Мажбуриятлар. Режа: Зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари


§. Зарар Зарар етказишдан келиб чиқадиган



Download 46,63 Kb.
bet3/16
Sana26.04.2022
Hajmi46,63 Kb.
#582858
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
17-мавзу зарар етказишдан (маъруза)

§. Зарар Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг

вужудга келиш асослари.
Бош деликт тамойили.

Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар­нинг бошқа турлари каби муайячн юридик фактлар асосида вужудга келади.


Мазкур мажбурият вужудга келиши учун асос бўладиган қонун ҳужжатларидан кўзда тутилган юридик фактлар – зарар етказиш факти, деликт ҳисобланади.
Етказилган зарар учун жавобгарлик чораларини белгилашда қонун умумий тамойилларга таянади. Ҳуқуқий адабиётларда бу тамойил «бош деликт тамоийли» - деб юритилади.
Мазкур тамойилга биноан, бир шақс томонидан иккинчи шахсга етказилган зарарнинг мавжудлигиёқ, етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини вужудга келтиради.
Бунда жабрланувчи зарар етказувчи ҳаракатнинг ғайриқо­нуний эканлигини, унинг айбдор эканлигини исботлаши талаб этилмайди. Зарар етказувчининг ҳаракати ҳуқуққа хилоф ва у айбдор – деб «ҳисобланади». Шу муносабат билан зарар етказувчи жавобгарликдан фақатгина ўз ҳаракатлари ҳуқуққа хилоф эмаслигини ва айбдор эмаслигини исботлагандагина озод этилади.
Бош деликт тамойил Франция гражданлик кодексининг 1382-моддасида тўлиқ ўз ифодасини топган деб ҳисобланади, унга кўра, бошқа шахсга зиён етказган инсонннинг ҳар қандай ҳаракати, айбли ҳаракат натижасида етказилган зиённи қоплашни келтириб чиқаради.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Англия ҳуқуқи бош деликт категориясини билмайди. Бу ерда суд амалёти – суд прецеденти томонидан ишлаб чиқилган алоҳида деликтлар амал қилади.
Масалан, ҳозирги кунда ҳам Англия судлари автомобил томонидан пиёдага етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талабларни кўришда 200 йил аввалги от-арава томонидан пиёдага етказилган зарарни қоплаш бўйича прецедентга таянади1.
Мамлакатимиз фуқаролик қонунчилигида ҳам бошделикт тамойили ўз ифодасини топган. Зеро, ФКнинг 985-моддасида фуқаро­лик ҳуқуқи субъектига етказилган зарар зарар етказувчи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши назарда тутилган.
Албатта бош деликт тамоийлига мувофиқ, зарар етказилганлигининг ўзиёқ уни қоплаш лозимлигини англатмайди. Буни учун қонуда белгилаган бир қатор шартлар мавжуд бўлиши лозим. Мазкур шартларнинг мавжуд бўл­маслиги эса, зарарни қполанмаслигини англатади. Фуқаролик қонунчилигида «бош деликт» тамойилиниг мазмунини ташкил этувчи етказилган зарар учун жавобгарликнинг умумий шартлари белгиланган, бўлиб улар жумласига зарар етказувчи ҳаракатнинг ҳуқуққа хилофлиги, ҳуқуққа хилоф ҳаракат ва зарар ўртасидаги сабабий боғланиш, айб киради.
ФКнинг 14-моддасида эса, зарар тушунчаси бузилган ҳуқуқни тиклаш воситаси сифатида таърифланади. Шу билан бирга бозор муносабатлари шароитида зарарнинг икки кўриниши мавжуд бўлиши ҳам мазкур моддада ифодаланган. Ушбу моддага мувофиқ, зарар деганда ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Н.Эгамбердиева эса зарар тушунчасини қуйидаги уч ҳолат асосида тушунишни таклиф этади: а) ҳақиқий зарар; б) бой берилган фойда; в) маънавий зарар2. Албатта зарар тушунчасини бундай тартибда уч «турга» бўлиш ўзига хос назарий аҳамиятга эга ҳисобланади. Зеро, етказилган зарар миқдорини аниқ­лашда ва жавобгарликни белгилашда зарарни ўзига хос тарзда «туркумлаш» муҳим ўрин тутади.
ФКнинг 985-моддасига мувофиқ, зарар «шахсга» ёки «мол-мулкка» етказилади.

Download 46,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish