Мактаб ўқувчилари мисолида волейболга ўргатиш ва жисмоний сифатларни



Download 354,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/13
Sana24.02.2022
Hajmi354,21 Kb.
#190161
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
maktab oquvchilari misolida volejbolga orgatish va zhismonij sifatlarni rivozhlantirish uslubiyati



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА СПОРТ
ТУРЛАРИНИ ЎҚИТИШ УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
Мактаб ўқувчилари мисолида волейболга
ўргатиш ва жисмоний сифатларни
ривожлантириш услубияти
(Ўқув қўлланма)
Наманган – 2008 й.


3
Мазкур қўлланма Наманган Давлат Университети, Жисмоний тарбия
факультети, Жисмоний тарбия назарияси ва спорт турларини укитиш
услубияти кафедраси катта ўқитувчиси О. Нозимов томонидан тайёрланган
бўлиб, ОТМларнинг жисмоний тарбия факультетлари, АЛКХК ва ўрта
умумтаълим 
мактаблари 
ўқитувчилари, талабалари, магистрант 
ва
аспирантларига мўлжалланган.
Ўқув-услубий қўлланма НамДУнинг илмий-услубий кенгаши мажлисида
муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган.
Тақризчилар:
Қўқон Давлат педагогика институти спорт
ва спорт фанларини ўқитиш методикаси
кафедраси мудири, п.ф.н., доцент
А. А. Умаров
ЎзДЖТИ Спорт ва миллий ўйинлар
кафедраси доценти А. А. Пулатов


4
КИРИШ
Мустақиллик шарофати туфайли юртимизда соғлом, маънан ва жисмонан
баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устивор йўналиши
сифатида босқичма-босқич ўз ечимини топиб келмоқда. Бу борада, айниқса,
Президент И.А. Каримов раҳбарлигида «ихтиро» этилган «Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури», «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Ўзбекистон болалар
спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги Президент
Фармони ҳамда ушбу жамғарма фаолиятини ташкиллаштириш ҳақидаги
ҳукумат қарори халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш, ўрта умумтаълим
мактабларининг моддий-техник базасини замон талаблари даражасига кўтариш
бўйича қилинаётган хайрли ишлар келажак авлод истиқболини белгилаб
берувчи фундаментал тадбирлар сирасига киради.
Шу билан бир каторда ҳали жойларда, жумладан узоқ, қишлоқ
худудларида жойлашган ўрта умумтаълим мактабларида ўқувчиларни
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига тўлақонли жалб қилиш ҳамда шу
орқали уларнинг жисмоний ва функционал жихатдан шакллантириш ишларида
камчиликлар бисёрдир.
Кузатувлар шуни кўрсатдики, аксарият ўрта мактабларда, айниқса
бошланғич синфларда жисмоний тарбия дарслари ҳамда синфдан ташқари
ўтказиладиган спорт машғулотлари сифат ва хажм бўйича меъёрий талабларга
жавоб бермайди. Айрим ҳолларда жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари
ушбу соҳага алоқаси йўқ, ёки малакаси етарли бўлмаган ўқитувчилар
томонидан олиб борилади. Баъзида эса машғулотлар онда-сонда ташкил
этилади. Эхтимол шунқорлар ва харбий хизматга чакирилган аскарларнинг
жисмоний заифлиги қайд этилган салбий омиллар билан боғлиқдир. Чунки
боланинг жисмоний ва функционал қобилиятларига ёшликдан асос солинмаса,
улғайиш давомида шу қобилиятларни самарали шакллантириш имконияти
мураккаб кечади (1, 5). Бинобарин, жисмоний тарбия ёки спорт малакаларига
ўргатиш жараёнини болаликдан бошлаб тўғри ташкил қилиниши жисмоний
сифатлар ҳамда спорт маҳоратини самарали шакллантиришга асос бўлади. Бу
борада шуни ҳам эътиборга олиш муҳимки, болалик ёшидан (7-8 ёшдан ёки
ундан ҳам эрта) жисмоний сифатлар ва спорт малакаларини шакллантиришда
ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш ниҳоятда афзал эканлиги олимлар
томонидан исботланган. Демак, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда,
айниқса бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатлар ва ҳаракатлар


5
малакаларини ностандарт машқлар (ҳаракатли ўйинлар, эстафеталар, мусобақа
ва кўрик тарзида қўлланиладиган машқлар ва х,.) ёрдамида шакллантириш
долзарб ва фундаментал масалалар мавзусига киради.

Download 354,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish