Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Молекуляр генетика –
ирсият ва ўзгарувчанликнинг моддий асоси 
бўлган генларнинг структураси ва функциясини тадқиқ этади.
 
Генетик инженерия – 
молекуляр генетиканинг назарий ютуқларига 
асосланган ҳолда ген ва хромосома инженерияси бўйича амалий натижа 
берувчи тадқиқотлар ўтказади. Трансген ўсимликлар, ҳайвонлар форма-



ларини яратиш, айрим хромосомаларни ёки унинг фойдали ген жойлашган 
бўлагини кўчириб ўтказиш орқали янги формалар яратиш билан шуғул-
ланади. 
Биотехнология –
генетик инженерия методи билан олинган янги 
генотипга эга бўлган организмлар ёрдамида физиологик актив моддалар
рекомбинант оқсиллар, дори сифатида ишлатиладиган моддалар олиш 
методлари ва технологияларни яратади, ҳамда амалиётга тадбиқ этади. 
Генетика фани ривожланишининг қисқача тарихи. 
Буюк чех олими Грегор Мендель ўзининг нўхат ўсимлигида олиб 
борган кўп йиллик тажрибалари натижасида биология тарихида биринчи 
бўлиб ирсийланишнинг учта фундаментал қонунларини кашф этди. У 
генетиканинг асосий ва энг самарали услуби бўлмиш – дурагайлаш йўли 
билан ирсиятни ўрганиш методини яратди. Мендель тадқиқотларининг 
натижаси 1865 йилда чоп этилган бўлса-да, узоқ вақт у тан олинмади. 1900 
йилда Х.Де Фриз Голландияда, К.Корренс Германияда ва Э.Чермак 
Австрияда кенг кўламда ҳар хил турга кирувчи ўсимликлар (кўкнор, 
маккажўхори, нўхат ва бошқалар) да Мендель кашф этган ирсийланиш 
қонунларини такроран кашф этдилар. Бу адолатли олимлар таклифи билан 
Мендель кашф этган учта ирсийланиш қонунлари “Мендель қонунлари” 
деб атала бошланди ва илмий жамоатчилик томонидан тан олинди. 
Шунинг учун ҳам 1900 йил биология тарихида генетика фанига асос 
солинган сана ҳисобланади. 
Генетика
юнонча 
genesis
сўзидан олинган 
бўлиб “туғилиш”, “келиб чиқиш“ деган маънони билдиради. “Генетика“ 
атамаси фанга 1906 йилда В.Иогансен томонидан киритилган. 
Генетика фанининг ривожланиш тарихида қуйидаги асосий босқич-
ларни белгилаш мумкин: 

Мендель ва унинг издошлари томонидан ирсийланиш ва ирсият 
қонунларининг кашф этилиши; 

Т.Морганнинг хромосома назариясининг яратилиши ва унинг 
ривожланиши; 

мутация назариясининг яратилиши ва унинг ривожланиши; 

популяцион 
генетика ва эволюциянинг генетик асослари 
соҳасидаги тадқиқотлар; 

молекуляр генетика ютуқлари ва истиқболи; 

тиббиёт генетикаси асослари; 

ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмлар селекциясининг 
генетик асослари. 
Менделгача бўлган даврда ўсимлик, ҳайвон ва одамларда турли 
белгиларнинг ота–онадан келгуси авлодларга берилишига оид бир қатор 
далиллар йиғилган эди. Масалан: немис олими И.Г.Кельрейтер (1733–
1806) тамаки ўсимлиги дурагайларини кузатиб биринчи марта гетерозис
 
ҳодисасини тасвирлади. Тамаки навлари ва турларини ҳар хил 


10 
комбинацияда дурагайлаб, уларда ота–она белгиларининг ривожланишини 
текширди. 
Инглиз олими Т.Э.Найт (1759–1838) нўхат ўсимлиги дурагайларини 
кузатиб, биринчи авлод дурагайлари ўсимликлари бир хил, иккинчи авлод 
дурагайларнинг эса хилма – хил бўлишлигини таъкидлади. 
Француз олими О.Сажрэ (1763–1851) ўсимлик дурагайлари 
авлодларида ота–она белгилари ҳар хил вариантда, қайта тақсимланиб 
хилма-хиллик беради деган хулосага келди. 
Эволюцион таълимотнинг асосчиси Ч.Дарвин (1809–1882) ирсият ва 
ўзгарувчанлик табиий танланиш билан бирга органик олам эволюция-
сининг асосий омиллари эканлигини исботлади. 
Г.Менделга қадар бўлган тадқиқотчилар ирсийланиш қонунларини 
очиб бера олмадилар. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар эди: 

уларнинг тажрибаларида қўлланилган методлар мукаммал эмас эди. 
Улар, биринчидан, белгиларнинг ирсийланишини ўрганишда “оддийдан 
мураккабга” 
принципига 
амал 
қилмадилар, 
иккинчидан, 
барча 
белгиларнинг ирсийланишини бир йўла ўрганишга ҳаракат қилган эдилар. 
Учинчидан, дурагай авлодлардаги хилма – хиллик, яъни белгиларнинг 
ажралишини ўрганганда, жуда қулай бўлган математик методдан 
фойдаланмаганлар. 

ирсиятнинг моддий асоси – ирсият омиллари ҳақида олдинга 
сурилган фаразлар кўп жиҳатдан таҳминларга асосланган бўлиб, махсус 
генетик тажриба далиллари билан тасдиқланмаган эди. 
Генетика тарихида ирсийланиш қонунларини даставвал Грегор 
Мендель (1822–1884) кашф этди. Бу қонунларнинг яратилишида Менделга 
муваффақият келтирган омил, аввало, ўз тажрибаларида “оддийдан 
мураккаб” га принципига амал қилганлиги; олдин битта, сўнгра иккита ва 
ҳок. белгилари бўйича кескин фарқ қилувчи нўхат навларини чатиштириб 
олинган дурагай авлодларини алоҳида – алоҳида генетик таҳлил 
қилганлиги; иккинчидан, ўзи асос солган дурагайлаш йўли билан генетик 
таҳлил қилиш методини қўллаганлигида бўлди. Бу методга мувофиқ: 

чатиштириш учун олинган ота – она организмлар бир турга мансуб 
бўлишлари керак; 

чатиштириш учун олинаётган организмлар бир–биридан кескин 
фарқланувчи белгиларга эга бўлиши керак; 

ўрганилаётган белгилар тоза, яъни констант бўлиши лозим; 

ажралиш кузатиладиган авлодларда миқдор ҳисоб ишларини олиб 
бориш лозим. 
Г. Мендель томонидан ирсийланишнинг учта қонуни яратилди: 
1. Биринчи авлод (F
1
) индивидларининг ўрганилаётган белги бўйича 
доминантлик ёки бир хиллилик қонуни. 
2. Иккинчи авлодда (F
2
) ота-она белгиларининг ажралиш қонуни. 
3. Белгиларнинг ўзаро боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил тақсимланиб 
ирсийланиш қонуни. 


11 
ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликларида жинсий йўл билан кўпаювчи 
барча организмлар учун Г.Мендель принциплари мос келишлиги тасдиқ-
ланди. Кейинроқ эса ирсийланишнинг янги қонуниятлари кашф этилди. 
Организмлар аксарият белгиларининг ирсийланиши ва ривожланишида 
икки ва ундан ортиқ генлар иштирок этишлиги аниқланди. Генлар ўзаро 
таъсирининг комплементар, эпистаз ва полимерия типларида белгиларнинг 
ирсийланиши ва ривожланишининг таъмин этилишлиги исботланди. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish