Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

125-расм.
Яровизация стадиясини ўтиш билан 
боғлиқ кузги буғдой ривожланишининг 
характери. Чапда - яровизация стадиясини 
ўтмаган ўсимлик, ўнгда яровизация стади-
ясини ўтган ўсимлик. 
 
Масалан, қисқа кунли маккажўхори шимолнинг узун кунлар шароитида 
бўйига ўсади, аммо одатдагидек гулламайди ва сўталар ҳосил қилмайди. 
Стадияли ўзгаришлар қатъий равишда изчил ёки бирин-кетин бўлади: 
ёруғлик стадияси фақат ўсимлик яровизация стадиясидан ўтгандан сўнг 
бошланади. Ҳар бир стадияда содир бўладиган табақаланиш жараёнлари 
қайтарилмасдир; маълум стадиядан ўтган ўсимлик бошланғич табақалан-
маган ҳолатига қайта олмайди. Стадияли ўзгаришлар фақат ўсиш нуқта-
ларида содир бўлади. 
Стадияли ўзгаришлар давомида табақаланиш ва ўсимлик 
органларини шакллантириш-морфогенезларнинг маълум жараёнлари 


443 
содир бўлади. Яровизация стадияси якунланишга қадар ўсимликда фақат 
янги поя (тупнинг янги поялари) ва барглар шаклланади. Ёруғлик 
стадияси якунланмасдан туриб гул бўртмачалари гул бўлиб очилмайди. 
Онтогенезнинг дискретлиги ривожланишнинг критик даврлари деб 
аталган вақтларида ҳам намоён бўлади. Бу ҳол ҳайвонларда кузатилган 
“критик давр” тушунчаси бутунлай организмга эмас, балки маълум бир 
орган ёки тўқималарга тааллуқлидир. Ҳар қандай орган ўзининг критик 
даврини интенсив морфогенез вақтида ўтайди. Айнан шу пайтда у муҳит 
омилларига нисбатан ўта таъсирчан ва улар таъсири остида айниқса 
ўзгарувчан бўлади. Шунинг учун ташқи омиллар айнан шу пайтда критик 
даврини ўтаётган белгиларнинг фенотипик ўзгаришларига сабабчи 
бўлишлари мумкин. 
XVII.4. Онтогенезни бошқариш 
 
Маълумки, ҳар бир организмнинг генотипи ўзаро боғланган 
генларнинг маълум тизмаси ёки ирсийланадиган генетик тузилмадир. 
Фенотип эса организмнинг белги, хосса ва хусусиятларининг тизмаси 
бўлиб, ташқи муҳитнинг маълум шароитларида генотипнинг амалга 
ошганлигининг натижасидир. Барча генотипик имкониятлар фенотипда 
амалга ошавермайди. Ҳар қайси организмнинг фенотипи ривожланишда 
юзага келган маълум шароитларда генотип намоёнининг хусусий алоҳида 
ҳодисасидир. Генотипнинг фенотипда намоён бўлиши ривожланиш 
ўтаётган ташқи муҳитнинг конкрет шароитлари билан чекланади. Генотип 
ва фенотип орасидаги фарқ доимо инобатга олиниши керак, чунки улар 
орасидаги мувофиқлик бир хил маънони касб этмайди. Бунинг сабаби 
шундаки – фенотип бу генларнинг ўзлари орасидаги ҳамда уларнинг 
ташқи муҳит билан ўзаро муносабатларининг мураккаб натижасидир. 
Организм умри давомида унинг фенотипи ўзгариши мумкин, аммо 
генотипи ўзгармасдир. Кўплаб кузатиш ва тажрибалар ҳар қандай 
шароитлар учун ягона генотипнинг бўлмаслигини кўрсатди. 
Ҳар хил моддаларнинг синтезланиш вақти ва изчиллигини, 
биокимёвий реакцияларнинг йўналиши ва ўтиш тезлигини генотип 
белгилайди. Кейин улар эса занжирли жараён тартибида организмнинг у 
ёки бу белги, хусусиятлари тариқасида амалга оширилади. Организм каби 
ҳужайралар ҳам муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига мослашиш 
қобилиятига эгадир. Шунинг учун генотипнинг амалга оширилиши 
ўзгарувчан бўлиб муҳитнинг конкрет шароитларига мослашиш тариқасида 
ўтади. Маълум генотипнинг муҳитнинг ўзгараётган шароитларига боғлиқ 
ҳолда онтогенез ўзгарувчанлигини маълум чегараларда таъминлаб бериш 
хусусияти реакция нормаси орқали амалга оширилади. Конкрет олинган 
генотипнинг қайси фенотипи намоён бўлиши ривожланиш шароитларига 
боғлиқдир. Шу сабабдан ҳар қандай генотипнинг тўлиқ реакция нормаси 
ноаниқдир, чунки бундай тўлиқ реакция нормасини аниқлаш ушбу 


444 
генотипдан барча мумкин бўлган ривожланиш шароитлар вариантларида 
фенотипик турли-туманлигини белгилашни назарда тутади, ваҳоланки 
бундай вариантлар сони чексиздир. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish