Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Квантли тур ҳосил бўлиш. 
Географик тур ҳосил бўлиш жараёнида 
биринчи босқич географик ажралган популяцияларда генетик диверген-
циянинг содир бўлиши билан бирга боради. Генетик дивергенциянинг 
ёрдамчиси сифатида постзиготик РАМ нинг вужудга келиши одатда жуда 
узоқ давомли вақтни – минг, ҳатто миллион авлодлар сулоласини талаб 
қилади. Аммо тур ҳосил бўлишнинг бошқа усуллари ҳам мавжудки, улар 
ёрдами билан биринчи босқич ва постзиготик РАМ нинг ривожланиши 
нисбатан катта бўлмаган вақт мобайнида содир бўлади. Тур ҳосил бўлиш 
жараёнининг бу хилдаги тезлашган (айниқса биринчи босқич) типи 
квантли
тур ҳосил бўлиш (синонимлари: тез, сакраш йўли билан ёки 
сальтацион тур ҳосил бўлиш) деб аталади.
 
Квантли тур ҳосил бўлишнинг битта формаси – бу полиплоидия, 
кариотипда хромосомалар гаплоид сонли тўпламининг мартага ортиши-
дир. Полиплоидли индивидлар бир ёки бир неча авлод давомида юзага 
чиқади. Полиплоидли популяциялар ўзлари келиб чиққан турдан 
репродуктив алоҳидаланган, шу сабабли мустақил янги тур сифатида 
намоён бўлади. Полиплоидияда тур ҳосил бўлиш жараёнининг биринчи 
босқичи учун зарур бўлган генлар оқимини тўхтатиб қўйиш популяция-
ларнинг географик ажратилиб кўпайишлари билан эмас, балки маълум бир 
цитологик бузилишлар билан амалга ошади. Дурагайлар бепуштлиги 
шаклидаги репродуктив алоҳидаланишнинг шаклланиши учун кўп 
авлодлар қатори талаб этилмайди: у тезда дурагай авлодлардаги хромо-
сомалар тўпламининг мувозанатланмаган ҳолати билан пайдо бўлади. 
Агарда ўсимликларнинг диплоидли ва ундан пайдо бўлган полиплоидли 
популяциялари бир-бирига яқин жойда ўсадиган бўлсалар, улар ўртасида 
дурагайлаш содир бўлади, табиий танланиш четдан чангланишнинг ҳамда 
гаметаларни самарасиз ишлатишнинг олдини олишлик учун шаклланади-
ган олдзиготик алоҳидаловчи механизмларни (тур ҳосил бўлиш 
жараённинг иккинчи босқичи) қўллаб қувватлайди. 
Ўсимликларда полиплоидиядан фарқ қилувчи квантли тур ҳосил 
бўлишнинг бир неча типлари маълум. Квантли тур ҳосил бўлишга Харлан 
Льюис томонидан ўрганилган 
Clarkia biloba
ва 
C.lingulata
иккита диплоид 
тур мисол бўлади. Ҳар икки тур Калифорнияда (АҚШ) ўсади, аммо 
C.lingulata
нинг ареали камбаргина бўлиб икки жойда марказий Съерра-
Невадада ва
C. biloba
ареалининг жанубий чеккасида тарқалган. Ҳар икки 
тур четдан чангланувчи ўсимликлар, лекин ўз-ўзидан ҳам чангланадилар; 
гултожбарглар шаклидаги айрим фарқларни ҳисобга олмаганда улар 
морфологиялари билан жуда ўхшашдирлар. Аммо бу икки турнинг 


434 
хромосомалар тўплами битта транслокация, бир неча инверсиялар билан 
фарқланадилар. Бундан ташқари 
C.lingulata
хромосомалар тўпламида 
C. 
biloba
нинг иккита хромосомасининг қисмига гомологик бўлган қўшимча 
хромосомаси мавжуд (илова – 122-расм). Тор ареалга эга бўлган 
C.lingulata
бир-биридан сўнг тез содир бўлган ҳодисалар туфайли хромосомалар 
тўпламидаги жиддий қайта тузилишлар натижасида 
C biloba
туридан 
келиб чиққан. Транслокация, қўшилиш, ажралиш каби бу хилдаги 
хромосома қайта тузилишлар бўйича гетерозиготали индивидлар паст 
пуштлилик хоссасига эгадирлар. Шундай қилиб, тур ҳосил бўлиш 
жараёнининг биринчи босқичи аллелларнинг унчалик аҳамиятли бўлмаган 
табақаланишларга эга бўлган хромосома қайта тузилишлари билан амалга 
ошади. Ўз-ўзидан чангланиш популяцияда бу хилдаги қайта тузилиш-
ларнинг тарқалишига имкон беради. Хромосома қайта тузилишлари 
натижасида популяциянинг бир қисми қандайдир даражада популяциянинг 
қолган қисмидан репродуктив алоҳидаланган бўлиб қолиши биланоқ, 
табиий танланиш қўшимча РАМ ларнинг ривожланишига имкон яратиб 
беради. 
Хромосома қайта тузилишлари билан боғлиқ бўлган тез тур ҳосил 
бўлиш айрим ҳайвонларда, масалан М.Уайт томонидан ўрганилган 
Moraba 
scurra
ва 
M.viatica
австралия чигирткаларида ҳам кузатилган. Қўшни 
бўлиб яшовчи бу турлар шаклланиш босқичида бўлиб хромосома 
транслокациялари билан фарқ қиладилар. Генлар дрейфи туфайли 
транслокациялар дастлаб кичик колонияларда мустаҳкамланади. Агарда 
бундай колониянинг айрим индивидлари юқори мосланувчанлик хоссасига 
эга бўлсалар, улар аста-секин ўзларининг яшаб турган жойларини 
кенгайтира бориб ареалнинг қайсидир бир қисмидан бошланғич турни 
сиқиб чиқарадилар. Натижада бошланғич ва янги ҳосил бўлган популяция-
лар бир-бирига туташ қўшни территорияларда яшай бошлайдилар. Бундай 
популяцияларнинг мустақиллиги қўллаб-қувватланилади. Контакт зонада 
вужудга келадиган популяциялараро дурагайлар транслокация бўйича 
гетерозиготали бўладилар ва шу сабабли ҳаётчанликлари паст бўлади. 
Шундай қилиб, тур ҳосил бўлиш жараёнининг биринчи босқичи тез 
тугалланади ва табиий танланиш қўшимча РАМ ларнинг ривожланишига 
(тур ҳосил бўлишнинг иккинчи босқичи) имкон яратади. Афтидан, тур 
ҳосил бўлишнинг бу типи ҳайвонларнинг айрим гуруҳларида нисбатан 
кенг тарқалган. Бундай ҳайвонлар қаторига кемирувчиларни, ер остида 
яшовчи кўрсичқон ва бошқаларни киритиш мумкин. 
Шундай қилиб, тур ҳосил бўлиш - бу бир бутун турнинг замон ва ма-
конда икки ёки ундан ортиқ турларга бўлинишидир. Бошқача айтганда, тур 
ҳосил бўлиш - генетик очиқ тизимнинг генетик ёпиқ тизимларга бўлини-
шидир. 
Популяцияларда содир бўладиган ҳодисаларнинг натижаси элемен-
тар адаптив ҳодисаларнинг шаклланиши ва пировардида Ердаги тириклик 
эволюциясининг энг муҳим ва марказий босқичи бўлган янги турларнинг 


435 
ҳосил бўлиш жараёнидир. Янги тур ҳосил бўлиши билан айрим 
популяциялар томонидан вужудга келган фарқларнинг текисланиши 
тўхтайди. Аммо янги тур доирасида микроэволюцион жараёнлар тўхтовсиз 
давом этади. Барча йирик масштабли эволюцион ҳодисалар – макро-
эволюцион ҳодисаларнинг асоси бўлиб микроэволюцион жараён 
ҳисобланади. Айнан микроэволюцион жараёнда (тур ичида) эволюциянинг 
ҳаракатлантирувчи кучлари, ягона эволюцияни йўналтирувчи эволюцион 
омил – табиий танланишнинг фаолияти ётишлигини кўрамиз. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish