ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
НАЗАРИЯСИ ВА СПОРТ
ТУРЛАРИНИ ЎҚИТИШ УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
Мактаб ўқувчилари мисолида волейболга
ўргатиш ва жисмоний сифатларни
ривожлантириш услубияти
(Ўқув қўлланма)
Наманган – 2008 й.
3
Мазкур қўлланма Наманган Давлат Университети, Жисмоний тарбия
факультети, Жисмоний тарбия назарияси ва
спорт турларини укитиш
услубияти кафедраси катта ўқитувчиси О. Нозимов томонидан тайёрланган
бўлиб, ОТМларнинг жисмоний тарбия факультетлари, АЛ
, КХК ва ўрта
умумтаълим
мактаблари
ўқитувчилари, талабалари, магистрант
ва
аспирантларига мўлжалланган.
Ўқув-услубий қўлланма НамДУнинг илмий-услубий кенгаши мажлисида
муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган.
Тақризчилар:
Қўқон Давлат педагогика институти спорт
ва спорт фанларини ўқитиш
методикаси
кафедраси мудири, п.ф.н., доцент
А. А. Умаров
ЎзДЖТИ Спорт ва миллий ўйинлар
кафедраси доценти А. А. Пулатов
4
КИРИШ
Мустақиллик шарофати туфайли юртимизда соғлом, маънан ва жисмонан
баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устивор йўналиши
сифатида босқичма-босқич ўз ечимини топиб келмоқда. Бу борада, айниқса,
Президент И.А. Каримов раҳбарлигида «ихтиро» этилган «Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури», «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Ўзбекистон болалар
спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги Президент
Фармони ҳамда ушбу жамғарма фаолиятини ташкиллаштириш ҳақидаги
ҳукумат қарори халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш, ўрта
умумтаълим
мактабларининг моддий-техник базасини замон талаблари даражасига кўтариш
бўйича қилинаётган хайрли ишлар келажак авлод истиқболини белгилаб
берувчи фундаментал тадбирлар сирасига киради.
Шу билан бир каторда ҳали жойларда, жумладан узоқ, қишлоқ
худудларида жойлашган ўрта умумтаълим мактабларида ўқувчиларни
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига тўлақонли жалб қилиш ҳамда шу
орқали уларнинг жисмоний ва функционал жихатдан шакллантириш ишларида
камчиликлар бисёрдир.
Кузатувлар шуни кўрсатдики, аксарият ўрта
мактабларда, айниқса
бошланғич синфларда жисмоний тарбия дарслари ҳамда синфдан ташқари
ўтказиладиган спорт машғулотлари сифат ва хажм бўйича меъёрий талабларга
жавоб бермайди. Айрим ҳолларда жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари
ушбу соҳага алоқаси йўқ, ёки малакаси етарли бўлмаган ўқитувчилар
томонидан олиб борилади. Баъзида эса машғулотлар онда-сонда ташкил
этилади. Эхтимол шунқорлар ва харбий хизматга чакирилган аскарларнинг
жисмоний заифлиги қайд этилган салбий омиллар билан боғлиқдир. Чунки
боланинг жисмоний ва функционал қобилиятларига ёшликдан асос солинмаса,
улғайиш давомида шу қобилиятларни самарали
шакллантириш имконияти
мураккаб кечади (1, 5). Бинобарин, жисмоний тарбия ёки спорт малакаларига
ўргатиш жараёнини болаликдан бошлаб тўғри ташкил қилиниши жисмоний
сифатлар ҳамда спорт маҳоратини самарали шакллантиришга асос бўлади. Бу
борада шуни ҳам эътиборга олиш муҳимки, болалик ёшидан (7-8 ёшдан ёки
ундан ҳам эрта) жисмоний сифатлар ва спорт
малакаларини шакллантиришда
ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш ниҳоятда афзал эканлиги олимлар
томонидан исботланган. Демак, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда,
айниқса бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатлар ва ҳаракатлар
5
малакаларини ностандарт машқлар (ҳаракатли ўйинлар, эстафеталар, мусобақа
ва кўрик тарзида қўлланиладиган машқлар ва х,.) ёрдамида
шакллантириш
долзарб ва фундаментал масалалар мавзусига киради.