Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

124-расм.
Бақанинг илк эмбриогенезида генлар фаоллигининг ўзгариши
(Гердон бўйича). 
Бақанинг уруғланмаган тухум ҳужайраси укол ёрдамида фаоллаш-
тирилган ва ундан ядро олиб ташланган. Сўнгра микропипетка ёрдамида 
бошқа бақанинг ривожланишнинг сўнгги босқичида (бластула, гаструла ва 
бошқалар) бўлган муртак ҳужайрасининг ядроси реципиент бақага 
кўчириб ўтказилган. Агарда донор бақанинг ядроси табақаланишни 
бошидан кечирган бўлса, у ҳолда реципиент тухум нормал эмбрион 
бермайди. Агарда донор ядроси ҳали табақаланган бўлмаса ҳамда 
бошланғич имконияти – тўлиқ ривожланиш қобилиятини сақлаган бўлса, у 
ҳолда реципиент тухум ҳужайра ит балиқ шакллангунга қадар нормал 
бўлинишни сақлаб қолади. Агарда донор – ҳужайра бластула ёки илк 
гаструла босқичида бўлса, у вақтда реципиент – ядродан нормал ит балиқ 
ривожланади. Бинобарин, ҳужайра ядролари ривожланишнинг илк босқич-
ларида ҳали табақаланмаган бўлади ва улар зигота ядроси қийматига тенг 
бўладилар. Кеч гаструла босқичида бўлган ҳужайрадан ядроли ҳужайра 
кўчириб ўтказилганда эмбрион ривожланмаган, бинобарин, гаструляция 
ҳолатда ядро табақаланишининг қайтарилмас жараёни содир бўлади. 


441 
Эмбриогенезнинг дастлабки босқичлари давомида то сўнгги блас-
тула босқичигача барча бўлинаётган ҳужайраларга хос бўлган генетик 
ахборотнинг умумий метаболик жараёнларга алоқадор бўлган қисмигина 
реализация қилинади. Сўнгра махсус тўқима генларининг аста-секин 
депрессияси бошланади. Энди муртак ҳужайрасининг табақаланиши 
бошланади. Ҳайвонларда гаструла босқичида “устун” деб номланган 
ҳужайралар шаклланиб, уларнинг ҳар хил популяциялари турли хил 
тўқима ва органлар ривожланишининг асоси ҳисобланадилар. Ҳайвон ва 
ўсимликларнинг кейинги ривожланиши онтогенетик жараёнларнинг ҳар 
хил ўзаро боғлиқ занжирларида генларнинг гоҳ активлашиб, гоҳ сусайиб 
бориши билан характерланади. Бунда генетик дастурланган айрим 
ҳужайра клонларининг жадал кўпайиши, бошқаларининг нобуд бўлиши 
катта роль ўйнайди. Бу эса генлар активлигини бошқариш билан боғлиқ 
ҳисобланади. 
Онтогенезнинг энг бошланғич даврлари, яъни зигота парчаланиши, 
тухум ҳужайра цитоплазмаси томонидан таъминланади. Бунда тухум 
ҳужайра цитоплазмаси уруғланишгача бўлган даврда унда мавжуд бўлган 
организмнинг ген маҳсулотлари эвазига табақалашган ҳолатда бўлади. 
Кейинчалик эса табақаланишнинг генетик механизмлари ҳужайра ва тўқи-
маларда полиплоидия ва политения ҳамда генларнинг вақт ўлчамида 
ишлаши орқали амалга ошади.

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish