Мажбуриятлар. Режа: Зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари



Download 46,63 Kb.
bet4/16
Sana26.04.2022
Hajmi46,63 Kb.
#582858
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
17-мавзу зарар етказишдан (маъруза)

Мол-мулкка етказилган зарар деганда, одатда шахснинг мулкий мол-мулки камайиши ёки уларнинг қиймати пасайиши тушунилади. Баъзан, мулкий зарар жабрланувчининг зарар етказишдан олдинги ҳолати ва кейинги ҳолати ўртасидаги мулкий фарқ сифатида ҳам белгиланади.



  1. §. Фуқаронинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарарнинг ўрнини

қоплаш.


Шахсга зарар етказишда ҳуқуқбузарлик объекти бўлиб, номоддий неъмат ҳисобланган – фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғи тушунилади.
Бироқ, мазкур зарар бўйича мажбурият вужудга келишида асосий эътибор мулкий ҳолатга қаратилади, яъни мулкий зарар қопланади. Қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардагина маънавий зарар ундирилади. Бироқ ҳамма вазиятларда ҳам зарар мулкий кўринишда қопланади. Зеро, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик ҳар доим мулкий кўринишда намоён бўлади3.

  • Фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши унинг номул­кий ҳуқуқларини бузиш ҳисобланиб, унинг асосида нафақат моддий, балки маънавий зарарни қоплашни ҳам талаб этишга ҳақлидир (ФКнинг 1021-модда).

  • Фуқаронинг соғлиғига зарар етказганлик учун жавобгарлик - фу­қаронинг соғлиғига зарар ёки шикаст етказилиши натижасидаги мул­кий йўқотиш бўлиб меҳнат қобилиятини қисман ёхуд тўла йўқотиши оқибатида ойлик иш ҳақини (даромад) ололмаслиги, соғлиғини тиклаш учун қиладиган ёхуд қилган харажати тушунилади.



Савол: Фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг.



  • Йўқотилган иш ҳақини (даромадларни) аниқлашда жабрланувчига майиб бўлиши ёки соғлиғига бошқача шикаст етиши сабабли тайинланган ногиронлик пенсияси, худди шунингдек, соғлиғига зарар етказилмасидан олдинги ва ундан кейинги бошқа турдаги пенсиялар, нафақалар ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар эътиборга олинмайди ва зарарни қоплаш миқдорини камайтиришга ҳам сабаб бўлмайди (зарарни ҳисоблаш ҳисобига киритилмайди).

  • Зарарни ҳисоблаш ҳисоби­га шунингдек жабрланувчи соғлиғига шикаст етказилганидан кейин оладиган иш ҳақи (даромади) ҳам киритилмайди (ФКнинг 1006-модда).

Мазкур модда шарҳига кўра, фуқаро майиб қилинганда ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганда - жабрланувчи оладиган ёки муайян равишда олиши мумкин бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромадлари), шунингдек саломатлигига шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча харажатлари, шу жумладан даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протез қўйдириш, бировнинг парваришида бўлиш, санаторий-курортда даволаниш, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш, бошқа касбга тайёргарликдан ўтиш харажатлари, агар жабрланувчининг ана шу ёрдам ва парвариш турларига муҳтожлиги ҳамда уларни бепул олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланса, ўрни қопланиши лозим.
Йўқотилган иш ҳақини (даромадларни) аниқлашда жабрланувчига майиб бўлиши ёки соғлиғига бошқача шикаст етиши сабабли тайинланган ногиронлик пенсияси, худди шунингдек соғлиғига зарар етказилмасидан олдинги ва ундан кейинги бошқа турдаги пенсиялар, нафақалар ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар эътиборга олинмайди ва зарарни қоплаш миқдорини камайтиришга сабаб бўлмайди (зарарни қоплаш ҳисобига киритилмайди). Зарарни қоплаш ҳисобига шунингдек жабрланувчи соғлиғига шикаст етказилганидан кейин оладиган иш ҳақи (даромади) ҳам киритилмайди.
Қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан ушбу моддага мувофиқ жабрланувчига тегадиган тўлов ҳажми ва миқдори кўпайтирилиши мумкин.

1. Ушбу шарҳланаётган моддада фуқарони соғлиғига шикаст етказилганлиги сабабли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш хажмини ва хусусиятларини аниқлаш мезонлари белгилаб қўйилган.


2. Инсон соғлиғи – бу киши учун энг зарур неъматдир. Инсон соғлиғига шикаст етказилганда жабрланувчи нафақат жисмоний оғриқ, турмушда ноқулайлик ва чекланишларни хис этади, балки моддий зарар ва қўшимча сарф-харажатлар хам юзага келади, агарда соғлиққа шикаст етказишда бошқа шахс айбдор бўлса у ушбу зарар ва шикастланишларни хам қонун бўйича қоплаши шарт.
3. Фуқаро майиб қилинганда ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганда қуйидагилар қопланиши шарт:
а) жабрланувчи келгусида оладиган ёки олиши мумкин бўлган, лекин шикастланиши сабабли ололмай қолган, яъни йўқотилган иш хақи (даромадлари). Одатда иш хақи меҳнат шартномаси бўйича, даромадлар эса тадбиркорлик ёки бошқа фаолиятдан (шу жумладан, фуқаролик шартномаларини бажаришдан) олинади;
б) саломатлигига шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча харажатлари, шу жумладан даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протез қўйдириш, бировнинг парваришида бўлиш, санаторий-курортда даволаниш, махсус транспорт воситаларини (автомото ва велоколяскалар) сотиб олиш бўйича сарф-харажатлар, агарда жабрланувчининг ана шу ёрдам ва парвариш турларига муҳтожлиги ҳамда уларни тегишли тартибда бепул олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланса;
в) жабрланувчининг бошқа касбга тайёргарликдан ўтиш харажатлари, агарда у келгусида умуман ёки муайян узоқ муддат ўтгунича илгарги касби бўйича ишлай олмаслиги ва касбий қайта тайёрлашни текин тизимидан фойдаланиш имкониятига эга эмаслиги аниқланса.
Жабрланувчи олиши мумкин бўлган (йўқотилган) даромадлар хажмини хисоблаб чиқаришга алохида аҳамият бериш лозим.


1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish