гаплар матн шакллантирувчи, матн қисмларини боғловчи 
асосий бирликлардан биридир. Атов гаплар бадий услубга хос бўлиб, бундай гаплар иштирок этган матнларни 
тузиш тасвирийлик ва таъсирчанликни ѐрқин ифодалаш имконини беради ҳамда ўқувчиларда бадиий услубга 
хос матн яратиш малакасини шакллантиради

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish