Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

онтогенетика
ёки
 феногенетика 
деб аталади. 
XVII.1. Ҳар хил организмлар онтогенези ҳақида тасаввурлар 


436 
Онтогенез ҳар бир индивиднинг унинг қайси систематик гуруҳга 
мансублигидан қатъий назар ажралмас хоссаси ҳисобланади. Ҳар хил 
турларга кирувчи организмларнинг онтогенези унинг давомийлиги, 
тезлиги, табақаланиш характери билан бир хил эмас. Одатда онтогенез 
эмбрионал ва постэмбрионал даврларга бўлинади. Ҳайвонларда эмбрионал 
даврда табақаланишнинг кучли эканлигини, ўсимликларда эса бу 
жараённинг постэмбрионал даврда кўпроқ кузатилишини кўрамиз. 
Онтогенезнинг ҳар бир даври ўз навбатида сифат жиҳатдан фарқланувчи 
бир қанча кетма-кет бўладиган кичик даврларга бўлинади. Онтогенез тўғри 
ривожланиш ҳамда метаморфоз йўли билан бўладиган ривожланиш билан 
боради. 
Тирик табиатда организмларнинг шахсий ривожланиш шакллари 
хилма-хил бўлиб прокариот, замбуруғлар, эукариот организмларда онто-
генез жараёни турлича боради. Организмларнинг кўп ҳужайралиликка 
ўтишлари билан онтогенез ўзининг шакли ва вақтга нисбатан узайиши 
каби мураккабланишлар кузатилади (илова – 123-расм). Онтогенез эволю-
цияси жараёнида ирсий ахборотни амалга оширишнинг такомиллашган 
усулининг пайдо бўлиши билан ривожланишнинг ҳатто соддалашиши ҳам 
кузатилади. Эволюциянинг бориши жараёнида ўсимлик ва ҳайвонларда 
ривожланишнинг мураккаб цикли пайдо бўлиб, ҳар бир босқич муҳитнинг 
маълум шароитларига мослашган бўлади. Баъзан эволюция жараёнида 
ҳаёт циклининг иккиламчи соддалашуви содир бўлади ва у билан боғлиқ 
ҳолда бутун онтогенетик ривожланиш жараён сифат жиҳатдан ўзгаради. 
Бунга мисол қилиб ривожланишнинг гаплоид фазасидан диплоид фазасига, 
метаморфоз ривожланишдан (амфибияларда) тўғри ривожланишга (репти-
лия ва бошқа юқори умуртқалиларда) ўтишини кўрсатиш мумкин. Тўғри 
ривожланишда янги туғилган ҳайвон боласи тузилма даражалари бўйича 
ота-оналарига ўхшаш бўладилар, фақат кичиклиги билан фарқланади. 
Метаморфоз йўлда борадиган ривожланиш қатор личинкали 
босқичлар орқали боради: тухумдан личинка чиқади, бу личинка мураккаб 
ўзгаришлар натижасида вояга етган индивидлар тузилма даражасига эга 
бўлади. Метаморфоз ривожланишдан тўғридан-тўғри ривожланишга ўтиш 
- Ерда ҳаёт эволюциясининг кейинги босқичларининг энг муҳим 
натижасидир. 
Ўсимликлар онтогенези ўзига хос тарзда боради. Биринчидан, 
ўсимликларнинг эмбрионал ривожланишида табақаланиш кучсиз ифода-
ланган, иккинчидан - ҳаёт цикли давомида ҳаётий формаларнинг бир неча 
марта алмашиниши кузатилади.
Гулли ўсимликларда онтогенез қуйидаги даврлардан иборат бўлади: 
1.
Эмбрионал давр. Бу даврда макро- ва микрогаметаларнинг ўзаро 
қўшилишидан ҳосил бўлган зиготадан бошланиб янги уруғ ҳосил бўлиши 
ва унинг тўлиқ пишиб етилиши билан якунланади. 


437 
2.
Ювенил (ёшлик) даври. Бу давр янги авлод – уруғнинг униб чиқиб 
унинг вегетатив органларининг шаклланиб, генератив органлар – гул 
куртакларининг пайдо бўла бошлаши билан тугайди. 
3.
Генератив органлар (гул-мева-уруғ) нинг ҳосил бўлиб ўсимлик-
нинг кўпайиш даври. 
4.
Қариш ва ўлиш – онтогенезнинг якунланиш даври. 
Юқорида баён этилган ўсимликлардаги онтогенез даврлари бир 
йиллик ҳамда икки йиллик монокарп ўсимликларда фақат бир марта 
юқоридаги тартибда намоён бўлади. Кўп йиллик (поликарп) ўсимликларда 
эмбрионал, ювенил даврлар бир марта содир бўлади. 3-давр эса кўп марта 
такрорланади. 
Кўпчилик ўсимликлар онтогенезида ҳаётнинг давомийлиги, морфо-
логик ва функционал белги ва хоссалари билан фарқланувчи кичик ва 
катта ҳаётий цикллар билан галланиб туради. Айрим ўсимликларда 
уруғланиш, уруғ ҳосил бўлиш билан уларнинг униб чиқиши орасида катта 
узилиш мавжуд, бу узилиш ҳатто йиллар билан ўлчанади. Баъзан 
муртакнинг ривожланиши она организмнинг таъсирисиз, спорангий ва 
спорофилларнинг деворлари таъсирида бўлади. Уруғланиш она ўсимликда 
боради, аммо муртакнинг ривожланиши ундан ташқарида бўлади. 
Ривожланишнинг бундай содда типи лепидодендронлар, каламитлар, 
уруғли папоротниклар учун хос. У айрим гулли ўсимликларда (женьшень) 
ҳамда паразит ҳайвонларда кузатилади. 
Дарахтлар, буталар ва кўп йиллик ўтлар индивидларининг мурак-
кабликларига қарамай, ўзларининг онтогенез тузилма даражалари бўйича 
бир ва икки йиллик эфемер гулли ўсимликларникидан кейинда туради. 
Охирги ўсимлик гуруҳлари онтогенезида табақаланиш ва морфогенез 
жараёнлари “тезлашиш” характерига эга. Ўсимликларда бошқарув тизими-
нинг етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли онтогенез лабил 
(ўзгаришга мойил) лиги билан ажралиб туради. Ўсимликларда онтогенез 
аксарият ҳолларда ҳайвонларга нисбатан муҳитнинг шароитларига кўпроқ 
боғлиқ бўлади. 
Систематиканинг ҳар хил таксономик бирликларида жойлашган 
организмларда онтогенез ўзининг табақаланиш масштаби билан ажралиб 
туради. Бир ҳужайралиларда у содда типда бўлади. Юқори ўсимликларда 
табақаланиш жараёни чўзилган ва эмбрионал ривожланиш билангина 
чегараланмайди. Ўсимликларда метамер органларга асос қўйиш бутун 
онтогенез давомида амалга ошади. Ҳайвонларда табақаланиш жараёни 
органларнинг ҳосил бўлиши эмбрионал давр билан чегараланган. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish