Мажбуриятлар. Режа: Зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари


Боқувчисини йўқотганлик муносабати билан зарар вояга етмаганларга –



Download 46,63 Kb.
bet5/16
Sana26.04.2022
Hajmi46,63 Kb.
#582858
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
17-мавзу зарар етказишдан (маъруза)

Боқувчисини йўқотганлик муносабати билан зарар вояга етмаганларга – 18 ёшга тўлгунга қадар; 18 ёшдан ошган ўқувчиларга – ўқувнинг кундузги шаклида ўқишни тугатгунга қадар, бироқ 23 ёшдан ошмагунча; 55 ёшдан ошган аёларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга – умрбод; ногиронларга – ногиронлик муддатигача тўланади (ФКнинг 1009-моддаси)

Боқувчиси вафот этган тақдирда қуйидагилар зарарни ундириш ҳуқуқига эга:
марҳумнинг қарамоғида турган ёки у вафот этган кунгача ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар;
марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзанди;
меҳнат қобилиятидан қатъи назар марҳумнинг қарамоғида бўлган унинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёхуд кўрсатилган ёшга тўлган бўлса ҳам тиббиёт муассасасининг хулосасига кўра саломатлиги бўйича бошқаларнинг парваришига муҳтож бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ва ишламайдиган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёки оиланинг бошқа аъзоси;
марҳумнинг қарамоғида бўлган ва унинг вафотидан кейин беш йил ичида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган шахслар.
Ишламайдиган ва марҳумнинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эр (хотин) ёхуд оиланинг бошқа аъзоси парваришлашни амалга ошириш даврида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда, ана шу шахсларни парваришлаш тугаганидан кейин зарарни ундириш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Зарар қуйидагиларга тўланади:
вояга етмаганларга - ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар;
ўн саккиз ёшдан ошган ўқувчиларга - ўқувнинг кундузги шаклида ўқишни тугатгунга қадар, бироқ йигирма уч ёшдан ошмагунча;
эллик беш ёшдан ошган аёлларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга - умрбод;
ногиронларга - ногиронлик муддатига;
марҳумнинг қарамоғида бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини улар ўн тўрт ёшга тўлгунга қадар парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёхуд оиланинг бошқа аъзосига.

1. Ушбу шарҳланаётган моддада боқувчиси вафот этганлиги натижасида зиён кўрган шахслар доираси ва зиённи қоплаш хусусиятлари белгилаб қўйилган.


2. Марҳумнинг қарамоғида турган ёки у вафот этган кунгача ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар боқувчиси вафот этган тақдирда унда айбдор жавобгарлик субъектидан зиённи ундиришга хақли.
Қуйидагилар меҳнатга лаёқатсиз хисобланадилар:

  • 15 ёшгача бўлган болалар;

  • қонунда белгиланган тартибда ногиронлиги белгиланган шахслар;

  • 55 ёшдан ошган аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар.

Ушбу шахслар марҳум билан қариндошлик муносабатларидан қатъий назар, агарда унинг қарамоғида бўлган бўлсалар (агарда марҳум томонидан берилган таъминот улар тирикчилигининг ягона ёки асосий манбаси бўлган бўлса), боқувчини йўқотганлик бўйича зиённи қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Амалда марҳумнинг қарамоғида бўлмаган бўлса ҳам, бироқ унинг вафот этиш кунида ундан таъминот (масалан, алиментлар) олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳам худди шундай ҳуқуққа эга.
3. Марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзанди ҳам боқувчиси вафот этганлиги натижасида етказилган зарарни қопланишига бўлган ҳуқуққа эга. Агарда фарзанд ота ва она никоҳида туғилган бўлса отаси вафот этганидан кейин уч юз кундан ошмаган муддатда туғилса юқорида кўрсатилган ҳуқуққа эга бўлади. Агарда туғилган боланинг отаси-онаси билан никоҳда бўлмаса, марҳумнинг оталиги Оила Кодексининг 62-моддасида назарда тутилган тартибда белгиланиши шарт. Болаларни марҳумнинг қарамоғида эканлиги назарда тутилади ва буни исбот талаб этилмайди.


Савол: Боқувчиси вафот этганлиги натижасида зиён кўрган шахсларга зарарни тўлашни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг.



Download 46,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish